Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
214
Нихованддан олиб келинган асир болаларнинг бошини силаб, "Мени куйдирдинг, Умар", деган 
эди. 
Бир муддат унинг ортидан қараб қолган Ҳазрати Умар: 
— 
Бу қул мени қўрқитиб юборди, — дея пичирлаб қўйдилар ва уйларига йўл олдилар. 
* * * 
Орадан икки кун ўтди. Оқшомда уйига қайтаётган Абдураҳмон ибн Абу Бакр уч кишининг 
ўзаро суҳбатлашиб турганига кўзи тушди. Улардан бири форслик машҳур қўмондон, Мадинага 
асир қилиб келтирилиб, Исломни қабул қилган Хурмузон эди. Қолганлари ўтган куни Ҳазрати 
Умар билан гаплашган Абу Луълуъ ва Жувайна отли яна бир форсий. У ҳам насроний эди. 
Улар паст овозда сўзлашар, нима ҳақда гаплашаётганига тушуниб бўлмасди. Абу Луълуъ 
қўлидаги ўроғлиқ қуролни тушуриб юборди. Дарҳол эгилиб, қуролни олди. Бу орада уларга 
анча яқинлашиб қолган Абдураҳмон Абу Луълуънинг қўлидаги қурол махсус ясалган икки 
тиғли пичоқлигини кўрди. 
Уч суҳбатдош Абдураҳмонни кўриб хурсанд бўлишмади, албатта. Пичирлашни тўхтатиб, 
тарқалишди. 
Яна бир кун ўтди... 
Абу Луълуъ яна бир бор ўзи ясаган икки тиғли пичоқни текшириб кўрди. У анчадан бери 
ичини ёндираётган оловни шу пичоқ ёрдамида сўндиришни ўйлаб, пичоқни чархларкан, содир 
этишга чоғланган жиноятни кўз олдига келтириб кўрди. 
Ниҳоят, муаззин мўминларни бомдод намозига турғизиш учун азон айтаркан, Абу Луьлуъ 
қалтираганича ўрнидан жилди. У совуқ қотганидан эмас, ҳаяжонланганидан титрар эди. 
Қуролни олиб, қоронғу кўчалардан масжидга йўл олди. Абу Луълуъ масжидга етиб боришга 
қанча вақт кетганини биладиган аҳволда эмасди. Олдида кетаётган бир неча киши бир оз ўтиб, 
нималар юз беришидан хабарсиз боришарди. 
Шомнинг ғира-шира ёруғида юзларини ўраб олган кишининг кириб келиши ҳеч кимда 
шубҳа уйғотмади. Ҳеч ким унга қиё боқмади, бирор сўз қолмади. Абу Луълуь энг олдинги сафга 
ўтиб, меҳробга яқин ердан жой олди. Энди фақатгина Ҳазрати Умарнинг келиб, меҳробга 
ўтишлари қолган эди. 
Ҳазрати Умар сафларни текислаш ва тузатиш учун махсус тайинланган одамнинг 
ишорасидан кейин меҳроб сари қадам қўйдилар. У киши ҳар доимгидек Буюк Парвардигор 
ҳузурида туриб, ортларидаги жамоатнинг намозини тақдим этишни ўйладилар. Зеро, шунча 
одамнинг намози у кишининг намозларига боғлиқ эди. Бошқача айтганда, Ҳазрати Умар орқада 
турган иисонларнинг масъулиятини ўз бўйнига олган эдилар. 
Буюк Форуқ ана шу ҳислар билан меҳробга ўтди. Такбири таҳрима билан намоз бошланди. 
Жамоат ҳам имомга иқтидо қилиб, намозга киришди. Айни қулай фурсат етиб келганини 
англаган малъун меҳробга яқинлашди. У қўлидаги ханжарни бор кучи билан Ҳазрати Умарнинг 
кураклари остига санчди. У ҳанжарни суғуриб олиб, яна ва яна ботирди. Ҳаммаси кўз очиб 
юмгунча содир этилди, жамоат нималар бўлаётганини англаб олгунча қул Ҳазрати Умарга олти 
бор зарба беришга улгурди. 
— 
Мени еди бу ит... Ўлдирди-я, кофир! — дея бақирганча Ҳазрати Умар ерга йиқилдилар. 
Дарҳол Лайс қабиласидан бўлган Кулайб ибн Абу Букайр қотилни ушлаб олди. Лекин баданига 
ботириб олинган пичоқ уни жонсиз ерга қулатди. 
Абу Луълуъ қиладиганини қилиб бўлгач, сафларни ёриб ўта бошлади. У ҳанжарини 
моҳирлик билан ўйнатиб, бир неча одамни яралади. Ўн учинчисини яралаган ҳам эдики, 
Абдуллоҳ ибн Авф эгнидаги ридосини унинг устига отиб, чирмаб ташлади. Ҳақиқий исми 
Феруз бўлган Абу Луълуъ ҳаммаси тугаганини тушунди. Энди ўлими муқаррар. Мадинада уни 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish