www.ziyouz.com kutubxonasi
217
Ҳазрати Умарнинг гапларидан Абдураҳмоннинг юз ифодаси заррача ўзгармади. Унинг
ўрнида бошқа бир инсон бўлганида, бошига бахт қуши кўнган ҳисоблаб: "Бундай имконият
ҳаётда бошқа бўлмайди", дея Ҳазрати Умарнинг ҳақларига тинимсиз дуо қиларди.
—
Бу вазифани менга чин юракдан тавсия қиляпсизми? Жуда қийин савол.
—
Йўқ. Сенга буни тавсия этмайман.
—
Унда, мен ҳам бу вазифани қабул қилолмайман.
—
Яхши. Бу гап орамизда қолсин.
—
Бундан кўнглингиз тўқ бўлсин, мўминлар амири.
* * *
Ҳазрати Умар янги халифа тайинлангунга қадар намозга Суҳайб ибн Синон Румийнинг бош
бўлиб туришини буюрдилар.
—
Сизни кўришга келишди, отажон.
—
Кирсинлар.
Бир гуруҳ одам ичкарига кирди.
Ҳазрати Умарнинг аҳволлари яхши эмасди.
Қисқа ҳол-аҳвол сўралгандан кейин:
—
Ўрнингизга кимни қолдирмоқчисиз? — деб сўрашди.
—
Кимни қолдирай? Абу Убайда бўлганида, уни тайинлаган бўлардим. Эртага Раббимга:
"
Муҳаммад умматини Муҳаммад умматининг Амини қўлига топшириб келдим", дердим. Агар
Абу Ҳузайфанинг озод қилинган қули Солим ҳаёт бўлганида, балки уни қолдирардим. Раббим
шу ҳақда мендан сўраган замон: "Мен Расулингнинг шундай деганларини эшитганман:
"
Солимда Аллоҳга бўлган кучли муҳаббат ва тақво бордир". Халифаликни шунинг учун унга
қолдирдим", деган бўлардим.
Ҳазрати Умар Солимни бу вазифага лойиқ кўришларига фақат унинг Аллоҳга бўлган
муҳаббат ва тақвоси борлигининг ўзи бўлмаса керак. Зеро, атрофда ундан бошқа яна қанча
шундай лойиқ инсонлар бор. Эхтимол, Ҳазрати Умар унинг яхши бошқарувчилик қобилияти
бор деб ҳисоблагандирлар.
Келганлардан бири гап бошлади:
—
Мўминлар амири, мен халифаликка номзод топдим. Ўғлингиз Абдуллоҳни тайинлай
қолинг.
—
Аллоҳ жазоингни берсин. Худо ҳаққи, бу гапинг билан Аллоҳ ризосини кўзламаяпсан
сен. Қандай қилиб бир уйни ҳам бошқара олмайдиган инсонни миллатга бош қилиб қўяй? Мен
халифаликка кўз тиккан эмасман. Шу кунгача халифа бўлганим туфайли ўзимни бахтиёр сеза
олмадим, қандоқ қилиб уни оила аъзоларимга раво кўрай? Агар халифаликда яхшилик ва хайр
бўлса, Умарнинг хонадони насибасини олди. Агар ёмонлик бўлса, энди Умарнинг хонадони бир
оз дам олсин. Бу хонадондан битта қурбон чиққани етади. Мен қўлимдан келганини қилдим ва
бу йўлда оиламни баъзи нарсалардан маҳрум этдим. Натижада ҳеч бир савоб олмаган, лекин
гуноҳ ҳам қилмаган бўлсам, ўзимни бахтли ҳис қилардим.
Меҳмонлар товуш чиқармасдан тинглар эди. Ҳазрати Умар кўрсатган шунча хизматларига
қарамай, гуноҳ ва савобсиз қолишдан ўзларини бахтиёр санасалар, кейингилар янаям чуқурроқ
ўйлаб қадам босишлари лозим эди. Ҳазрати Умар гапларида давом этдилар:
—
Биламан, ҳозир бир амир тайинласам, хато қилмаган бўламан. Чунки мендан яхшироқ
бўлган Абу Бакр шундай қилган.
Агар амир тайинламасам ҳам, хато қилмаган бўламан. Зеро, мендан яхшироқ бўлган
Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай йўл тутганлар. Мен бир нарсага ишонаман: Бу Аллоҳнинг
динидир. Аллоҳ эса динини ўзи асрайди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |