www.ziyouz.com kutubxonasi
213
биргаликда ҳажга олиб боришга ундарди. Уларга хабар жўнатиб, сафар тадоригини кўришини
сўрадилар.
Мўминлар оналари махсус ҳозирланган маҳофаларга ўтириб, Макка сари йўл олишди.
Ашараи мубашшарадан бўлган Усмон ибн Аффон билан Абдураҳмон ибн Авф оналаримиз
хизматида бўлишди. Ҳазрати Усмон маълум масофада олдинда, Абдурраҳмон эса орқада
келарди. Шу тариқа саккиз аёлдан иборат ушбу кичик, аммо муборак карвонга бошқаларнинг
изнсиз яқинлашишининг олди олинган эди. Дам олиш учун тўхталганда ҳам биров халақит
бермайдиган жойда тўхташарди.
Оналаримиз ортиқча безовталиксиз Маккага етиб боришди. Одамлар Ҳазрати Умарнинг
амрлари билан Каъбани тарк этиб, оналаримизни холи қолдиришди. Шу билан Оиша, Ҳафса,
Савда, Умму Салама, Умму Ҳабиба. Жувайрия, Сафиййа ва Маймуна оналаримиз Каъба
атрофини етти бор тавоф қилишди. Улар орасида фақат Зайнаб бинти Жаҳш билан Марям
оналаримиз йўқ эди. Чунки икковлари ҳам абадий оламга сафар қилиб, Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг висолларига ноил бўлишган эди. Мўминлар оналари ўзларига
кўрсатилган иззат-икром ва яратилган шароитлардан хурсанд эдилар. Ҳазрати Умар ҳам уларга
қўлларидан келганича қулайлик яратиб бердилар. Чунки бу аёллар Набийи Акрам қолдирган
энг азиз омонатлари эди. Уларга қилинган хизмат Расулуллоҳ алайҳиссаломга қилингандек
бўларди. Улар шаҳодат сўзларини айтган ҳар бир мўминнинг онаси эди.
* * *
Мадинага қайтишаётганда, Абтоҳ деган жойда Ҳазрати Умар қўлларини дуога кўтардилар:
—
Эй Аллоҳим! Ёшим ўтиб, қувватим кетди. Мен масъул бўлган инсонлар эса яна ҳам
ортиб боряпти. Энди хато қилишдан қўрқаман. Раббим, мени ҳузурингга ол, севимли Расулинг
яшаган заминда шаҳидликни насиб эт!
Ҳазрати Умар бу дуони илк маротаба қилаётган эмасдилар. Одамлар у кишининг анчадан
буён: "Аллоҳим, менга севимли Расулинг юртида шаҳидликни насиб кил!" деб дуо
қилаётганларини билишади.
Адолат тимсолининг шаҳид этилиши
Кунларнинг бирида Ҳазрати Умар Мадина бозорини айланиб юрар эканлар, алпкелбат қул у
кишига сўз қотди:
—
Сизда гапим бор эди, амирул мўминин.
—
Эшитаман, қулоғим сенда.
—
Мен Муғийра ибн Шўъбанинг қулиман. У мендан катта миқдорда товон пули талаб
қиляпти. У пулни тўлашга қурбим етмайди. Менга ёрдам беринг.
—
Қанча сўраяпти?
—
Кунига икки дирҳам.
—
Касбинг нима?
—
Дурадгорман. Лекин наққошлик ҳам қўлимдан келади. Ундан ташқари темирчиликдан
хабарим бор.
—
Бунақа ҳунарлар соҳибига икки дирҳам кўп эмас. Эшитишимча, сен: "Истасам
тегирмонни шамол билан айлантираман", деган эмишсан?
—
Ҳа, бу иш қўлимдан келади.
—
Ундай бўлса, менга битта шамол тегирмони ясаб бер.
—
Сизга шундай тегирмон ясаб берайки, шарқу ғарбдаги одамлар у ҳақда гапиришсин.
Қул шуларни айтиб кетди. Форсий бўлишига қарамай, у насронийликни қабул қилган,
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |