www.ziyouz.com kutubxonasi
211
жиҳатдан қаралса, Ҳазрати Умарга халифа номи берилмаса, бошқа бирон раҳбарга бундай ном
берилмаслиги керак.
Бир қабилага тарқатилиши керак бўлган маошни олиб бориб, ҳар ким бемалол кела оладиган
ерда туриб, турмушга чиқмаган ва бева аёллардан ташқари, барчага шахсан ўзлари тарқатган
эдилар. Кейин бошқа қабила орасига бориб, у ерда ҳам барчага маошини шахсан қўллари билан
топширдилар. Шу тариқа маош қабила раисининг қўлига ўтиб, унинг ўзи истаганига кўпроқ,
истамаганига камроқ, беришининг олди олинди.
* * *
—
Валлоҳи, Аллоҳ умр берса, бир кун келиб Санъо тоғларида қўйларини боқиб юрган чўпон
маошини турган ерида олади.
* * *
Бир куни Ҳазрати Умар юк ташиётган одамни кўриб қолдилар. Югуриб бориб, унга
ёрдамлашиб юбордилар. Бояги одам халифанинг ёрдамидан кўнгли тоғдек кўтарилди.
—
Болаларингиз роҳатини кўринг! Улар сизга ёрдамчи бўлсин.
Ҳазрати Умар "омин" демадилар.
"
Аллоҳ мени болаларимга муҳтож қилмасин".
* * *
Баъзан кўз ўнгларида заиф жисмли она-бола қиз гавдаланарди. Уларнинг бор-йўқ айби
Аллоҳ ва Расулига иймон келтиргани эди. Устларига тушган қамчи зарбалари у иккисини яна
Лот, Ҳубал ва Манотнинг олдида эгилишга мажбур қиларди. Ҳар зарбада қалбни жароҳатловчи,
беҳаё сўзлари билан қувватига қувват қўшарди гўё. Беаёв таёқ дарси тугаркан, калтаклаётган
одам: "Билиб қўйинглар! Мен сенларга ачинганимдан эмас, балки чарчаганимдан бас қилдим",
дерди. Бу гапларни айтган инсоннинг сурати ортиқ даражада тунд ва бешафқат эди. Ўша
одамнинг қалби йиллар мобайнида шафқатдан узоқ қолди, инсоф ва марҳамат туйғуларига
бегона бўлди. Қанчадан-қанча одамларнинг кўнглини зирқиратган ва кўзларини ёшлатган
виждон бу одамдаги шафқатсиз ва шайтоний ҳислар олдида сасини чиқаролмай, қадди дол
бўлди. Ҳатто ўз дилбанди - қизалоғини тириклайин кўмаркан, "Ҳой, тўхта!" деёлмаган эди у
виждон.
Аммо кунларнинг бирида одамларга чин инсонийликни танитишга чоғланган Мустафо
соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш учун чиққани замон илоҳий калом унинг йўлини
мутлақо бошқа тарафга буриб юборди. У қўлига тушган бир парча қоғоздаги ушбу оятларни
ўкиб, чуқур ўйга толди: "Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги
бор нарса Унингдир. Агар сиз ошкора чақирсангиз ҳам (ва ёки хуфёна чақирсангиз ҳам, У зотга
баробардир). Зеро, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур. Аллоҳ — ҳеч қандай тангри
йўқ, ёлғиз Унинг ўзи бордир. Унинг энг гўзал исмлари бордир" (Тоҳа, 6—8).
Шу оятлар Умар руҳини иймоннинг чароғон нури сари чорлаб, ўлдирмоқчи бўлган инсон
олдида тиз чўктириб, шаҳодат сўзларини айтишга ундади.
* * *
Гоҳида Буюк Форуқнинг кўзлари ёшланиб қолар, буни кўрган инсон ўз-ўзидан:
—
Бу не ҳол, мўминлар амири? — деб юборарди. Чунки ўша дам йиғламоққа ҳеч бир сабаб
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |