www.ziyouz.com kutubxonasi
219
* * *
Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни чақирдилар:
—
Ўғлим, иймонингни бақувват қил!
—
Қандай қилиб?
—
Ёзнинг жазирама кунларида рўза тутиш, Аллоҳ душманларига қарши қилич билан
курашиш, мусибатли онларда сабр қилиш, совуқда ҳам таҳорат олиш, булутли кунларда
намозни вақти кириши билан ўқиш ва ичкиликдан нари юриш.
Куёвлари Саид ибн Зайд зиёрат қилгани келди. Ҳазрат Умар унга:
—
Билгинки, ҳеч кимни ўрнимга этиб тайинламадим. Яна шуни билгинки, араб қуллари кун
келиб озод бўлишади, — дедилар.
Ҳазрати Умар ўзларидан кейинги амирнинг исломни қабул қилган ва намоз ўқийдиган
қулларга озодлик беришни, буни ҳозир бўлмаса, яқин икки йил ичида қилишни буюрдилар.
Ҳозирги волийларни камида яна бир йил ўз лавозимида қолдиришни васият қилдилар.
Саъд ибн Абу Ваққосни айбсиз бўшатганлари, уни қайта волийликка тайинламоқчи
эканликлари, лекин бунгача умрлари поёнига етиб қолганини айтдилар.
—
Агар у ўрнимга танланса, бунга муносиб киши. Бўлмаса волий бўлсин.
Олган қарзларини тўлаш учун мол-мулкларини сотишни, етмаса, қабилалари Адийдан ёрдам
сўрашни, уям етмаса, Курайшдан сўрашни, лекин Қурайшдан бошқага мурожаат қилмасликни
уқдирдилар.
—
Абдуллоҳ қарзларимни тўлашга ваъда берасанми, ўғлим?
—
Ҳа, отажон, барисини тўлайман.
* * *
Эрталаб Ҳазрати Умарнинг амрлари билан Али, Усмон, Зубайр, Абдураҳмон ва Саъдлар
келишди. Талҳа Мадинада эмасди ва ҳали етиб келмаган эди.
—
Менимча, сиз одамларнинг ақллироғисизлар. Бу ишни сизлар ҳал қиласизлар. Расулуллоҳ
алайҳиссалом бу дунёдан кетаётганларида хурсанд эдилар. Агар сиз тўғри йўл тутсангиз,
одамлар сизга қарши чиқишмайди. Лекин бир-бирингиз билан тортишмангизки, одамлар ҳам
ихтилофга берилади. Усмон, агар сен раҳбар бўлсанг, Аллоҳ ризоси учун Уқба ибн Абу Муайт
авлодини (яъни, уммавийларни) одамларнинг бошига бало қилма. Мабодо, сен ҳокимият
тепасига келсанг, Али, ҳошимийларни давлат ишларига аралаштирма. Саъд, халифа бўлсанг,
сен ҳам қариндошларингни ҳокимиятга яқинлаштирма.
"
Эй Умар, нега ўзингиз ундай қилгансиз бўлмаса? Нима учун қариндошларингиз юқори
лавозимларда ишлашди?" деган эътироз бўлмади. Бўлиши ҳам мумкин эмасди. Акс ҳолда,
Ҳазрати Умарга туҳмат қилинган бўларди. Зеро, у киши бундай ишга қўл урмаган, яъни, давлат
мулкидан ўзлари ёки қариндошлари манфаатлари йўлида бирор марта бўлсин фойдаланмаган
эдилар.
Болга ботган бармоқни ялаб бўлмайдими? Бўлади. Лекин бошқалар бунақада болни
чўмичлаб ола бошлар, натижада давлат мулки тоғ бўлсаям, битиб тугарди. Буни яхши тушунган
Ҳазрати Умар болни ушладилар, лекин асло ялаб кўрмадилар. Бу нарсага шу даражада аҳамият
бердиларки, касалликлари учун тавсия қилинган икки коса асални олиб ичиш учун масжидда
жамоатдан изн олдилар. Шу сабаб бўлса керакки, Утба ибн Робианинг қизи Умму Абанга совчи
қўйганларида:
—
Йўқ. Чунки у эшигини ёпади-ю, ташқарига чиқади. Мундоқ қорнини тўйғазмайди ҳам...
Ит ётиш, мирза туриш... Мен унга турмушга чиқмайман, — деган эди.
Ҳазрати Умар меҳмонларга юзландилар:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |