Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
222
йўлга чиқди. Вафот этган зот оддий инсон эмасди. У ўзга бир олам эди. Унга ўхшашининг яна 
келиши даргумон, ҳақ ва адолатнинг жонли тимсоли Умар энди бу оламда йўқ. У ҳаётининг 
сўнгги нафасини чиқарганида бутун Ислом олами етим қолгандек эди. Унинг дунёни тўлдирган 
адолати қиёматгача инсоният хотирасида яшайди. Шубҳасиз, унинг азиз руҳи суюкли дўстлари 
Расули Амин алайҳиссалом ва Ҳазрати Абу Бакрнинг ёнларига учган эди. 
* * * 
Ҳазрати Умар ювилиб, кафанландилар. У кишини ким ювгани ҳақида маълумотимиз йўқ. 
Елкаларга олинган буюк Имом, бетакрор раҳбар масжидга олиб борилди. Жанозани ўқиш 
учун икки киши олдинга чиқди. Улар Усмон ибн Аффон билан Али ибн Абу Толиб эди. Ҳар 
иккови ҳам намозни ўқишни истарди. 
Шу пайт Абдураҳмон уларнинг ёнига келди. 
— 
Икковингиз ҳам сафга туринг, — деди, сўнг Ҳазрати Умарга ишора қилди: — Бу киши уч 
кунгача Суҳайб имомлик қилсин, деганлар. Ҳозир имомлик унинг ҳаққидир. 
Ҳеч ким эътироз билдирмади. Суҳайб чиқиб, тўрт такбир билан жанозани ўқиди. Шу пайт 
Абдуллоҳ ибн Салом етиб келди ва: 
— 
Валлоҳи, мендан аввал намоз ўқидингиз, энди мендан аввал гапирмайсиз, — деди. Тобут 
ёнига келиб, гапира бошлади: 
— 
Сен яхши мусулмон дўст эдинг, Умар! Ҳар қандай нарсани ҳақ йўлда қурбон қилолган 
сахий, ҳеч бир нарсани ботилга сарфламаган бахил эдинг. Рози бўлиш керак ерда рози бўлдинг. 
Жаҳл чиқиб, аччиқланиш керак жойда ғазабландинг. Кўзларингни иффат пардаси билан тўсган 
эдинг. Ҳалол бўлмаганга қиё ҳам боқмадинг. Бировни ортиқча мақтамаган, ортидан ғийбат 
қилмаган инсон бўлиб қоласан қалбимизда, Умар! 
У шундай деб, бир чеккага ўтди. 
Навбат Ҳазрати Алига келди: 
— 
Худо ҳаққи, мен шу одамнинг амал дафтари билан Аллоҳнинг ҳузурига боришни 
истардим. Бу одамнинг дафтари билан дафтари тенг келадиган одам бугун бу ёруғ оламда йўқ. 
Абдуллоҳ ибн Масъуд Ҳазрати Умарга бўлган ҳурмат ва муҳаббатини изҳор қиларкан: 
— 
Валлоҳи, Умарнинг бир кучукни яхши кўришини билсам, ўша итни мен ҳам яхши 
кўрардим, — деди. 
Яна елкаларга ортилган тобут Ҳазрати Оишанинг уйларига келтирилди. Абдуллоҳ ибн Умар 
Ҳазрати Оишага мурожаат қилди: 
— 
Мўминлар онаси, Умар келди. У мўминлар амири эмас, Умар ибн Ҳаттоб сифатида 
сиздан изн сўраяпти, рухсат берсангиз, шу ерга дафн қиламиз. Майлими? 
Ичкаридан кўзларининг ёшини артиб чиққан Ҳазрати Оиша: 
— 
Марҳамат... Марҳамат... — деди ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хоналарига кириб 
кетди. Жамоат ҳурмат билан тобутни ерга қўйди. 
Ичкарида иккита қабр бор эди. Қибла тарафда пайғамбарларнинг энг буюги, ёнида эса 
пайғамбар бўлмаганларнинг энг буюги ётарди. Учинчи қабрга адолат қуёшининг жасади 
қўйилади. 
Ҳазрати Абу Бакрнинг бошлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг елкалари билан баробар 
қўйилган эди. Учинчи қабр қазила бошланди. Қазиб бўлингач, лаҳадга Ҳазрати Усмон, Али, 
Зубайр, Абдураҳмон, Саъд ва Абдуллоҳ ибн Умарлар тушишди. Ҳурмат билан қўлга олинган 
жасад ҳурмат билан ерга қўйилди. Ҳазрати Умарнинг бошлари Ҳазрати Абу Бакрнинг кўкслари 
билан баробар бўлди. Бир оздан кейин устларига тупроқ тортилади ва бу муборак хонада уч 
қадрдон дўст ўзлари қолишади. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish