www.ziyouz.com kutubxonasi
221
Буларни гапираётиб Абу Талҳа ёнларида турганини сезиб қолди. Ҳазрати Алига бу нарса
ёқмади. Лекин Абу Талҳа кутилмаганда:
—
Мен сен тарафман, Абул Ҳасан, ҳавотир олма, — деди.
* * *
Ҳазрати Умарнинг аҳволлари тобора оғирлашарди. Суиқасд уюштирилгандан бери ўтган уч
кун Ҳазрати Умар учун жуда қийин кечди. Уч кун ичида мумдек эриб, ўринларидан
туролмайдиган аҳволга тушиб қолдилар. Ўлим яқинлашиши қандай эканини ҳис қилаётган
эдилар.
Бироқ Ҳазрати Умар ўлимдан қўрқмасдилар. Ҳар бир одам бир кун келиб ўлади, ўлимни
қайтара олишга имкон йўқ, экан, ўлимдан қўрқиш маънисиздир. Ўлим бор-йўғи фоний дунё
билан бақо оламига кўприк, холос. Одам алайҳиссаломнинг ҳар бир фарзанди бу кўприкдан
ўтган, қанчадан қанча абу бакрлар, қанчадан қанча абу жаҳллар кўприкнинг нариги тарафига
ўтиб кетишди. Энг асосийси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўша тарафдалар.
Имом Умарни қўрқитаётган нарса у тарафда унга қандай жой ҳозирлаб қўйилгани эди. Агар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ёнларидан жой ололмаса, "Шу ерда ўтир, Ҳаттобнинг ўғли!"
дейилса, ҳақиқий мусибат ана шу бўлади.
Ҳазрати Умар умр бўйи шу ҳадик билан яшади. У киши Қуръондаги: "Эй мўминлар,
Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда (ҳаёт
кечириб, мусулмон бўлган ҳолларингизда) дунёдан ўтинглар" (Оли Имрон, 102), оятини қайта-
қайта ўқиб, шу оятни унутиб қўйишдан қўрқиб яшадилар.
Буюк ва Одил амир тинимсиз: "Қалбларни ўгириб-айлантириб ташлаш қудратининг соҳиби
бўлган Аллоҳ қалбимни динингда мустаҳкам қил!" дея дуо қиларди. Зеро, Умму Салама
Расулуллоҳ алайҳиссаломдан шу дуони кўп эшитган эканлар.
Ҳазрати Умарнинг узукларида бор-йўғи уч дона сўз бор эди: "Кафакал мавту ваъизан"
(
Ўлим сенга етарли насиҳатдир). Ҳа, Ҳазрати Умар ўлимни унутишни истамадилар. Чунки
Аллоҳ ўз каломида шундай деган: "Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган Кундан қўрқингиз!
Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди"
(
Бақара, 281). Бир тарафдан Аллоҳнинг чексиз раҳматидан умид, бошқа тарафдан тасаввур
қилиб бўлмайдиган азобдан қўрқув Ҳазрати Умарни шунчалик чулғаб олган эдики, "Фақатгина
бир киши жаннатга киради", дейилса, "Ўша мен эмасмиканман", деган умид билан, "Фақат бир
киши дўзахга тушади", дейилганда, "Ўша мен бўлишим мумкин", деган қўрқув билан яшадилар.
Мана шу қўрқув ва умид Ҳазрати Умарни йўлнинг ўртасида ушлаб, ажойиб якунга ишончли
одимлар билан қадам босиш имконини берди.
* * *
Охиргилардан бўлиб кирган Амр ибн Рабиъа Ҳазрати Умарнинг ердан сомон чўпи олганини
кўрди:
—
Кошки, сомон чўпи бўлсайдим, кошки, дунёга келмасайдим, кошки, онам мени туғмаган
бўлсайди, кошки, ҳеч нарса бўлмасайдим, кошки, номи каби ўзи унутилиб кетадиган инсон
бўлсайдим.
Буларни айтар экан, Ҳазрати Умарнинг кўзларидан шошқатор ёшлар тўкиларди.
Мана, ҳаёт шамлари сўнмоқда. Манзил кўриниб, олтмиш уч йиллик ҳаётнинг тугашига
озгина вақт қолди. Ҳазрати Умар оҳиста-оҳиста: "Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ
йўқ! Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир", дея бошладилар... Ниҳоят, ҳижрий 23 йил
муҳаррам ойининг илк куни Ислом оламининг қуёши, иймон ва ирфон қуёши боқий олам томон
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |