www.ziyouz.com kutubxonasi
207
туя ва қўйларнинг ёши, рангини дафтарга қайд этиб қўярдилар. Бир куни Ҳазрати Усмон билан
Ҳазрати Алини ёнларига олиб, закотга берилган моллар турган жойга бордилар. Ҳазрати
Умарнинг ўзлари туяларнинг оғзини очиб текширар, тишларини санаб, дўстларига уларнинг
ёшини айтар, Ҳазрати Али билан Ҳазрати Усмон ёзиб боришар эди. Шу дам Ҳазрати Али
Қуръонда келган Шуайб алайҳиссаломнинг қизлари айтган бир жумлани эслаб, "Эй ота, уни
(
чорваларингни боқишга) ёллагин. Зеро, сен ёллаган энг яхши киши кучли, ишончли кишидир"
(
Қасас сураси. 26-оят), оятини ўқидилар ва Ҳазрати Умарга ишора қилдилар.
* * *
Ҳафс ибн Абу Ос Ҳазрати Умарни кўргани келди. Дастурхон ёзилди, лекин Ҳафс ўтирмади:
—
Нега бизнинг таомимизни емаяпсан, Ҳафс?
—
Ростини айтишга изн беринг, амирул мўминин. Сизнинг овқатингиз бемаза ва тўйими
йўқ, Томоғимдан зўрға ўтади. Ваҳоланки, менинг ейдиганим уйимда тайёр турибди. Ҳар ҳолда
мазаси бор, еса бўлади. Бир оздан кейин уйимга бориб, ўша овқатни ейман.
Ҳазрати Умар Ҳафсга қўйни сўйиб, мазали кабоб тайёрлаш учун барча қилинадиган
ишларни айтиб:
—
Сен шу қўйдан жайроннинг қонидек қип-қизил кабоб тайёрлашни билмайди деб
ўйлайсанми, Ҳафс. Бунга имкониятим етмайдими? Ҳа, мен буларни биламан. Агар охиратдаги
неъматларнинг камайишидан қўрқмаганимда, сизлардек яшардим, — дедилар.
* * *
Бир куни Рабиъ ибн Зиёд Ҳорисий Ҳазрати Умарнинг олдларига ҳисобот бергани келди.
Унга ҳам Ҳазрати Умарнинг дастурхонлари ёқади. Зеро, у киши кундалик ейдиган нарсаларни
ўртага қўйган эдилар.
—
Мўминлар амири, сиз яхши ямоққа, башанг кийинишга, учқур уловга энг лойиқ инсонсиз,
—
деди.
Рабиъ ҳақ эди. Бу уммат орасида ҳозир қайси тарафдан қаралса ҳам, унинг ўрнини тўлдира
оладиган одам йўқ. Бу асҳоби киром томонидан ҳеч бир баҳс-мунозарасиз қабул қилинган
ҳақиқат эди.
—
Раҳмат, Рабиъ! Ҳақ гапни айтдинг!
Эҳтимол, Рабиъ шунақа гапни кутгандир. Бироқ Ҳазрати Умар доимо ёнларида олиб
юрадиган асолари билан Рабиъни тушириб қолдилар.
—
Бу гапни Аллоҳ ризоси учун айтяпсан, деб ўйламайман. Менга хушомад қилиб, мендан
фойдаланмоқчисан, холос. Сени ақлли инсон деб ўйлардим. Афсус! Мен билан одамлар нимага
ўхшайди, биласанми?
—
Йўк, билмайман.
—
Сафарга чиққан бир гуруҳ одамларни тасаввур қил. Улар ўртага пул ташлаб, емиш
олдилар ва ичларида ўзлари ишонган одамга ўша емишни сақлаш учун топширдилар. Энди ўша
одам емишнинг яхшисини ўзига олиб, ёқмаганини шерикларига қолдирса, тўғри иш қилган
бўладими?
—
Йўқ, албатта.
—
Волийларим ва халқимга нисбатан менинг аҳволим ҳам худди шундай.
* * *
Ҳазрати Умар дарё-денгизни хушламасдилар. У киши Мадина ва ўзга юртларда турган
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |