Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
206
— 
Ҳа. 
Аёлга ўгирилдилар: 
— 
Сен уч поклик муддати тугагунча кутишинг керак. Шу вақт ичида бошқасининг никоҳига 
кириш у ёқда турсин, ўзаро келишиб ҳам қўёлмайсан. Нега бундай қилдинг? 
Аёл жавоб бермади. Эркакдан ҳам тайинли гап чиқмади. Чиқиши ҳам мумкин эмасди. 
— 
Никоҳингизни бекор қиламан. Маҳрга берилган молнии Байтулмолга оламан. Жазо 
тариқасида бундан буён бир-бирингиз билан турмуш қуролмаслигингизни айтиб қўяй. 
Бораверинглар. 
Уларнинг ўзаро турмуш қуролмасликлари Ҳазрати Умарнинг шахсий фикрлари эди. Аслида 
улар қайта турмуш қуришлари мумкин. 
* * * 
Бир куни Ҳазрати Умар масжидда жамоат билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар, нохуш 
товушдан хушёр тортдилар. Кимдир ўзи истамаган ҳолда таҳоратини синдириб қўйган эди. 
Ҳазрати Умар гапларида давом этдилар. Лекин таҳорати синган киши турмагач: 
— 
Ўша ишни қилган одам бориб, таҳорат олиб келсин, — дедилар. 
У одам барибир турмади. Шу орада Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий вазиятни ўнгламоқчи 
бўлди: 
— 
Ҳаммамизга таҳорат олишни буюра қолинг. 
Ҳазрати Умар унинг ақлли ва беозор фикрига қойил қолдилар: 
— 
Тўғри гапирдинг, Жарир, — дедилар. — Мен сени жоҳилият даврида ҳам, Исломни қабул 
қилганингдан кейин ҳам доимо мулойим инсон деб биламан. 
Кейин жамоатга юзландилар: 
— 
Кани, туринглар, ҳаммамиз таҳорат оламиз. 
* * * 
Кун қизигандан кизиди. Араблар "самум" деб атайдиган шамол эсарди. Бу шамол 
арабларнинг юрагини олиб қўйган эди. 
Шундай кунларнинг бирида Ҳазрати Усмон жуда муҳим иш билан сафарга отландилар. 
Туяларига миниб, орқаларига қулларини мингаштирдилар ва йўлга тушдилар. 
Закотга берилган туялар сақланадиган жойга етганларида, туя йўрғалатиб кетаётган одамни 
кўрдилар. Одам бошини яхшилаб танғиб олган эди. Шамол ва жазирамага қарамай, жон-жаҳди 
билан ҳаракат қилар, у ёқ-бу ёққа югуриб, ташқарида қолиб кетган туяларни ичкарига олиб 
киришга уринарди. 
— 
Қизиқ... Бу одам ким? 
Ҳазрати Усмоннинг саволлари жавобсиз қолди. Хожаси танимаган одамни қули қайдан 
билсин? Бир оз юрганларидан кейин таниб қолишди: Амирул мўминин Умар-ку! Ҳазрати 
Усмон ҳайрат билан қараб туриб, ич-ичларидан тан бердилар ва: "Қойил! Мана бу инсонни 
баҳодир, эпчил деса бўлади", деб юбордилар. 
Ҳазрати Умар бир чеккада тин оладиган, мажбур бўлмагунча ташқарига чиқмайдиган шу 
дамда соя-салқинда дам олиб ўтирсалар, нима бўларди? Ким нима дея оларди у кишига?! 
У кишини бу ишни қилишга ундаган нарса Виждон эди. Зеро, мўминлардан олинган, яна 
мўминлар учун хизмат қилиши кўзда тутилган ушбу туялар нобуд бўлса, мўминлар зарар 
кўрарди. Аллоҳ эса мўминларнинг бошига тушган кулфатларнинг ҳисобини Умардан талаб 
қилади. 
Ҳазрати Умар яна ўша виждон амри билан ёнларига бир шерик олиб, Мадинага келтирилган 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish