Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


-боб: ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОСИТАЛАРИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

3-боб: ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ВОСИТАЛАРИ 
Тавсия 3.1: 
Либераллаштириш ислоҳоти жараёни давомида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ҳам қисқа муддатли, ҳам узоқ 
муддатли яхши белгилаб олинган, иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун яниқ афзалликларга эга сони 
чекланган устун дастур ва лойиҳаларни белгилаб олиши лозим. 
Экологик ҳаракатлар шарт-шароитини таърифлашда бир мунча ижобий натижаларга эришилди. ТМДҚ 
2008 йил 2008-2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастури шакллантириш 
ва бажариш учун масъулдир. Бироқ, ҳукуматнинг бошқа органлари билан ҳаракатни мувофиқлаштириш 
даражаси чекланган. Дастур консерватив режалаштириш машғулотидир, унда диққат-эътибор 
жамоатчилик иштирокида кенгроқ жараён орқали экологик муаммоларни аниқлашга эмас, балки ТМДҚ 
келиб тушадиган, деб ҳисоблайдиган молия эвазига қилиш мумкин бўлган чораларга қаратилади. Гарчи 
2007 йил 2008-2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегияси баъзи экологик 
масалаларни қамраб олган бўлса ҳам, батафсиллик даражаси чекланган. Умуман, кузатилган ижобий 
натижаларга қарамай, экологик масалалар ва иқтисодий оқибатлар орасидаги боғланиш ҳамма вақт ҳам 
аён қилиб кўрсатилмайди. 
Тавсия 3.2: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан йиллик 
хусусийлаштириш дастурларида атроф-муҳитга тегишли мажбуриятлар тўлалигича ёритилишини 
таъминлаши лозим. Таклиф қилинадиган қоидаларга корхона ёки жойнинг экологик ҳолатини 
таърифлаш мақсадидаги хусусийлаштиришдан аввалги ҳаракатлар рўйхати ва атроф-муҳитнинг 
ифлосланганлигини тозалаш ва экологик вазиятни назорат остига келтириш чоралари таърифи 
киритилган булиши лозим. Хусусийлаштиришдан тушган даромаднинг бир қисми (5%игача) 
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг экологик муаммоларини ечишга йўналтирилиши лозим. 
Экологик аудит мажбурий бўлиб хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилиши 
лозим. Тавсия 1.4ни ҳам кўринг. 
2003–2004 ва 2005–2006 йиллар хусусийлаштириш дарстурлари, 1999 йил Вазирлар Маҳкамасининг 
2001–2002 йилларда хусусийлаштириш қарори ва 2006 йил 2006–2008 йилларда хусусийлаштириш 
жараёнини жадаллаштириш тўғрисидаги Хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш тўғрисидаги 
Президент Фармонида бундай экологик мажбуриятлар тўғрисида ҳеч қандай қоида мавжуд эмас. Давлат 
мулки бўлган объектларни хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда фақатгина атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш инфратузилмани баҳолаш талаб қилинади. Хусусийлаштирилган корхоналарнинг 
экологик муаммолари хусусийлаштиришдан тушган даромад ҳисобидан молияланиши мумкин бўлган 
харажат, деб ҳисобланмайди. Хусусийлаштирилганда экологик аудит мажбурий эмас; 1991 йил 
Хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунда ёки 2006 йил Давлат мулки бўлган объектларни 
хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда ҳам бунда талаб йўқ. 
Тавсия 3.3: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Ишлаб чиқариш ва қазиб олиш 
саноатида хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда экологик рухсатлар тизимини атроф-муҳит 
соҳасиида тартибга солишнинг тамал тоши сифатида янада ривожлантириши лозим. Рухсатларин 
тартибга соладиган қоидалар аниқ таърифланган бўлиши ва риоя қилишни баҳолаш учун махсус 
индикаторлар киритилган бўлиши лозим. Риоя қилишга ёрдам берган ерларда Табиатни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси ва йирик корхоналар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ўз 
ихтиёрлари билан битимлар тузишлари лозим. Бундай битимлар иқтисодиётнинг турли секторларида 
мамлакат ва вилоят миқёсларида тузилиши мумкин. Тавсия 9.3ни ҳам кўринг. 
Ўзбекистонда экологик рухсатлар тизими ишлаб чиқилмаган ва экологик рухсатномалар учун аниқ 
ифодаланган қоидалар мавжуд эмас. Аслида, унинг ўрнига Ўзбекистонда давлат эмиссия лимитлари 
қийматининг экологик экспертизаси воситаси қўлланади. 2005–2006 йилларда ҳаво эмиссияси, сувга 
оқизиш ва чиқиндаларни олиб чиқариш учун эмиссия лимит қийматларини ҳисоблаш учун янги 


178 
алоҳида-алоҳида қоидалар қабул қилинди. Улар ифлословчи моддаларни тартибга солишга 
интеграллашган ёндашувга асосланган эмас. Бундай ташқари, ушбу қоидаларда тасдиқланган эмиссия 
лимитларидан бошқа талаб ва мувофиқликни ўлчаш умун хусусий индикаторлар ҳар бир кўриб 
чиқилаётган корхона учун экологик экспертиза давлат органи томонидан қандай қилиб 
таърифланганлигининг равшан манзарасини бермайди. 
Гарчи янги қоидаларда корхоналар эмиссия лимитлари қийматининг лойиҳаси билан бирга атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш чоралари таклиф қилиниши кераклиги тилга олинган бўлса-да, уларга 
таклифларни ТМДҚ кўриб чиқиши ва маъқуллашига тегишли кўрсатмалар киритилмаган. Давлат 
органлари ва мамлакатдаги компаниялар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида кўнгилли 
битимлар тузиш амалиёт мавжуд эмас. Шунинг учун хозирда фаолият юритувчи хўжалик субъектлари 
учун тўлақонли рухсатномалар тизими, деб ҳисоблаб бўлмайдиган эмиссия лимитлари қийматини 
тасдиқлаш жараёни мавжудлигига қарамай ушбу тавсия бажарилган эмас. 
 
Тавсия 3.4: 
Инвестиция дастурларига керакли молиявий ёрдам кўрсатиш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 
табиий ресурслардан фойдаланиш учун самарали тўлов тизимини яратишлари ва атроф-муҳитни 
ифлослантириш учун тўлов тизимини такомиллаштириши лозим. Бунга 1% экология солиғини қайта 
йўналтириш ҳам киради. Тавсия 2.5ни ҳам кўринг. 
Қўриб чиқилаётган даврда, гарчи ифлослаш бадаллари тизимида тўловларни йиғиб олиш экология 
назоратчилари зиммасига юкланиши билан даромад олиш имкониятлари яхшиланишига путур 
етказилган бўлса-да, имконият яхшиланди (Тавсия 2.1 бажарилишини кўринг). Бундан ташқари, табиий 
ресурс солиқларининг ставкалари оширилди. Тадрижий ўзгаришлар стратегиясига мувофиқ табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида уларни янада ислоҳ қилиш режалари 
мавжуд. Бироқ, фақат ифлослаш бадалларидан тушган даромад экология вазифаларига мақсадли 
сарфланади. 
Тавсия 3.5: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сектор дастурлари ва лойиҳаларини, жумладан Давлат 
инвестициялар дастурларини ишлаб чиқиш, бажариш, назорат қилиш ва уларнинг самарадорлиги 
баҳолашда ўз ролини кучайтириши лозим. 
 
Давлат инвестициялар дастурига таъсир кўрсатишда ТМДҚ роли чекланганича қолмоқда. Бироқ, 
Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастури 2008–2012 да, гарчи харажатлари тўлалигича баҳоланмаган 
бўлса-да, инвестиция дастури орқали молияланадиган қатор чоралар мавжуд. Секторлардаги турли 
дастурларнинг атроф-муҳитга амалда бўлган таъсирини баҳолашга қаратилган кенг тарқалган 
механизмлар мавжуд эмас. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish