183
этилган концентрация (РЭК)ларни ЖССТ ва ЕИ стандартларига мувофиқ кучайтириши лозим.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ҚСХВ) ушбу статдартларга риоя қилинишни таъминлаши ва
саноат корхоналари сувга оқизадиган токсик оқавага ишлов беришда АМҲМРнинг талабларини
бажариши лозим. (b) ҚСХВ ва Коммунал хизматлар агентлиги Сув билан таъминлашн
ривожлантириш режасини бажариш учун, хусусан истеъмол қилинган сувни ўлчаш ва мувофиқ
равишда нарх белгилаш билан зарур молиявий ресурсларни яратишлари лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария ва эпидемиология департаменти ҳузурида кимёвий,
биология ва радиология лабораториялар мавжуд бўлиб, улар атом абсорбция спектроскопия, юқори
сифатли суюқлик хроматография ва фермент анализ (ПЗР) жиҳозлари каби замонавий асбоблар билан
таъминланган. Таҳлил қилиниши мумкин бўлган моддалар рўйхати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(ЖССТ) ва РЭКрўйхатларига мос.
2001 йилдан бери, симоб ва хром учун қўшимча РЭКлар киритилди. Ичимлик суви ва ичиш
мақсадидаги ер ости суви O’z DST 950:2000 ичимлик суви: сифатга гигиена талаблари миллий
стандартини асосида таҳлил қилинади.
Ушбу миллий стандартнинг 2.2-бандига кўра, агар манба инсон саломатлиги учун зарарли модда билан
ифлосланган бўлса, лекин ҳозирча стандартга киритилмаган бўлса, Санитария ва эпидемиология
департаментининг ҳудудий идоралари ушбу моддаларни таърифлаш учун қўшимча сифатни
кафолатлашни киритиш ва уларнинг зарарли эмаслиги ўзларининг МАСлари асосида баҳолаш
тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Тавсия 5.7:
Чучук ер ости сувидан фойдаланиш ва уни тежаш режасини бажариш мақсадида Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги тезкор равишда тоза ер ости сувидан саноат ва суғориш мақсадларида
фойдаланишни қисқартириш чораларини қўриши шунинг билан бирга узоқ муддатли мақсадда аҳолини
ичимлик суви билан таъминлаш учун ер ости сувидан фойдаланишни чеклашни назарда тутиши лозим.
Кўп вилоятларда ер усти сувини ер ости суви ўрнига ишлатишнинг иложи йўқ. Ер ости сувини саноат
мақсадларида ишлатмоқчи бўлган саноат корхоналари ер ости сув ресурсларини тежамли ишлатиши
учун гидрогеология тадқиқоти асосида махсус лицензия олишлари талаб қилинади.
Бундан ташқари, охирги йиллар давомида саноат сувининг қайта ишлатиш улуши ортиб борди.
Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятлари саноат корхоналарида сувдан қайта фойдаланиш энг юқори
фоизи қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: