Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


III-ҚИСМ: ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА СЕКТОРЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

III-ҚИСМ: ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА СЕКТОРЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ 
 
10-боб: ЕР, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АТРОФ-МУҲИТ 
Тавсия 10.1: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси ва Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси ижро этиш механизмларини ишлаб чиқишга ва шунингдек ердан фойдаланувчиларни 
эрозияга қарши ва ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойлдаланиш бошқа 
чораларни амалга оширишга рағбатлантирадиган ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан фойда олиш учун 


193 
шароит яратадиган бозор иқтисодиёти механизмларини ишлаб чиқишга айниқса эътибор бериб ер ва 
сувга тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириши лозим. (Тавсия 5.4 кўринг) 
 
Ҳам ер, ҳам сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари жадал ишлиб чиқилиш палласида. Ҳам 
1998 йил Ер кодекси, ҳам 1993 йил Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун қайта кўриб 
чиқилмоқда ва яқин келажакда якунланади. Бозор иқтисодиёти воситаларига келганда эса, атроф-муҳит 
ҳолати яхшиланиши билан якунланган чекланган ижобий ўзгаришгина кузатилади. Тавсия 7.4 ни 
кўринг. 
 
Тавсия 10.2: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда 
тупроқ унумдорлиги тўғрисида қонунни ишлаб чиқишлари лозим. Ушбу қонун тупроқ унумдорлигини 
ошириш ва умуман тупроқ ҳолатини яхшилан саъй-ҳаракатида ҳам иқтисодий механизмларни, ҳам 
агро-экология механизмларини қамраб олиши лозим. 
 
Тавсия бажарилмаган. 
 
Тавсия 10.3: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 
қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотнинг қадрини ва тармоқдаги ривожланишни кўрсата 
оладиган ва ташқи инвестицияларни жалб қила оладиган синов лойиҳаларни бажариш учун турли 
экологик ёки қишлоқ хўжалиги зоналаридаги жойларни аниқлашлари лозим. 
 
Нисбатан сероб синов лойиҳалар ва намойиш ҳаракатлар юз бермоқда. Тадқиқот даражаси қониқарли. 
Мавжуд билимни қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасига қўллашдаги заиф нуқта – 
бу таълим ва қишлоқ хўжалигида билим тарқатиш хизматларининг тақчиллиги. Мавжуд ёрдамчи 
инфратузилма нафақат етарли эмас, балки у маҳсулот ва ишлаб чиқариш структурасидаги ўзгаришларга 
мослана олмайди. Ишлатилмай қўйилган ерларни тиклаш масаласига етарли даражада эътибор 
берилмаган. 
 
Тавсия 10.4: 
Вазирлар Маҳкамаси ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси барча манфаатдор 
тарафларнинг мулоқотига кўмаклашиб ерга етказилган зарарни тузатиш ва ерга экологик босимни 
камайтириш мақсадида қишлоқ хўжалик амалиётини такомиллаштириш йўлида уларни ҳамкорликка 
тортиши лозим. 
 
Фермер хўжаликлари структурасидаги катта ўзгаришлар ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг 
барпо этилиши мулоқотнинг бир тури бўлди. Бироқ унда ҳозиргача зарарни қоплаш ва ерни яхшилаш 
диққат марказига қўйилмаган эди. Янги ер кодексини тайёрлаш чоғида, 2006 йилдан бери сувдан 
фойдаланувчилар уюшмалари ва фермерлар ташкилотларининг нуқтаи назарлари, маълумотларга қўра, 
инобатга олинди. 
 
Тавсия 10.5: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига экологик мақбул усулларни ва 
озиқ-овқатнинг зарарланишиши олдиши олиш мақсадила зараркунандалар ва касалликларга қарши 
интеграллашган ўсимлик ҳимоясини жорий этиши лозим. 
 
Зараркунандаларга қарши интеграллашган курашиш ва энг хавфли пестицидларнинг қўлланиши 
қисқариб бориши ҳукуматнинг изчил сиёсати бўлиб келди. Шунингдек, пестицидлардан жами 
фойдаланиш жиҳатидан натижалар қониқарлидир, ишлатиш даражаси совет режими пайтида бўлган 15 
кг/га нинг ўрнига 1,5 кг/гадан паст. 
 
Тавсия 10.6: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мавжуд суғориш ва дренаж тизимларини модернизация қилиши ва 
таъмирлашга ҳаракат қилиши, шунингдек суғоришнинг замонавий ва самарали усул ва 
технологияларини татбиқ этиши лозим. 


194 
2008—2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури 
бошлаб юборилди. Бироқ, суғориш тизимларни такомиллаштиришни давом эттириш, жумладан, давлат 
дастурининг сувдан фойдаланувчи ва фермер хўжаликлари даражасидаги зарур ўзгартиришлар билан 
ўзаро мослиги ва уюшма ва фермер хўжаликларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ушбу шарҳда ҳам кўриб 
чиқилмоқда ва тавсия этилмоқда. 
 
Тавсия 10.7: 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари 
давлат қўмитаси қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришнинг ҳам қисқа 
муддатли, ҳам узоқ муддатли режалаштиришини такомиллаштиришлари лозим. 
 
2001–2009 йиллар мобайнида атроф-муҳит соҳасидаги ташвишли масалалар қонун ҳужжатлари ва қарор 
қабул қилиш муассасаларига тобора кўпроқ йўналтирилмоқда. Тегишли конвенциялар доирасидаги 
халқаро ҳамкорлик, шунингдек минтақавий, масалан Ерни бошқариш бўйича Марказий Осиё 
мамлакатлари ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик яхшироқ бошқарувга қимматли ҳисса қўшмоқда. 
Иқтисодий, ижтимоий иқтисодий ва баъзан сиёсий сабабларга кўра аҳволнинг эришилган яхшиланиши 
етарли даражада бўлмади. Янги тавсияларни кўпи ушбу соҳада глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари 
жиддий бўлишига тааллуқлидир. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish