Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

автомашиналар, автобуслар ва юк машиналарни алмаштириш учун; двигатель ёқилғиси сифатида 
табиий газдан, айниқса жамоат транспортида фойдаланишни кенгайтиришлари; автомобил 
таъмирлаш хизматини яхшилаш ва барча автотранспорт воситаларинг техник кўрикдан ўтишини 
мажбурий қилиш; катта шаҳарларда ва бутун мамлакатда йўллар сифати ва йўллар 
инфратузилмасини яхшилаш учун зудлик билан чоралар кўришлари лозим. 
 
Охирги йилларда автомобиллар парки Ўзбекистон ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги 
автомобиллар билан янгиланди. Охирги уч йил мобайнида Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқариш 3 
баробар ошди. 
2007 йил 1 январь ҳолатига 102.000 дан ортиқ автомобиллар газ ёқилғи ускуналари билан жиҳозланди. 
2008-2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурида яна 15.000 транспорт 
воситасининг газ ёқилғи учун қайта жиҳозлаш назарда тутилган. 
Автомобилларни таъмирлаш хизмати яхшиланиб борди. Ўзавтосаноат акциядорлик компанияси 
Ўзавтотеххизмат акциядорлик уюшмасининг вилоят корхоналари диагностика асбоблари, газни назорат 
қилиш ускуналари ва чиқишнинг токсиклиги ва тутунлилигини текшириш воситалари билан 
жиҳозланди. Техник кўрикдан ўтиш барча транспорт воситалари учун мажбурийдир: автобус ва 
таксилар йилда бир марта, барча бошқа транспорт воситалари йилига икки марта кўрикдан ўтадилар. 
Техник кўрикни ўтказиш учун Ички ишлар вазирлиги мутасадди ҳисобланади. 
Йўллар сифати ва инфратузилмаси бутун мамлакатда ва хусусан йирик шаҳарлар (Тошкент, Самарқанд, 
Бухоро, Фарғона, Қарши, Нукус)да яхшиланди. 


185 
Тавсия 6.4: 
Вазирликлар ва саноат корхоналрининг тегишли бўлинмалари газ эмиссиси ва чанг чиқишини 
камайтирш учун юмшатиш жиҳозларни ўрнатиш ёки модернизация қилиш учун барча имкониятларни 
ишга солишлари, жумладан молиявий ресурсларни таъминлашлари лозим. Қуйидаги чораларни зудлик 
билан кўриш лозим: • саноат корхоналарида экологик аудит ўтказилиши лозим; • ҳаво ифлосланишини 
камайтириш учун замонавий юмшатиш технологиялари жалб қилиниши лозим. 
 
ТМДҚ маълумотига кўра, қатор йирик корхоналар, жумладан Олмалиқ кон-металлургия комбинати, 
Навоий кон-металлургия комбинати ва Ўзбметкомбинат (Бекободдаги металлургия заводи)да чанг ва 
тутунни тозалаш тизимлари модернизацияланди. 2007 йил 2007–2011 йилларга мўлжалланган «Қурилиш 
материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни техник ва технология жиҳатдан модернизация қилиш” 
дастурида цемент қурилмалардан чангни камайтириш чораларини давлат ва саноат корхоналари 
томонидан маблағ билан таъминлаш кўриб чиқилади. Шунингдек, 2008-2012 йилларга мўлжалланган 
табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурида энергетика секторида ҳавога эмиссияни қисқартириш 
чораси сифатида Янги Ангрен иссиқлик электр станциясида электостатик фильтрларни модернизация 
қилиш белгиланади ва маблағ манбалари сифатида халқаро ташкилотлар кўрсатилади. 
Ҳукумат ва корхоналарнинг юқорида тилга олинган ҳавони ифлослашни қисқартиришга қаратилган 
чораларига қарамай, Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари бўлган энергетика, нефть 
ва газ секторларига бундай экологик инвестициялар етишмайди. Энергетика секторида кўриб 
чиқилаётган давр мобайнида юз берган ҳаво ифлосланишининг бирмунча қисқариши асосан энергия 
ишлаб чиқаришда кўмир ва мазут ўрнига кўпроқ газ ишлатилгани туфайли бўлди. Шундай бўлса ҳам, 
2002 йил 2002–2010 йилларга мўлжалланган Кўмир саноатини ривожлантириш дастурига кўра электр 
ишлаб чиқариш ёқилғи ресурслари структурасида кўмир улуши 2010 йилда 15 фоиз (9,4 миллион 
тонна)га ошиши режалаштиришган. 2001 йилда бу улуш 4,7 фоиз (2,7 миллион тонна) эди. 
Умуман, биринчи АҲШдаги Ўзбекистоннинг вазирлик ва саноат корхоналарига қаратилган Тавсия 6.4, 
яъни улардан камайтириш технологияларни татбиқ этиш ва модернизациялаш талаби қисман ва анча 
бўш тарзда бажарилган. Шунингдек, шарҳнинг 2-бобида айтилгандек, атроф-муҳит аудити воситалари 
Ўзбекистонда жуда кам ишлатилади ва шу жиҳатдан Тавсия 6.4 мамлакатда бажарилмаган. 
 
Тавсия 6.5: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: ЕИ стандартларига мувофиқ равишда зарарли ҳавони 
ифлослантирувчи моддалар бўйича чиқариш стандартларини қайта кўриш ва жорий этиш; тозароқ 
ишлаб чиқариш технологияларини рағбатлантириш учун иқтисодий чоралар кўриш (атроф-муҳит 
муҳофазаси асбоб-ускуналари учун солиқларни камайтириш, корхоналарда атроф-муҳит муҳофазасини 
такомиллаштириш учун ҳақни камайтириш); ҳаво сифати стандартларини Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти йўриқномаларига мослигини таъминлаш. 12 бобни ҳам кўринг. 
 
2006 йилда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси учун эмиссия лимитларини белгиловчи янги Ҳавога 
эмиссия лимитларни белгилаганда корхоналар учун ифлослантириш манбаларини инвентаризация 
қилиш йўриқномаси қабул қилинди. Бироқ, эмиссия лимитлари қийматини белгилаш тизимида ҳамон 
РЭКга асосланган совет ёндашувига амал қилинади. Шунинг учун улар Европа Иттифоқи (ЕИ) эмиссия 
стандартларидан фарқ қилади, ЕИ мамлакатларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши 
саноат манбаларидан эмиссияни қисқартириш ва ҳаво сифатини яхшилаш борасида тадрижан ортиб 
борадиган талаблар татбиқ қилинмайди. 
2004 йилда Ўзбекистон одамлар яшайдиган пунктларда атмосфера ҳавоси учун янги гигиена стандарти 
– 0179-04-сонли Санитария қоидалари ва стандартиларини қабул қилди. Уларда 656 ифлословчи модда 
ва 4 асосий ҳавони ифлословчиси (чанг, азот оксидлари, олтин гугурт диоксиди ва озон) учун РЭКлар 
жорий этилди. Ўзбекистонда қабул қилинган ҳаво сифатининг янги стандартлари ЖССТнинг ҳаво 
сифати учун кўрсатмалари билан мос кўринади. 
Эмиссия лимитлари қийматини белгилашнинг янги қоидалари қабул қилиниши ва ҳаво сифати 
стандартлари ЖССТнинг атмосфера ҳавосига доир кўрсатмалари билан мувофиқлаштирилганлигига 
қарамай, Ўзбекистон Тавсия 6.5ни фақат қисман бажарган. Хавфли ифлословчилар учун эмиссия 


186 
стандартлари ЕИ стандартларига мос эмас ҳамда корхоналар атроф-муҳит учун мақбул 
технологияларни татбиқ этишларини рағбатлантирадиган иқтисодий рағбатлар жорий этилмаган. 
Гарчи баъзи солиқ имтиёзлар мавжуд бўлса-да, атроф-муҳит учун мақбул технологияларни жорий этиш 
учун ижобий иқтисодий рағбатлар заиф. Сотиб олинаётган жиҳозлар зарур талабларга жавоб беришини 
экологик органлар тасдиқлайди. Ифлослаш бадалларини тўлаш шаклидаги салбий иқтисодий рағбатлар 
умумийроқ аҳамиятга эга (Тавсия 2.1ни кўринг). 
Тавсия 6.6: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишлари ва уни бажариш учун мавжуд меъерий ҳужжатларни қайта 
кўриб чиқишлари ва янгиларини ишлаб чиқишлари лозим. 
Бу ҳозирча бажарилмаган. Бироқ 2005 йил март ойида ТМДҚ Вазирлар Маҳкамасига янги қонунлар 
2005–2010 йил режасини тақдим этди. Режага 1996 йил Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунини 
қайта кўриб чиқиш киритилган. 
 
Тавсия 6.7: 
Ўзбекистон БМТЕИК минтақасида ҳавони бошқариш бўйича ҳамкорликда фаол қатнашиши учун 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси БМТЕИК Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони 
ифлослантириш тўғрисидаги конвенциясига қўшилишни тезлаштириши лозим. (Тавсия 4.2 ҳам кўринг) 
 
Ўзбекистон БМТЕИК Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги 
конвенциясига ҳозирча қўшилмаган. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish