179
Халқаро савдодаги муайян хавфли кимёвий моддалар ва пестицидлар бўйича дастлабки хабардорлик
шарти билан розилик тартиб-қоидаси тўғрисида Роттердам конвенциясига аъзо бўлиш яқин йилларда
кутилмаяпти. Миллий мутасадди орган деб белгиланган Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестиция ва
савдо вазирлиги Роттердам конвенциясига аъзолик ташқи савдонинг сусайишига олиб келиши
мумкинлигини айтиб, салбий хулоса берди.
Тавсия 4.2:
Ўзбекистон БМТЕИК конвенциялари: 1979 йил Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони ифлослантириш
тўғрисидаги конвенцияси, 1991 йил Атроф-муҳитга таъсирни трансчегара шароитда баҳолаш
тўғрисида конвенцияси, 1992 йил Трансчегаравий оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда
фойдаланиш бўйича конвенцияси ва унинг протоколлари, шунингдек 1992 йил Саноат фалокатларининг
трансчегара таъсири тўғрисида конвенциясига қўшилишни кўриб чиқиши, ва ушбу конвенцияларга
кититишган стандарт ва тартибларни қўшни мамлакатлар билан тузилган икки тарафлама
битимлар ва кичик минтақа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш битимларга асос сифатида қўллашга
барча чораларни кўриши лозим. Ушбу халқаро битимларни бажариш учун мамлакат мажбурияти
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ҳаво, атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш ва сув) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (саноат фалокатлари) орасида
тақсимланиши лозим.
Ўзбекистон 2007 йил 4 сентябрда 1992 йил БМТЕИК Трансчегаравий оқимлари ва халқаро кўлларни
муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича конвенцияси (Сув конвенцияси) аъзо бўлди. Ўзбекистон
ҳозирча Конвенциянга ўзгартириш ва қўшимчалар ёни унинг сув ва саломатлик ва фуқаролик
жавобгарлик тўғрисидаги қўшимча протоколларига аъзо бўлмади.
Ўзбекистон 1991 йил БМТЕИК Атроф-муҳитга таъсирни трансчегара шароитда баҳолаш тўғрисидаги
конвенцияга ҳозирча аъзо бўлмади, аммо жараён олиб борилмоқда ва яқин орада, балки 2009 йил
тугамай, қўшилиш кутилмоқда.
1992 йил БМТЕИК Саноат фалокатларининг трансчегаравий таъсири тўғрисида конвенциясига
келганда, кўшилиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Шу орада эса, Ўзбекистон Конвенция фаолитида
яқиндан иштирок этмоқда ва Конвенция доирасидаги ёрдам дастурининг бажариш босқичи яқинда
бошланиши кутилмоқда. Шунингдек Ўзбекистон ушбу Конвенцияга дахлдор
миллий институциявий
структурани такомиллаштирди ва равшанроқ қилди.
Ўзбекистон 1979 БМТЕИК Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги
конвенцияси ҳамон ратифиция қилмади.
1992 йил Сув конвенциясига киритилган стандарт ва тартиб-қоидалар қўшни мамлакатлар билан
тузилаётган икки томонлама битимларнинг ва субминтақавий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
битимларга тобора кенг миқёсда асос қилиб олиняпти, деб вақтинча хулосага келиш мумкин. Бошқа
битимларга нисбатан бундай деб бўлмайди.
Ушбу БМТЕИК конвенцияларини бажариш масъулияти амалда турли вазирликлар орасида
тақсимланган. Саноат фалокатлари тўғрисидаги конвенцияга нисбатан Фавқулодда
вазиятлар
вазирлигининг вазифалари аниқланди. ТМДҚ ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг роли,
вазифалар ва масъулиятлари бунчалик яхши таърифланган эмас.
Тавсия 4.3:
Ўзбекистон Аархус конвенциясига қўшилиш имконини берувчи ички жараёнларни тезлатиб юбориши
лозим. Ушбу Конвенцияга қўшишиш атроф-муҳитни бошқаришни ва жамоат демакратик
жараёнларни такомиллаштирар эди. Ушбу халқаро битимни бажариш учун мамлакат масъулияти
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси зиммасига юкланиши лозим.
Ҳукумат Аархус конвенциясига қўшилиш жараёнида. Атроф-муҳитни бошқаришга доир жамоатчилик
демократик жараён сезиларши даражада такомиллашмади.
180
Тавсия 4.4:
Ўзбекистон ТАСИС лойиҳаларига Европа Иттифоқи органларининг асосий директива, қоидалар ва
қарорларини расмий ўзбек (ёки рус) тилига таржима қилиш лойиҳасини киритиш учун чора қўриши
лозим. Ташаббусни ва сўнг лойиҳа натижаларини бажаришни Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси ЕИ билан тузилган битимлардоирасида кўрсатиши лозим.
Бу тавсия бажарилмади. Ушбу тавсияга киритилган элементларни ҳар йили ТМДҚ уларни янада
ривожлантириш ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига техник ёрдам (ТАСИС) доирасида ҳаракат учун
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Европа Комиссиялари техник ёрдамни мувофиқлаштириш
бюросига
юбориб туради.
Тавсия 4.5:
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларини самарали бажаришига йўл очиш ва чет эл ёрдамидан самарали
фойдаланиш учун атроф-муҳит билан боғлиқ хизматларнинг имкониятларини кучайтириш зарур.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар ва дастурлар бошқармасидаги
ходимлар сонини оширишга, ахборот алмашуви ва мувофиқлаштириш учун халқаро комиссия (ёки
бошқа орган) тайинлашга ва илмий-тадқиқот марказини барпо этишга ёки атроф-муҳитга тегишли
конвенция ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро экологик муассасалар ва Ўзбекистонда
халқаро қўмак билан бажарилаётган лойиҳалар юзасидан ахборот маркази вазифасини мавжуд орган
заммасига юклашга эътибор қаратиш лозим.
ТМДҚ таркибида ахборот химати 2006 йилда жорий этилди. Унинг асосий вазифалари қуйидагича:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва экология хавфсизлиги
соҳасида ахборот сиёсатини белгилаш ва ижро этишда қатнашиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги тегишли фаолиятни мамлакат ва халқаро оммавий ахборот воситаларида ёритиш; атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресустлардан барқарор фойдаланиш соҳасида муҳокама, қарорлар
қабул қилиш ва бажариш жараёнларида жамоатчилик иштирокити тарғиб қилиш; ва ТМДҚнинг
Интернет ва веб-ресурсларини мувофиқлаштириш.
Ушбу ахборот хизматининг яратилиши балан тавсия қисман бажарилди. Бироқ, у турли икки тарафлама,
минтақавий ва халқаро битимлар доирасидаги фаолиятни мувофиқлаштирмайди, ва у асосан ТМДҚнинг
ички хизматидир, хилма-хил воситаларда қатнашаётган вазирлик ва
муассасалар орасида
мувофиқлаштириш ваколатига эга эмас.
Тавсия 4.6:
Ўзбекистонда халқаро маблағ билан таъминланадиган экологик лойиҳалар, айниқса ноинвестиция
лойиҳалари бўйича ички (вазирликлараро) мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурати мавжуд. Буни
амалга ошириш учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар ва дастурлар
бошқармаси таркибида бир кичик бўлинма тайинланиши мақсадга мувофиқ бўлур эди. Ушбу орган
лойиҳаларни тайёрлашда, Давлат қўмитасига ижрочи агентлик сифатида юкланган лойиҳаларни
назорат қилишда, бошқа вазирликлар назорат қилаётган лойиҳалнинг самарадорлигини баҳолашда
иштирок этар ва жамоатчиликка Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ахборот
бериб турар эди.
Вазирлар Маҳкамаси, парламент ва ижро этувчи вазирликлар таркибидаги бўлимлар халқаро тарзда
маблағ
билан таъминланадиган, жумладан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларини
мувофиқлаштиради. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида тавсия баён этилган турли
вазифалар учун масъул бўлим мавжуд. Мазкур бўлим ушбу лойиҳаларда қатнашаётган бошқа бўлимлар
билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: