176
Коммунал хизмат корхоналарининг молиявий аҳволини кафолатлаб тадрижан хажатларни қоплаш
даражасига етказиш йўлида муайян ижобий ўзгаришлар юз берди. Фуқароларнинг муайян тоифалари
(уруш фахрийлари, нафақахўрлар, ўқитувчилар ва бошқалар)нинг имтиёзлари энди бевосита
бюджетдан қопланади (2003.27.03даги ПФ-3227 ва 2005.13.04даги ПФ-3596 Президент Фармонлари).
Бироқ, ушбу корхоналар тўловларни йиғиб олиш ва инвестиция эҳтиёжларини қоплаш учун ҳаддан
ташқари паст тарифлар муаммосига ҳанузгача дуч қелмоқда. Сурункали
молиявий муаммолар
натижасида 2006.17.08даги ПҚ-445 Президент Фармони билан уларнинг молиявий аҳволини
мустаҳкамлаш учун баъзи қарзслари ўчирилди.
Тавсия 2.3:
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда атроф-муҳит соҳасидаги сиёсат учур
маҳсулот тўловидан кенгроқ фойдаланишни баҳолашлари лозим. Атроф-муҳит учун мақбул маҳсулот
ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун солиқлар дифференциациясини жорий қилишни кўриб
чиқиш лозим. Биринчи босқичда мезонлар аниқланиб, маҳсулот танлаб олиниши керак; кейинги
босқичда маҳсулот тўловининг самарадорлики ва таъсирчанлиги таҳлил қилинади.
Атроф-муҳит учун хавфли товарлар ишбал чиқариш учун тўлов тизими Ўзбекистон ҳали жорий
қилинмаган. 2007 йил Солиқ кодексида атроф-муҳит учун мақбул маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини
рағбатлантириш қоидалари йўқ. Ушбу тавсия ҳанузгача бажарилган эмас, ваҳоланки атроф-муҳит учун
зарарли баъзи товарларни ишлаб чиқариш учун йиғим жорий этиш муҳокама этилмоқда.
Тавсия 2.4:
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф-муҳит соҳасидаги илмий тадқиқот ишларини
экологик жамғармалар томонидан молиялаштириш механизмини ҳам мамлакат даражасида, ҳам
вилоят даражасида такомиллаштириши лозим. Ушбу механизмлар инвестиция учун устунликни
белгилаш ва экологик жамғармаларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини
оширишга ёрдам беради.
Экологик жамғармалар олувчи даромаднинг ошиб бориши ушбу экологик жамғармалар орқали
сарфланадиган атроф-муҳит учун харажатлар миқдорини ошириш имконини яратди.
Табиатни
муҳофаза қилиш миллий жамғармаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш 1999–2005 йиллар дастурини бажаришда дастлаб назарда тутилгандан муҳимроқ роль
ўйнади. Табиатни муҳофаза қилиш миллий жамғармаси атроф-муҳит учун харажатларнинг ишончли
манбаи эканлиги исботлангач, у 2008-2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат
дастури назарда тутилган харажатларнинг кўпроғини, жами миқдорнинг 14–16 фоизига
етадиган
қисмини молиялаши кутилмоқда. Маҳаллий жамғармалар устидан назорат ўрнатиш жами харажатнинг
40 фоиздан кам бўлмаган қисми экология учун мақсадли сарфлашини кафолатлайди. Бироқ, этишилган
натижаларга қарамай, ҳамон қарор қабул қилиш механизми ва лойиҳаларнинг талабларга мослиги
мезонлари транспарентлигига тегишли ечилмаган масалалар мавжуд.
Тавсия 2.5:
1998 йилда жорий этилган 1% экологик солиқ тўловни корхоналар учун мақбулроқ қилиш ва атроф-
муҳит соҳасидаги чора-тадбирларни молиялаш манбаларини кўпайтириш учун уни атроф-муҳит
мақсадларига сарфланиши белгилаб қўйилиши лозим. Ушбу солиқдан тушган даромадни бошқа
мақсадларга йўналтириш учун Вазирлар Маҳкамаси қонунга ўзгартириш киритиши шарт. Бундай
ўзгартириши Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика
вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси таклиф қилиши мумкин. (Тавсия 3.4. ҳам кўринг)
Экология солиғи хўжалик юритувчи субъектларга солик юкини енгиллаштириш умумий сиёсатнинг
қисми сифатида 2006 йилда бекор қилинди. Номига қарамай, бу солиқ ҳеч қачон атроф-муҳит учун
мақсадли йўналтирилмаган эди. Бундан ташқари, у корхонанинг жами харажати асосида фаолиятнинг
атроф-муҳитга таъсири ёки фаолият тури ҳисобга олинмай ундирилигани учун экология солиғи
иқтисодий восита, деб қаралиши мумкин эмас.