9.6
Хулоса ва тавсиялар
Музликлар ва қор захиралари эриб бораётгани, иқлим моделларининг тобора беқарорлашуви, Орол
денгизининг қуриб бориши ва буғланиш орқали кўпроқ сув йўқотилишининг белгилари, эскирган
суғориш амалиёти ва инфратузилмаси Ўзбекистонда иқлим ўзгариши, сув хавфсизлиги ва ривожланиш
ўртасидаги боғланишнинг замиридир. Сув ва энергиядан тежамсиз фойдаланишни қисқартишга
қаратилган чоралар қабул қилиниши ва бажарилишини жадаллаштириш ва мамлакатнинг барқарор
ривожланиши ва барқарорликни таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ривожланишининг барқарорроқ
шаклларини рағбатлантириш ҳаёт тақозосидир. Мослашув компонентларга эга талайгина тармоқ
дастурларининг мавжудлиги гарчи сиёсатни шакллантирувчилар орасида хабардорлик юқори даражада
эканлигидан далолат берса-да, сиёсат ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан мамлакат миқёсида
мувофиқлаштиришган ҳаракатга кўмаклашмайди ва шунинг учун ушбу мақсадларга эришишга олиб
бормайди.
Тавсия 9.1:
Ўзгидромет Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа тегишли миллий органлар билан
ҳамкорликда мумкин қадар қисқа муддатда мослашув миллий стратегиясини ишлаб чиқиши лозим.
Ҳукумат мослашув миллий стратегиясини қадар қисқа муддатда қабул қилиб тармоқ дастурлари,
сиёсатни ва лойиҳаларни ушбу стратегиядан чиқариши лозим.
Энг устун вазифалар учун маблағ борлигини ҳукумат таъминлаб бериши лозим. Агар бунинг иложи
бўлмаса, ҳукумат Тоза ривожланиш механизми каби жорий халқаро бозор механизмлари ёки халқаро
ҳамжамият қўмаги орқали маблағ излаши лозим.
Иқлим ўзгариши қарор топтирган янги воқеликка энергетика сиёсатини, жумладан тарифларга
асосланган ва асосланмаган чоралар орқали мослаш мақсадида сезиларли қадамлар қўйилди. Шунинг
билан бирга, мамлакат энергетика сиёсатида энергия ишлаб чиқаришнинг ортиб бораётган қисми учун
асос сифатида қўнғир кўмирга қайтиш билан боғлиқ йирик ўзгартиришларни амалга оширмоқда.
Хусусан, кўмир қазиб олишни уч баробар (тахминан 10 миллион тоннагача) ва кўмир ёқиш билан ишлаб
чиқариладиган электр энергиянинг улушини тўрт баробардан кўпроқ (3,9 фоиздан 15 фоизгача)
ошириш бажарилмоқда. Ҳозирча юқорида тилга олинган газдан кўмирга ўтиш дастурига тегишли
ИГлари эмиссияси маъносида ҳеч қандай расмий чамалаш амалга оширилмади. Шунга қарамай, ТМДҚ
лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолайди.
Тавсия 9.2:
Ҳукумат Атроф-муҳитни стратегик баҳолаш бўйича протоколига (Эспу конвенцияси) аъзо бўлиш
жараёнини бошлаб юбориши лозим.
169
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалдаги қонун ҳужжатларидаги атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш чегараларини таърифлайдиган қоидаларни яққол равишда ИГларини қамрайдиган
қилиб ўзгартириш жараёнини ташаббус қилиши лозим.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жорий ҳуқуқий шароитига атроф-муҳитни стратегик
баҳолашни тармоқ дастурлари ва стратегияларига ИГларини яққол равишда қамрайдиган қилиб
ўзгартириш жараёнини ташаббус қилиши лозим.
Ўзбекистоннинг мониторинг ва ҳисобот тизимида эришилган сезиларли ютуқларга қарамай, ҳали ҳам
қатор муҳим масалалар мавжуд. Миллий ахборотлар ва рўйхатлар вақти-вақти билан бажарилиб
мамлакатдаги йиллик ўзгаришларни қамраб олмайди. Гарчи Ўзбекистон I–илова мамлакати бўлмаса ва
шунинг учун йиллик ҳисобот тақдим этиш унинг халқаро мажбуриятларига кирмаса ҳам, ҳудудаги
ўзгаришлар, жумладан энергетика тармоғидаги ўзгаришларнинг аниқроқ манзарасига эга бўлиш учун
кўпроқ мунтазам мониторинг зарур. Бу вазият мамлакатда ифлословчи моддалар соҳасида мониторинг,
ҳисобот ва ўзи тўғрисида ҳисобот беришда тегишли тажриба ва қолибият борлигига қарамай
мавжуддир. Атроф-муҳит мониторинги борасида мавжуд қобилият ва ноу-ҳау самаралироқ
ишлатилишини таъминлаш мамлакатда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва унга мослашишни тарғиб
қилиш ишида катта ёрдам бўлур эди.
Тавсия 9.3:
ИГларининг ишончлироқ рўйхатини ҳосил қилиш мақсадида ҳукумат:
(a)
ИГларини мониторинг ва рўйхатга олиш барқарор тизими ишлаб чиқилишини, жумладан зарур
бюджет ресурсларини ушбу мақсадда таъминлаш орқали кафолатлаши;
(b)
Мамлакатнинг ИГлари рўйхатига тегишли статистик ҳисобот беришдаги энг муҳим
иштирокчилар орасида ҳамкорликни таъминлаши лозим.
Эришилган ижобий натижаларга қарамай, БМТИЎАК ижроия кенгаши рўйхатга олган ва шунинг учун
ТЭҚ балларини олган барча лойиҳалар N
2
Oга тегишлидир. Бироқ, Идоралараро кенгаш танлаб олган
бошқа, CO
2
ва CH
4
қисқартишга қаратишган лойиҳларнинг ИГларини қисқартиш салоҳияти анча
юқоридир. Бунинг устига, мамлакатнинг электр энергиясини ишлаб чиқаришда газдан кўмирга ўтиш
мақбул қўрилган энергетика сиёсати натижаси ўлароқ ИГлари эмиссиясининг ортиш эҳтимоли бор.
Тавсия 9.4:
Ҳукумат:
(a)
Айниқса CO
2
ва CH
4
эмиссияси маъносида юмшатиш салоҳияти юқори бўлган лойиҳаларга
муносиб аҳамият бериши;
(b)
Мамлакатнинг янги энергетика сиёсатининг қими бўлган қўнғир кўмир ёқиш ва қазиб олиш
ошиши натижасида CO
2
ва N
2
O эмиссияси ўсмаслигини таъминлаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |