Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Мониторинг ва ҳисобот (жумладан инвентарь рўйхати) механизмлари



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

9.4 
Мониторинг ва ҳисобот (жумладан инвентарь рўйхати) механизмлари 
БМТИЎАК доирасида I-иловага киритилмаган мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг мажбуриятлари 
ИГлари эмиссиясини ўлчаш ва зарарга мойилик ва юмшатишни ўрганиш билан чекланади. 
БМТИЎАК доирасида I-иловага ва Киото Протоколини B-иловасига киритилмаган мамлакат сифатида, 
Ўзбекистон вақти-вақти билан миллий ахборотни, хусусан, иқлим ўзгаришини юмшатиш, унга 
мослашиш ва мамлакатнинг зарарга мойиллиги аҳволи тўғрисида миллий ҳисоботни тайёрлаб 
БМТИЎАКга тақдим этади. Ҳозиргача Ўзбекистон икки миллий ахборотни тақдим қилди. Биринчи 
Миллий аэборот икки қисмда, 1999 ваd 2002 йилларда тақдим этилди. Иккинчи қисмда асосан биринчи 
қисмда қамраб олинмаган зарарга мойилликни баҳолаш қамраб олинди. 
Иқлим билан боғлиқ тадқиқот ва баҳолаш атроф-муҳит учун мақбул технологиялар ва амалиётларни 
тарғиб қилиш ва киритиш орқали турли секторларда юмшатиш салоҳиятини баҳолашни қамраб олган 
2008 йил Иккинчи миллий ахборотда кенгайтирилди. Шунингдек унда мамлакатда иқлим ўзгаришининг 
салбий ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатларини камайтириш мақсадида устун мослашиш 
стратегия ва чоралар белгиланди. Ниҳоят, унда энг муҳим секторларни қамраб олган зарарга 
20
АМСБ Протоколи: Собиқ Совет Иттифоқининг айрим мамлакатларида бошланғич имкониятларни ривожлантириш ( SEA 
Protocol: Initial Capacity Development in Selected Countries of the Former Soviet Union) билан 
http://www.unece.org/env/sea/eecca_capacity.htm. танишиш мумкин 


167 
мойилликни баҳолаш ва қалтисликларни бошқариш стратегиясининг бир қисми сифатида эрта 
огоҳлантириш тизимини ривожлантириш зарурати тақдим этилди. 
БМТИЎАК доирасидаги мажбуриятларининг бар қисми сифатида Ўзбекистон вақти-вақти билан 
ИГлари эмиссияси ва Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреал протоколи доирасига 
кирмайдиган газлар абсорбциясини рўйхатга олади ва маълумотни тақдим этади. ИГлар инвентар 
рўйхатини Ўзгидромет олиб боради. Статистика давлат қўмитаси маълумотнинг асосий манбаидир. 
Эмиссия омиллари тўғрисидаги маълумотни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги, Ўзбекэнерго (давлат ақциядорлик компанияси ва собиқ Энергетика вазирлиги), 
Ўзбекнефтгаз (миллий холдинг компанияси), Ўзқўрилишматериаллари (миллий акциядорлик 
компания), Ўзкимёсаноат (давлат акциядорлик компанияси) ва Ўзкоммунхизмат (коммунал хизматлар 
учун мутасадди орган) тўплайди. 
Глобал экологик жамғарма ва БМТТД томонидан маблағ билан таҳминланган биринчи ИГлари 
рўйхатини Ўзбекистон 1999 йилда БМТИЎАК доирасида ўзнинг Биринчи миллий ахбороти қисми 
сифатида тайёрлаган эди ва ИГларининг 1990 ва 1994 йиллардаги эмиссиясини баҳолади. Иккинчи 
миллий ахборотни тайёрлаш чоғида маълумот базаси янада яхшиланди. 
Ўзбекистоннинг мониторинг ва ҳисобот тизимида сезиларши ютуқларга эришилганлигига қарамай, 
ҳали ҳам қатор жиддий масалалар бор. Миллий ахборотлар ва рўйхатлар даврий бўлиб мамлакатдаги 
йиллик ўзгаришни қамраб олмайди – ҳозирда тўрт йиллик нуқта (1990, 1994, 2000 ва 2005 йиллар) 
мавжуд. Гарчи йиллик ҳисобот I-иловага киритилмаган мамлакат сифатида
 
Ўзбекистоннинг 
мажбурияти ҳисобланмаса-да, мунтазамроқ мониторинг ҳудуддаги, масалан, электр энергияни ишлаб 
чиқаришда газни кўмир билан алмаштиришга қаратилган йирик дастурларнинг ҳали тўлалигича 
тушиниб етилмаган ёки баҳоланмаган таъсири тегишли ўзгаришларнинг аниқроқ манзарасини 
кўрсатган бўлур эди. 
Бироқ, ўлчов вақти-вақти билан ва кам олиб борилиши каттароқ масала, хусусан бутун тизим 
ташқаридан маблағ билан таъминланишининг белгисидир. Биринчи ва Иккинчи миллий ахборот 
ҳолларида шундай бўлди ва учинчи ахборотда ҳам шундай бўлади. Вазият миллий ахборотнинг қисми 
сифатида маблағ билан таъминланадиган ИГлари рўйхатига ҳам таъсир қилади. Натижада, БМТИЎАК 
га қўшилишдан 16 йил ва Киото протоколини ратификация қилгандан 10 йил кейин мамлакатда ИГлари 
эмиссиясининг барқарор мониторинги тизими ишлаб чиқмаган. Бундан ташқари, рўйхатда акс 
эттирилган ўлчовлар кўп ҳолларда ифлословчи компанияларнинг бевосита ҳисоботи эмас, чамалаш ва 
воситачи омилларга асослангандир. Бу ҳолат ифлословчилар ҳақида ҳисобот бериш ва ифлословчи 
моддалар рўйхатидан фарқли ўлароқ, қисман ИГларини эмиссия қилувчи компаниялар учун бевосита 
ҳисобот бериш тўғрисида йўриқномалар мавжуд эмаслиги туфайли юзага келган. 
Бу вазият мамлакатда ифлословчи моддалар борасида мониторинг, ҳисобот ва ўзи ҳақида ҳисобот 
беришга тегишли тажриба ва қобилият ҳозирлигига қарамай мавжуд. Мавжуд ифлословчи моддалар 
миллий рўйхати ушбу фаркнинг яхши далилидир. Атроф-муҳит мониторинги борасида мавжуд 
қобилият ва ноу-хау самаралироқ ишлатилишини таъминлаш мамлакатда иқлим ўзгаришини юмшатиш 
ва унга мослашишни тарғиб қилиш ишида катта ёрдам бўлур эди. Ҳозирги пайтда ТМДҚ ифлословчи 
моддалар тўғрисида статистик ҳисоботларни назорат қилса, Ўзгидромет ИГларига тегишли статистик 
ҳисоботларни назорат қилади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish