9.3
Стратегиялар ва секторлар сиёсати
Вазиятни юмшатиш ва мослашув стратегиялари
Иқлим ўзгаришини юмшатишнинг стратегик йўналишлари 2000 йил Иссиқхона газлари эмиссиясини
қисқартиш миллий стратегиясининг асосий қоидалари билан белгиланган. Бу Ўзбекистоннинг
юмшатиш миллий стратегиясидир.
Мослашув жабҳасида, Ўзбекистон ҳарорат ошиб бориши ва мамлакатда иқлим ўзгариши муносабати
билан мослашув чораларининг муҳимлиги тўғрисида юқори даражадаги хабардорлигини намойиш этди.
Бироқ, юмшатишдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ягона, бирлаштирувчи мослашув стратегияси
мавжуд эмас. Ушбу йўналишда ҳаракат бошланган (масалан, Иккинчи миллий ахборот контекстида бу
Иқлим ўзгиришига мосалшув сари миллий стратегия номли ҳужжатдир). Ҳозирча, мослашув миллий
163
стратегиясининг ўрнига мослашув, гарчи улар иқлим ўзгаришининг таъсирига қарши туришга
мувофиқлаштирилган стратегик ёндашув эмас, балки йўналиш бўйича вазирликлар ва бошқа
манфаатдор тарафларнинг устун вазифаларини акс эттирса-да, секторлар стратегиялари ва иқлим
ўзгаришига мослашув чораларга асосланган (6, 7 ва 8-боблар). Ушбу мамлакатларда тақчил ресурсларни
ажратишни оптимумлаш учун стратегия зарур. Айниқса суғориш инфратузилмасида сувни тежайдиган
технологияларни жорий этиш орқали ихтиёрдаги сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга
алоҳида эътибор берилди (6-боб).
Рамка 9.2: ҲИЎК Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ҳақида
Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгаш (ҲИЎК) маълумотига кўра йиллик ўрта ҳароратнинг Ўзбекистонда 2080
йилгача 2,9°C билан 4,3°C кўтарилиб жиддий муаммолар, жумладан, биохилма-хиллик йўқолиши, экотизимлар ўзгариши ва
саҳроланиш хатарининг ошиб боришига сабаб бўлади. Шунинг билан бирга, ҲИЎК бутун Марказий Осиё учун йиллик
ёғимгарчиликнинг бир оз камайиши (3 фоиз) ва юқорироқ ҳарорат туфайли буғланиш кучайишини кўрсатади. Ушбу омиллар
Ўзбекистонда янада шўрланиш ва саҳроланиш хатарини оширади. Глобал ўзгариш бўйича Германия маслаҳат қенгаши
(WBGU)Тиён-Шон (Тангритов) тизма тоғларининг Қирғизистон қисмидаги музликларнинг 20 фоизи 2050 йилдан аввал йўқ
бўлиб қетишини кутмоқда. WBGU 2050 йилга бориб музликлар ҳажми 32 фоизгача қисқаришини башорат қилмоқда. Қисқа
муддатли оқибатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам яқин келажакда сув тошқини, кўчки ва тоғ жинслари ўпирилиши хавфидан
иборат. Ёз пайтида дарё сувининг 75 фоизи эриётган музликлардан келиши инобатга олинса, узоқ муддатли оқибатлар юз
йиллик ўрталарида суғориш учун ихтиёрдаги сувга қаттиқ таъсир қилади, тоғ этакларидаги қишлоқ хўжалиги айниқса қаттиқ
зарба ейди. Қирғизистон ва Тожикистондаги гидроэлектр энергия ишлаб чиқариш ҳам ёз фаслида сув оқими камайгани
туфайли таъсир кўради.
ҲИЎКнинг чамалашига қўра, иқлим ўзгариши туфайли Марказий Осиёда олинадиган ҳосил 30 фоиз ва ундан кўпроқ камайиши
мумкин. Қишлоқ хўжалигининг Ўзбекистон иқтисодиёти ва жамияти учун муҳим аҳамияти ва аҳоли ўсиб боришининг ҳозирги
башоратлари инобатга олинса, қишлоқ хўжаликда ишлаб чиқариш пасайиб бориши мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига
таъсир кўрсатувчи ўта муҳим масаладир. Бунинг устига, иқлим ўзгариши туфайли ҳосилнинг пасайиши қишлоқ жойларда
даромад пасайишига олиб келади, ва қишлоқ ерларда яшовчи ёшроқ аҳоли, хусусан, шаҳарларга қўчиб боради. Ижтимоий ва
сиёсий барқарорлик жиҳитидан, бундай миграция ҳукумат учун “айни вақтида” амалган оширилган қишлоқ хўжалиги ва
иқтисодиёт секторларидаги ислоҳотлардан ҳам каттароқ муаммо туғдириши мумкин.
Юқоридаги сабабларга қўра, эксперт тадқиқотлар (кўпроқ танилганлари орасида Economics of Climate Change: Stern Review
and the WBGU World in Transition – Climate Change as a Security Risk (Иқлим ўзгариши иқтисодиёти: “Штерн” ва WBGU
Ўтиш давридаги дунё – Иқлим ўзгариши хавфсизлик учун хатар сифатида
)) Марказий Осиёда иқлимга алоқадор
можароларнинг юқори хавфи мавжудлигини башорат қилади. Агар атроф-муҳит муаммолари ва сув танқислиги этник
гуруҳларни атроф-муҳит ва иқтисодий ресурсларни (масалан Орол денгизи атрофи ва Фарғона водийсида) ўз манфаатлари
йўлида ишлатишларига олиб келса, WBGU можаро имкониятини ундан ҳам юқори бўлишиши кутмоқда. Фарғона бассейни
қишлоқ хўжалигининг энг муҳим минтақаси ва Марказий Осиёнинг аҳолиси энг зич жойлашган қисмидир. WBGU фикрига
қўра, иқлим ўзгариши қимматли қишлоқ хўжалиги ерларини йўқотиш, кўчкилар хатари ва ишлатиб бўладиган сув
ресурсларининг қисқариши эҳтимоли ортиб бориши орқали охирги бир йигирма йил давомида Фарғона водийсида
ресурслардан фойдаланиш имконияти устида қалқиб чиққан можароларни, эҳтимол, чуқурлаштиради. Шундай қилиб, ҳаракат
қилмаслик жамиятдаги кам таъминланганликни юмшатмай чегара ҳудудларда этник тангликни озиқлантириши мумкин.
Ўзбекистоннинг қамровли миллий мослашиш стратегияси ушбу муаммоларни ечиш ва танглик ва можаролар эҳтимоллигини
камайтиришга томон қўйилган биринчи қадамдир.
Юмшатиш сиёсати ва дастурлари
Юмшатиш сиёсати бозор механизмлари асосидаги восита (тариф)лар ва турли мамлакат, тармоқлар
вилоят миқёсидаги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали олиб борилади.
Энегрия тарифлари
Энергетикада тарифлар сиёсати энергияни оқилона тарзда истеъмол қилиш тарафига хатти-ҳаракатни
ўзгартириш бошлаб беришнинг муҳим воситасидир. Бозор нархлари тамойиллари тадрижан татбиқ
этилди ва ҳозирда энг муҳим энергия ресурслари, табиий газ, электр энергия ва иссиқлик энергияси
дават томонидан назорат қилинадиган нархларда сотилмоқда. Бензин, дизель ёқилғи, оғир нефть,
авиация керосини ва кўмир назоратдаги ва айирбошлаш нархларида сотилади.
Инфляция назорат қилинмай маиший истеъмол табиий гази 1.000 м
3
9.214 сўм бўлган 2005 йил январь
ойидан нарх 20.540 чиққан 2007 йил ноябрь ойи мобайнида икки баробардан кўп ошди. Электр энергия
164
нархи аҳоли учун 2000 йил билан 2007 йил орасида қарийб ўн баробар 4,7 сўм/кВтсоатдан
437 сўм/кВтсоатгача ошди.
Энергетикада ҳам шу каби кескин ўсиш юз берди, бунда оғир нефть ва табиий газ нархлари 2003 йил
билан 2007 йил орасида икки баробардан кўп ошди. Ўша даврнинг ўзида кўмир нархи мулойимроқ
ошди (Жадвал 9.3).
Do'stlaringiz bilan baham: |