Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
Тавсия 1.3: 
Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси атроф-муҳитга оид ахборотни жамоатчилик олиши имконияти 
тўғрисида ҳужжат қабул қилишлари лозим. Бунда ахборот ҳажми, тури ва шакли ҳамда тарқатиш ва 
фойдаланиш тартиби кўрсатилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси ижроия органлари атроф-муҳитга 
тегишли ахборотни бера олишларини таъминлаш мақсадида уларнинг тузилмаси, ваколатлари ва 
мажбуриятларини қайта кўриб чиқиши лозим. Тегишли ижроия органларига ахборотни тўплаш, 
таҳлил қилиш ва эълон қилиш учун етарлича ходимлар керак бўлади. 
 
Ўзбекистон жамоатчилик ахборот, жумладан атроф-муҳит тўғрисидаги ахборотни олиш имкони 
тамойилларини тарғиб қилувчи баъзи нарматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилди. Бу 2002 йилги 
“Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида” қонун, 2002 йилги “Фуқароларнинг 
мурожаатлари тўғрисида” қонун янги таҳрири ва 2007 йил Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва хўжалик 
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисидаларга тегишли. 
Тавсия 1.4: 
Вазирлар Маҳкамаси хусусийлаштиришдан аввал атроф-муҳитга етказилган зарарни баҳолаш учун 
тегишли низомни қабул қилиши ва ўтмишдаги ифлослантириш учун жавобгарликни белгилаши лозим. 
Масалан 2002 йил Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунда махсус жавобгарлик назарда тутилган, 
аммо ушбу қонун хусусийлаштиришдан аввалги зарар ёки илгариги ифлослаш учун татбиқ этилмайди. 
Атроф-муҳит жиҳатидан баҳолаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қазиб олиш жараёнида зарар 
кўрган ерлар ва бошқа табиат объектларини тиклаш қазиб олиш тармоғининг масъулиятларидан бири 
бўлиб ушбу мажбуриятнинг муддати тугамайди. Бироқ бу хусусийлаштиришдан аввалги зарарга 
нисбатан татбиқ этилмайди. 
Адлия вазирлиги рўйхатга олган ҳозирги синов лойиҳа аҳамиятга эга. Бу лойиҳада атроф-муҳитга 
етказилган зарарни баҳолаб чора кўриш учун ишлатилиши мумкин бўлган жараёнларнинг методологик 
замирини яратишга ҳаракат қилинади. Муайян саноат фаолиятининг таъсири иқлим, топография ва 
ўсимликлар билан қопланиш каби омилларга қўра турли бўлиши мумкинлиги туфайли синов лойиҳаси 
вилоятма-вилоят асосда бажарилмоқда. 
 
Тавсия 1.5: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат 
ташкилотлари билан ҳамкорликда ташаббус кўрсатиши лозим. Шунингдек, у илмий тажрибаси бор 
ННТлар экологик қарорларнинг илмий жиҳатларида Қўмитага маслаҳат беришлари мумкин бўлган 
жараённи олға суриши лозим. Тарғибот гуруҳлари судлар ва фуқаролар учун атроф-муҳитга тегишли 
низолар ва фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юзага келадиган жараёнлаг тўғрисида 
йўриқномалар нашт қилишлари керак. 
 
ТМДҚ экологик нодавлат ташкилот (ННТ)ларга ўзининг Табиатни муҳофаза қилиш миллий 
жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдам кўрсатиб келмоқди. Экологик таълим жараёнлари учун 
грантлар ажратиб келинди. ННТлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ТМДҚ НТТларининг 
коалицияси бўлган Европа ЭкоФоруми билан ўзаро тушуниш меморандумини имзолашни 
режалаштирмоқда. У ҳудудий бўлимлари учун ННТлар билан ҳамкорлик қилиш тартиб-қоидалари ва 
соҳалари тўғрисида тавсиялар тайёрлади. ТМДҚ яқин келажакда жамоатчилик маслаҳат кенгашни 


175 
ташкил қилишни кўриб чиқмоқда. ТМДҚ коллегия мажлисларига ихтисослашган ННТлари 
вакилларини таклиф этиб жамоатчиликни шундай ҳужжатлар муҳокамасига жалб этади. 
Тавсия 1.6: 
Вазирлар Маҳкамаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мувофиқлаштириш ваколатини 
кучайтирувчи ва аниқлаштирувчи ҳужжат қабул қилиши лозим. Мувофиқлаштириш ваколатига 
экологик қонун ҳужжатларининг бажарилишини баҳолаш ва қонунларни бажариш учун керакли низом 
ва тартибларни ишлаб чиқиш режаларни қабул қилиш ҳам кириши лозим. Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси бошқа вазирлик ва агентликлар билан маслаҳатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
борасида кўп секторларги тегишли сиёсатни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. 
 
2003 йил Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент Фармонига 
мувофиқ ТМДҚ нинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликка тегишли 
мувофиқлаштириш ваколатлари кучайтирилди. Шунингдек, ТМДҚ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
борасида шаҳрлар тўплаш ва консенсусга эришиш мақсадида бошқа вазирлик ва идораларга 
тарқатиладиган кўп тармоқларга тегишли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияларни ишлаб 
чиқиш ҳуқуқига эга. 
Бундан ташқари, ТМДҚнинг мониторинг вазифасини тартибга солувчи қатор низомлар Қўмитанинг 
атроф-муҳит борасидаги қонун ҳужжатларининг ижросини баҳолаш ваколатини кучайтирди. 
Қуйидагилар шу жумладан: (i) 2002 йил Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида атроф 
табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори; (ii) 2006 йил 
Вазирлар Маҳкамасининг 2006–2010 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий 
муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори; (iii) 2003йил Вазирлар Маҳкамасининг 
2003–2005 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит мониторинги дастурини 
тасдиқлаш тўғрисидаги қарори; (iv) ТМДҚ 2003 йил 2 октябрь куни қабул қилган ифлослантириш 
манбаларини мониторинги методологияси; and (v) ТМДҚнинг Самарқанд, Навоий ва Бухоро 
вилоятларида дарё суви сифати ва ифлосланиш манбалари мониторингининг мукаммал тизими 
тўғрисидаги 38-сон буйруғи орқали Вазирлар Маҳкамасининг 2003 401-сон қарорини бажариш. 
Мониторинг маълумотари мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади. 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish