www.ziyouz.com kutubxonasi
19
фикрни ҳойнаҳой рус йигитларимиз ўйлаб топишган бўлса керак. Улар қишлокда тўй бўлиб
қолса, машинани боплаб безатадилар. Ҳозир ҳам улар машинамизга қизил, кўк, яшил ленталар
тақиб, шойи дурралар, гулдасталар ила бошладилар. Машинамиз турли-туман рангларга ғарқ
бўлиб, чўғдек товланардики, эҳтимол у ўнлаб километр наридан кўзга ташланиб турган бўлса
керак.
Асал иккимиз ғоятда бахтиёр эдик, мен дўстларимнинг бу илтифотидан қалбдан
фахрланардим. Дўст кулфат-да синалади, дейдилар. Менимча, улар бахтли дамларда ҳам
синаладилар.
Йўлда энг яқин дўстим Алибек Жонтурин ҳам учради. У мендан икки ёш катта. У —
калласи катта, норғул йигит эди, ўзи анча ёш бўлса ҳам сермулоҳаза, оғир, вазмин йигит бўлиб,
ажойиб шофёр эди. Базада уни жуда ҳурмат қилишарди. Алибекни профком қилиб ҳам
сайлашганди. Қани, у нима деркин, деб ўйлаб турибман.
Алибек машинамизга жимгина қаради-да, бош тебратиб қўйди, сўнгра Асалга яқин келиб,
қўл бериб саломлашди ва уни табриклади.
—
Қани, йўлланмангни бу ёққа бер-чи! — деди у. Мен бундай кутиб олар деб ўйламаган
эдим. Ҳеч нарсага тушунмай, қоғозни жимгина узатдим. У авторучкасини олди-да, йўлланмага
кўндалангига тўлдириб, бурчакма-бурчак қилиб йирик ҳарфлар билан ёза бошлади: «Тўй
сафари, № 167!»
—
Нима қиляпсан? — деб довдираб қолдим. — Ахир бу ҳужжат-ку!
—
Тарихий бўлиб сақланиб қолади! — деб кулимсиради у. — Нима, бухгалтерияда
ўтирганларни одам эмас деб ўйлаяпсанми? Энди қўлингни бер! — деб мени маҳкам қучоқлаб
ўпди. Биз хахолаб кулиб юбордик. Кейин машиналаримизга қараб юра бошладик, аммо Алибек
мени тўхтатиб:
—
Қаерда турадиган бўлдинглар? — деб сўраб қолди.
Мен елкамни қисиб қўйдим.
—
Мана бизнинг уйимиз! — деб машинани кўрсат-дим.
—
Кабинадами? Эҳтимол, болаларингизни ҳам ўша ерда боқарсизлар?.. Менга қара,
довондаги уйимизга жойлашаверинглар, база бошлиқлари билан ўзим гаплашаман. Биз ўз
уйимизга кўчиб ўтармиз.
—
Уйинг ҳали битмаган-ку?
Алибек Рибачеда, автобаза яқинида уй қурмоқда эди. Бўш вақтларимда мен ҳам унга
ёрдамлашиб турардим.
—
Ҳечқиси йўқ! Озгина иши қолган, аммо ундан ортиқроғини умид қилмай қўя қол, ўзинг
биласан, уй-жой масаласи анча чатоқ.
—
Хўп, раҳмат! Бизга шунинг ўзи ҳам кифоя.
—
Хуллас, бизникига тушинглар, қайтишда эса мени кутиб тура тур. Мен етиб келаман,
кейин хотинларимиз билан ҳамма нарсани ҳал этиб оламиз! — деб Асал томонга қараб кўз
қисиб қўйди.
Ҳа, энди тузлиқ тўрва бўйинга илинди.
—
Тўй сафарингиз хайрли бўлсин! — деб қичқириб қолди Алибек орқамиздан. Оббо
хумпар-е! Сафаримиз тўй саёҳати эканига ўзимизнинг ҳам фаҳмимиз етмабдия.
Ҳамма ишимиз ўнгидан келаётганига биз хурсанд эдик. Фақат бир учрашувгина
кайфиятимни бир оз бузди.
Йўлда, муюлишлардан бирида тўсатдан олдимизда Жонтойнинг машинаси чиқиб қолди. У
қаёқдандир келаётган эди. У ёлғиз эмас эди. Кабинада Хадича ўтирарди. У менга қўл силкиб
қўйди. Мен машинага шартта тормоз бердим. Машиналар борти бортига яқинлаб тўхтади.
Жонтой деразадан калласини чиқариб:
—
Намунча ясан-тусан қилиб олибсан, тўйми дейман? — деди.
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |