Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
2
юзини кафти билан силади ва чуқур хўрсиниб қўйди, тоғ оралаб кетадиган йўлга ташвишланиб 
назар ташлади. Машина елдек учиб кетди. 
Тянь-Шань шофёрлари кўринишдан баджаҳл бўлсалар ҳам, жой бўлса йўловчиларнинг 
илтимосини ҳеч қачон рад этмас эдилар. Бу гал эса қандайдир тушуниб бўлмайдиган қайсар бир 
шофёрга учраб қолдим. 
Бензинчи аёл будкадан чиқди. Афтидан, у мени юпатмоқчи бўлди шекилли: 
— 
Хафа бўлманг, ҳозир сиз ҳам кетасиз, — деди. 
— 
Шошиб турмаганимда майли эди-я!.. — деб тўнғилладим аламимга чидай олмай. 
— 
Модомики шундай экан... 
— 
Нима эди? 
— 
Йўқ, шунчаки айтдим-да! — деб аёл кимгадир ачингандек қўл силтади ва шлангни 
колонка олдига йиғиштириб қўяр экан, хўрсиниб қўйди: — Бу воқеанинг тарихи узоқ... 
Мен жим турардим. 
— 
Йигит бечоранинг бошига ташвиш тушган. Бир вақтлар у биз билан шу ерда, довондаги 
базада ишларди. 
Бензинчи аёлнинг гапини охиригача тинглаш менга насиб бўлмади. Йўловчи «Победа» 
келиб қолди, биз йўлга тушдик. 
Юк машинасига ҳадеганда етиб ололмадик, фақат Дўлан довони этакларидагина етиб олдик. 
У ҳатто кўпни кўрган Тянь-Шань шофёрларига ҳам рухсат этилмайдиган ғоят тезлик билан 
учиб борарди. Машина бурилишларда ҳам тезлигини камайтирмай, қоялар остидан ғувиллаб 
ўтиб борар, шиддат билан баландликларга учиб чиқар ва бирдан худди ағдарилиб кетгандек 
пастга томон шўнғир, яна бир зумда устига ёпилган брезентнинг чеккалари шалоп-шалоплаб 
бортга урилиб, ҳирпираганча олдинда пайдо бўлар эди. 
Барибир «Победа» «Победа»лигини қилди. Биз юк машинасини қувиб ўта бошладик. Мен 
ўгирилиб қарадим: бу одам мунча умидсизликка тушган, қаёққа бунчалик елиб кетяпти? Шу 
пайт ёмғир аралаш дўл шаррос қуйиб берди. Бизда, довонда бундай ёғингарчилик тез-тез бўлиб 
турарди. Қиялаб, чапарастасига ураётган дўл аралаш ёмғир томчилари орасидан ранглари оппоқ 
оқариб кетган, папирос тишлаб олган жиддий тусдаги қиёфа кабина ойнаси орқасидан лип этиб 
кўриниб ўтди. Унинг қўллари рул чамбарагида тез-тез ҳаракат қиларди. Кабинада ҳам, кузовда 
ҳам ҳеч ким йўқ эди. 
Мана шу тасодифий учрашувдан сўнг орадан кўп ўтмай мени Қирғизистоннинг жанубига, 
ўш областига командировкага юборишди. Одатдагича биз журналистларнинг вақтимиз ҳамма 
вақт зиқ бўлади. Оқшом поезд жўнаши олдидан вокзалга чопганча етиб келдим ва вагонга 
сакраб чиқиб, ўз купемга кирдим, ҳадеганда деразадан ташқарига қараб ўтирган пассажирга 
эътибор ҳам бермабман. Назаримда, бу купега иккаламиздан бошқа ҳеч ким чиқмайдиганга 
ўхшарди. Ҳамроҳим менга қайрилиб қарамади ҳам. У бошини ойнага қадаганча ё шунчаки 
ташқарига тикилиб ўтирарди, ёки бўлмаса алланималар ҳақида ўйларди. 
Поезд тезлигини ошира борди. Радиодан музика овози янгради: таниш куй ижро этилаётган 
эди. Бу қирғиз классик куйи менга доим ғира-шира оқшом пайти даштда кетиб бораётган ёлғиз 
отлиқнинг ашуласини эслатарди. Йўл узоқ, бепоён дашт. Эгарда ўтириб хаёл суриб, биронта 
ашулани аста хиргойи қилинса ҳам бўлади. Хиргойи қилганда ҳам қалбдан чиқариб куйласанг. 
Ахир от туёқларининг тапир-тупур садолари остида ёлғиз ўзи хиргойи қилиб бораётган 
йўловчининг қалбида турли хил ўй-хаёллар озмунча бўлади дейсизми?.. Ариқдаги сув майда 
ялтироқ тошлар устидан шилдираб оқаётгандек, қўбиз торларидан оромбахш майин куй аста-
секин тараларди. Қўбиз адирлар орқасига ёнбошлаётган қуёш ҳақида, ҳар ёққа салқинлик 
таратаётган майин шабада ҳақида, йўл ёқалаб кетган кўм-кўк ёвшан ва сап-сариқ чаловларнинг 
секин-секин тебратиб, гул чангларини тўкаётгани ҳақида куйларди. Дашт ҳам чавандознинг 
ашуласини тинглайди ва у билан бирга ўйнаб, бирга куйлайди... 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish