www.ziyouz.com kutubxonasi
14
Ўртокларим папирос чекишамиз, деб чақиришди, аммо мен кабинадан чиқмай ўтиравердим.
Кўзимни юмдим-у Асалнинг йўлда мени беҳуда кутиб ўтирганини кўз ўнгимга келтирдим. Бир
кун кутар, икки кун, уч кун... Сўнг менинг ҳақимда нима деб ўйлаши мумкин? Қўрқоқ, қочиб
қолди, деб ўйласа-я!
Менинг навбатим эса яқинлашмоқда эди. Олдимдаги машинага юк орта бошлашди. Кран
қандайдир катта-катта яшикларни кузовга туширмоқда. Яна бир оздан кейин кран остига
менинг машинам туриши керак. «Кечир мени, Асал! — деб ўйладим мен. — Кечир, мени,
гўзалим, сарвқоматим! Сени огоҳлантиролмадим!» Аммо шу пайт тўсатдан миямга оддийгина
бир фикр келиб қолди: ахир мен у ёққа аллақачоноқ бориб унга айтиб қайтишим мумкин эди-ку.
Йўлга бир неча соат кечикиб чиқсам, осмон қулаб ерга тушмас?
Автобаза бошлиғига кейинчалик тушунтирарман, балки тушунар, тушунмаса бир оз койир,
ҳайфсан эълон қила қолар ёки жуда зўр келса ишини олар. Аллақачон шундай қилишим керак
эди! Кетдим!
Машинамни орқага юргизмоқчи бўлиб, дарҳол моторни юргиздим. Аммо ортимда
машиналар тирбанд эди. Бу орада олдимдаги юк ортилган машина ўз жойини бўшатди. Навбат
менга келди. Мен сал ҳаяллаб қолдим.
—
Машинангни келтир! Ҳей, сен! — деб бақирди кранчи менга қараб.
Юк олиш учун машинамни оддинга силжитдим. Краннинг хартуми тепамга яқинлашиб
келмоқда. Бўдди, иш тамом! Экспорт юки билан бирон ёққа жилиб кўр-чи. Нега ахир шуни
илгарироқ ўйлаб кўрмабман-а? Сафарга жўнатувчи киши келиб, ҳужжатларга белги қила
бошлади. Мен кабинанинг орқа деразачасига қарадим. Тепадан кузовга контейнер тебраниб
тушмоқда эди. У борган сари кузовга яқинлашиб келаверди.
Ана шунда мен:
—
Пўшт! — деб қичқирдим-да, машинани шиддат билан контейнер остидан олиб қочдим.
Хайриятки, мотор ўчирилмаган эди. Орқадан қичқириқ, ҳуштак ва сўкиш овозлари эшитилди.
Бироқ мен эътибор бермасдан машинани омборлар, тахлаб қўйилган ёғочлар ва кўмир уюмлари
ёнидан ғизиллатиб борардим. Пастқам йўллар билан шаҳардан чиқиб олдим ва тоғ этагига,
кимсасиз йўлга етиб келгач, рулга маҳкам ёпишиб оддим. Машина елиб борарди, «ЗИЛ» гоҳ у
томон, гоҳ бу томон чайқалиб кетарди. Аммо биз бунга кўникиб қолган эдик.
Кўп ўтмай Жонтойни қувиб етдим. Оддинга ўтиб кетмоқчи бўлиб сигнал бердим. У
кабинадан бошини чиқариб хўмрайиб қаради. Довдираб қолиб, кўзлари қинидан чиқиб
кетаёзди: мени таниди. Аблаҳни қаранг! Бировнинг шошилаётганини кўриб тургандан кейин
унга йўл бериш керак-да. Аммо у-чи, йўл бергиси келмайди, бошимни айлантирмоқчи. Шунда
мен машинани четга бурдим-да, уни тўғри пайкал билан қувиб боравердим. Жонтой ҳам
машинасини қистай бошлади. Энди у йўлга чиқиб олишга имкон бермасди.
Биладики, атрофда ҳаракат қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортадиган бирон
кимса йўқ. Бунинг устига, ҳозир уни ҳеч нима қила олмаслигимни билади. Шу зайлда учиб
борардик: у йўлда, мен пайкал ичи билан. Иккаламиз ҳам рулга ёпишиб олганмиз,
йиртқичлардек бир-биримизга кўз олайтирамиз, сўкинамиз.
—
Сен қаёққа? Нега? — деб бақирди у менга. Мен унга мушт ўқталиб дўқ қилардим.
Ҳарҳолда менинг машинам юксиз эди. Уни қувиб ўтдим, орқамга қайрилиб қарасам, у энди
шошмай, тинчгина келарди. Ҳа, иблис, менга деса баттар бўл.
Асални ҳеч қаерда учратолмадим. Овулга келиб, машинани уларнинг ҳовлиси олдида
тўхтатдим. Худди пиёда чопиб келгандек нафасим бўғзимга тиқила бошлади. Ҳовлида ҳам,
кўчада ҳам ҳеч ким кўринмасди. Фақат эгарланган отгина қозиққа боғлокдик турарди, холос.
Нима қилсам экан? Кутишга аҳд қилдим. Машинани кўриб кўчага чиқар, деб ўйладим ўзимча.
Гўё бир нарсани тузатаётгандек моторни очиб, у ёқ-бу ёғини қарай бошладим, аммо ўзим
эшикдан кўзимни узмасдим. Унчалик узоқ кутмадим: эшик очилиб, ичкаридан Асалнинг онаси
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |