www.ziyouz.com kutubxonasi
13
бўлмайди-ку, ахир.
Куёв ҳақида оғиз очмасдим. Ноқулай аҳволда қолиши мумкин, қолаверса, сўрашни ҳам
истамасдим. Аммо сўзларимдан тушунишимча, Асал уни яхши билмас экан. У она томондан
бир оз чатишган экан, ўзи эса узоқда, тоғдаги ўрмон хўжалигида яшармиш. Бу оилалар
қадимдан бир-бирлари билан қиз беришиб, қиз олишиб, шу билан авлодма-авлод қариндош-
уруғчилик алоқаларини сақлаб келишаркан. Бизда эса бундай уруғ-аймоқчилик жуда ҳурмат
қилинади. Асалнинг ота-онаси уни бегонага беришни хаёлларига ҳам келтирмасди. Мен
ҳақимда сўз ҳам бўлиши мумкин эмасди. Мен ким бўлибман? Аллақандай келгинди, таг-
зотининг тайини йўқ бир шофёрман-да. Очиғини айтганда ўзим ҳам қиздан умидвор бўлиб оғиз
очолмаган бўлардим.
Ўша кунлари Асал камгап бўлиб қолди. Ғам-ғусса чекиб, доим алданималар ҳақида ўйлаб
юрарди. Менинг эса бутун умид ва ишончларим совурилган эди. Унинг такдири ҳал бўлмоқда,
учрашиш ҳам бефойда эди. Бироқ биз худди ёш болалардек, гапиришганда бу ҳақда сўз очмай,
четлаб ўтардик ва у билан шу тахлитда учрашавердик, чунки учрашмасдан туролмас эдик.
Иккаламизга ҳам бусиз яшаш мумкин эмасдек туюларди. Аммо бизни олдинда нималар
кутаётганини тасаввур ҳам қила олмасдик.
Орадан беш кун ўтди. Шу куни эрталаб автобазада йўлга тайёргарлик кўраётган эдим. Бир
ўртоғим келиб, сени диспетчерхонага чақиришяпти, деди. Чопиб кетдим.
—
Суюнчи бер! — деди қувонч билан Хадича. — Сени Синцзян йўлига ўтказишди!
Мен турган еримда қотиб қолдим. Синцзянга мени биринчи марта юбораётганлари йўқ эди.
Шундай бўлиши турган гап эди, аммо кейинги кунларда менга умрбод колхозга қатнашим
шартдек бўлиб қолганди.
Хитойга қатнаш кўп кунлик йўл, ким билсин, Асални кўришга вақт топа олармикинман. Уни
хабардор қилмасдан тўсатдан ғойиб бўлиб кетаманми?
—
Сенга маъқул тушмади дейман-а? — деди Хади-ча.
—
Колхоз нима бўлади? — дедим ҳаяжонланиб. — У ердаги ишлар ҳам тамом бўлгани йўқ-
ку.
Хадича елкасини қисиб қўйди:
—
Уёққа боришни илгари ўзинг истамаган эдинг-ку. «Оббо, қўлга туширди-ю!» — деб
ўйладим мен ва жаҳлим чиқиб:
—
Илгари истамаган бўлсам истамагандирман-да! — дедим.
Стулга ўтирдим, нима қилишимни билмай қолдим.
Жонтой югуриб кириб келди. Маълум бўлишича, менинг ўрнимга уни колхозга
юборишаётган экан. Мен сергакланиб турдим. Жонтой бош тортса керак, чунки қишлоққа
қатнаганда норма камайиб кетар эди. Бу эса қўлга оз пул тегади деган сўз. Аммо у, билмадим,
нима учундир, йўлланмани олди, яна бунинг устига мамнун бўлиб:
—
Хоҳлаган томонингга юборавер, Хадича, дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам майли!
Ҳозир овулда қўйларнинг айни қўзилаётган пайти, сенга ҳам олиб келайми? — деди. Кейин
буёкда мен ўтирганимни кўриб: — Кечирасан, халақит бердим шекилли, — деб қўйди.
—
Йўқол бу ердан! — деб ўшқирдим бошимни кўтармасдан.
—
Хўш, нега ўтирибсан, Илёс! — деб елкамга туртди Хадича.
—
Колхозга мен боришим керак, мени юбор, Хадича! — деб илтимос қилдим ундан.
—
Акдинг жойидами ўзи, иложим йўқ, наряд тамом бўлган, — деди-да, менга ташвишланиб
тикилди. — Намунча колхозга қатнагинг келиб қолди?
Мен ҳеч нарса демай, чиқиб кетдим. Гаражга келдим. Жонтой мени масхара қилгандек
ёнимдан машинасини ғизиллатиб ўтиб кетди, қаноти билан уриб кетишига сал қолди.
Машина ёнида алламаҳалгача ивирсиб юрдим, аммо бирон илож топа олмасдим. Юк
ортиладиган станцияга бордим. У ерда бир тўда шофёрлар навбат кутиб туришган эди.
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |