www.ziyouz.com kutubxonasi
10
ҳам қўярдим. Унинг олдига, диспетчер хонасига тўппа-тўғри кириб бораверардим, бошқалар эса
фақат туйнукча орқали мурожаат қилишарди.
Аммо ҳозир Хадича ҳам кўнглимга сиғмасди. Майли, у эркалигини қилаверсин.
Хадича сўнгги шпилкасини қадаб бўлди:
—
Бас, етар энди шунча ўйнашганинг! — деди у амирона.
—
Хўп бўлади, ўртоқ диспетчер! — деб кабина устидаги йигит қўлини чаккасига қўйиб чест
берди-ю, ҳукмни осонлик билан бажо келтирди. Атрофдагилар хахолашганича йигитни кабина
устидан судраб туширдилар.
Хадича эса биз турган гаражга қараб келаверди. У Жонтойнинг машинаси ёнида тўхтаб,
кимнидир излай бошлади. У хийла пайтгача мени пайқамади. Орамизда гаражни хона-хона
қилиб ажратиб турувчи сим тўрлар бор эди. Жонтой чуқурдан бошини чиқариб:
—
Салом, сулув қиз! — деб саломлашди.
—
Э, Жонтой...
У кўзларини лўқ қилиб, Хадичанинг оёқларига тикилиб турарди. Хадича эса энсаси
қотгандек елкасини қимтиб қўйди-да:
—
Хўш, намунча тикиласан? — деб этикчасининг учи билан Жонтойнинг иягига сал туртиб
қўйди.
Бошқа одам бўлганда, эҳтимол уни сўкиб берган ёки ранжиб қолган бўлармиди. Бу бўлса
гўё бўса олгандек оғзи қулоғига етиб, чуқурга шўнғиб кетди.
Хадича тўсиққа яқинлашаркан, менга кўзи тушиб қолиб:
—
Дам оляпсанми, Илёс? — деди.
—
Ҳа, пар тўшакда ётгандек!
У юзини сим тўрга қадаб, менга тикилиб қаради ва секингина:
—
Диспетчерхонага кир, — деди.
—
Хўп.
Хадича кетди. Ўрнимдан туриб, кетишга ҳозирландим. Жонтой яна бошини чиқарди:
—
Яхши нарса-я! — деди қўлларини ишқалаб, менга кўз қисиб.
—
Аммо сенинг тенгинг эмас! — деб гапнинг пўскалласини айтдим-қўйдим.
Мен унинг жаҳли чиқар, мен билан уришиб кетар, деб ўйлаган эдим. Уриш-жанжал
ишқибозларидан эмасману, аммо юрагим шу даража азоб чекаётган эдики, ўзимни қўярга жой
топа олмай турган эдим. Бироқ Жонтой хафа бўлишни хаёлига ҳам кетирмади:
—
Ҳечқиси йўқ! — деб тўнғиллади у. — Омон бўлсак, кўрармиз...
Диспетчер хонасида ҳеч ким йўқ эди. Нима бало? Қаёққа йўқ бўлди у: ичкари киришим
билан эшик ёпилди. Орқага ўгирилдим-у кўкрагим Хадичанинг кўкрагига қадалиб, тўқнашиб
қолдик. У бошини орқага ташлаб, эшикка суяниб турарди. Кўзлари киприклари остида
чақнарди. Қайноқ нафаси юзимга уриларди. У менинг қучоқлаб олишимни, ўпишимни кутиб
тургандек эди. Ўзимни тута олмай қолдим. У томон интилдим-у, яна шу заҳотиёқ орқага
тисландим. Бу гап қанчалик ғалати туюлмасин, мен ўша дақиқада ўзимни Асалимга хиёнат
қилаётгандек ҳис этдим. Бундай фикрнинг жуда кулгили эканлиги хаёлимга ҳам келмади.
—
Нега чақирдинг? — деб сўрадим норози оҳангда.
Хадича ҳамон менга жимгина боқиб турарди.
—
Гапир, нима? — дедим тоқатим тоқ бўлиб.
—
Наҳотки нимагалигини билмасанг? — деди у дили оғригандек. — Негадир қиё
боқмайдиган бўлиб қолдинг. Ёки бошқа биронтаси топилиб қолдими?
Мен довдираб қолдим. Нега мендан ўпкалаяпти? Қаёқдан била қолдийкин?
Шу пайтда туйнукчанинг зулфини шиқиллаб қолди.
Жонтой бошини тиқиб мўралади. У қисиқ кўзларини ўйнатиб тиржайиб турарди.
Пойламоқчи бўлибди-да! Эҳ, кўнглимда нималар борлигини билганда эди, бундай қилмаган
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |