Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
18
биронтаси ҳам биз каби — тўлқинлар мавжланиб, шиддат билан қирғоққа урилаётган кўл 
соҳилида, шаррос ёмғир остида кабинада ўтирган ошиқ-маъшуқлар сингари завқ-шавққа тўлиб 
ҳаяжонланаётган бўлмаса керак. Бу бизнинг балетимиз, биринчи кечамиздаги илк балетимиз 
эди. Ўз бахтини излаб кетган қиз — Чўлпоннинг тақдири бизнинг қалбимизга нақадар яқин эди. 
Менинг Чўлпоним — тонг юлдузим мен билан бирга, ёнгинамда ўтирибди. Ярим кечага бориб у 
елкамга бошини қўйганча ухлаб қолади, мен эса алламаҳалгача ўзимни боса олмай, ширин 
хаёллар оғушига чўмдим. Унинг юз-кўзини, бетларини аста-секин силар, тиниб-тинчимас 
Иссиқкўлнинг қандай тўлғанаётганини, хўрсиниб чуқур нафас олаётганини тинглар, кузатар 
эдим. 
Эрталаб биз автобазага етиб келдик. Яхшигина дакки едим. Аммо бундай қувончли воқеа 
муносабати билан кечирдилар. Кейинчалик менинг юк ортувчи кран остидан қандай қочиб 
қолганимни эслашиб, анчагача кулиб юрдик. 
Мен сафарга — Хитойга жўнашим керак эди. Асални ҳам ўзим билан бирга олволдим. Уни 
йўлда дўстим Алибек Жонтуриннинг уйида қолдирмоқчи бўлдим. У оиласи билан бирга 
довондаги базада, Нориннинг шундай ёнгинасида яшарди. Бу жой чегарадан унча узоқ эмас эди. 
Бу йўлдан юрганда доим уникига тушиб ўтардим. Алибекнинг хотини яхши аёл эди, уни жуда 
ҳурмат қилардим. 
Биз йўлга чиқдик. Биринчи навбатда йўл ёқасидаги магазиндан Асалга унча-мунча кийим-
кечак олдик. Унинг эгнида биргина кўйлаги-ю, қўлида кутубхонадан олган икки дона 
китобидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди. Булардан ташқари, каттакон, гулдор шолрўмол ҳам сотиб 
олдик. Бу ишимиз жуда яхши бўлган экан. Йўлда биринчи учраган кишимиз кекса шофёр, 
оқсоқолимиз Ўрмат ака бўлди. У олисданоқ менга тўхта, деб ишора қилди. Машинага тормоз 
бериб тўхтатдим. Кабинадан тушиб саломлашдик: 
— 
Ассалому алайкум, Ўрмат ака! 
— 
Ваалайкум ассалом, Илёс! Илёс! Қўлингга бахт қуши қўнибди, худойим бахт берсин, 
ували-жували бўлинглар! — деб фотиҳа берган бўлди менга. 
— 
Раҳмат! Қаёқдан била қолдингиз, Ўрмат ака? — деб таажжубландим мен. 
— 
Э, ўғлим, хушхабарнинг садағаси кетай. Бутун трасса бўйлаб оғизма-оғиз кўчиб юрибди. 
— 
Йўғ-е! — деб баттарроқ таажжубландим. 
Йўл устида туриб гаплашардик, Ўрмат ака ҳатто машинага яқин ҳам келмади. Асалга кўз 
қирини ҳам ташламади. Яхшиямки, буни Асалнинг ўзи фаҳмлаб қолиб, бошига рўмолини 
ташлаб, юзини беркитди. Шунда Ўрмат ака мамнунлик билан жилмайди-да: 
— 
Мана бу ишинг жойида! — деди у ва кабинага яқинлашиб келиб, Асалга бокди. — 
Раҳмат, қизим, ҳурмат қилганинг учун раҳмат. Бундан буён сен бизнинг келинимизсан, 
автобазадаги ҳамма оқсоқоллар келинисан, қизим. Ҳали улар йўлда учраб қолишади. Мана, 
Илёс, кўрмана. Келинни қурукдан қуруққа кўрсатмайдилар, — деб у пул узатди. Мен қўлини 
қайтара олмадим, йўқса, хафа қилиб қўярдим. 
Биз хайрлашдик. Асал ҳамон бошидан рўмолини олмасди. Одатдагича тагли-тахтли қирғиз 
оиласига тушган келиндек, у одамлар билан учрашганда уятчанлик билан юзини беркитарди. 
Ўзимиз ёлғиз қолганимизда эса ўзаро кулишардик, бошига рўмол ташлаб олган Асал менга 
янада гўзалроқ бўлиб кўринарди. 
— 
Жонгинам, қани, бошингни кўтар, мени бир ўпиб қўй-чи, — дедим унга. 
— 
Мумкин эмас, оқсоқоллар кўриб қолишади, — деди-ю, шу заҳотиёқ кулги аралаш, гўё 
биров кўриб қолмасин деяётгандек, эҳтиётлик билан чаккамдан ўпиб олди. 
Йўлда борарканмиз, яна ҳам қизиқроқ ҳодисаларга дуч келдик. Автобазанинг трассадаги 
ҳамма шофёрлари учрашганда бизни қайта-қайта тўхтатишиб табриклашарди, бахт-саодат 
тилашарди. Уларнинг кўпчилиги йўл-йўлакай гул териб, гулдаста ясабгина қолмай, ҳатто 
совғалар тайёрлаб қўйишга ҳам улгуришибди. Билмадим, кимнинг ақлига келди экан бу. Бу 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish