www.ziyouz.com kutubxonasi
26
ташиб улгурамиз? Бу ҳақда ўйлаяпсанми? Одамлар бизга ишониб, у ёкда кутишмоқда!.. Уларга
ҳар бир кун ғанимат.
—
Сен буларни нега менга гапиряпсан? Менинг бу ишларга нима дахлим бор?
—
Нима дахлим бор?! Бу нима деганинг, ё бошқа мамлакатдан келганмисан? Ёки бизга
нақадар муҳим иш топширилганини тушунмайсанми?
—
Азбаройи худо, ақлдан озибсан! — деб ажабланиб, ўзимни четга олдим.
Шу пайт яшиклар орқасидан овозлар эшитилиб қолди. Автобазамиз бошлиғи Омонжўлов
кўринди. У камзулининг этаги билан шамолни тўсиб, пана қилиб папирос тутатди-да, сўнгра
индамай ҳаммамизга бир-бир назар ташлаб чиқди.
—
Гап мана бундай, ўртоқлар, — деди у, — министрликка телефон қйлиб кўраман, балки
ёрдам беришар. Аммо бунга орқа қилиш керак эмас. Нима қилиш кераклигини ҳозирча ўзим
ҳам билмай турибман.
—
Буни уддалаш қийин, ўртоқ Омонжўлов! — деди кимдир. — Юклар жуда оғир, қўпол,
ортишга ҳам, жойлаштиришга ҳам ноқулай. Кузовга икки-учтадан ортиғи сиғмайди. Мабодо
кечаю кундуз ишлаганимизда ҳам, худога шукур, кўкламгача етадиган иш бор.
—
Ҳамма гап шунда-да, — деди Омонжўлов. — Аммо иложини топишимиз керак. Хўп,
ҳозирча уй-уйимизга тарқалайлик. Сизлар ҳам ўзларингизча ўйлаб кўринг!
У «Газик»ка ўтириб жўнаб кетди. Шофёрлардан биронтаси ҳам жойидан қўзғалмади. Улар
негадир шошилмасдилар. Қоронғи бурчакда ўтирган аллақандай киши, ҳеч кимга мурожаат
қилмай, ўзича дўриллаб гапирди:
—
Бўлмағур иш! Икки оёқни бир этикка тиқиб бўлмайди! Бу ҳақда илгарироқ ўйлаш керак
эди! — деб ўрнидан туриб, папирос қолдиғини ўчирди-да, машинаси томон кетди.
Уни бошқа шофёр қувватлади:
—
Бизда доим шу аҳвол, иш қисталанг келдими, бўлди, қутқаринглар, жон оғайнилар, деб
дарҳол шофёрларга осилишгани осилишган.
Одамлар унга ўшқириб беришди:
—
Бу халқаро иш-ку, Исмоил, сен бўлсанг бозорчи шаллақи хотинларга ўхшаб вайсаяпсан-
а!
Мен мунозара-тортишувларга қўшилмай турардим. Аммо бирдан миямга бир фикр келиб
қолди: довонда машинани қандай шатакка олганим ёдимга тугнди. Чидаб тура олмадим-да, ҳар
вақтдагидек қизишиб кетиб:
—
Ўйлаб ўтиришнинг нима кераги бор! — деб ўртага отилиб чиқдим. — Машиналарга
прицеп улаш керак!
Ҳеч ким қимир этмасди. Баъзилар ҳатто менга қайрилиб қарамади ҳам. Бундай фикрни
фақат телбаларгина айтиши мумкин эди.
Жонтой секингина ҳуштак чалиб қўйди:
—
Кўрдингларми!
Мен унинг овозидан танидим. Турган еримда ҳар томонга аланглайман, бўлган ишни бирма-
бир сўзлаб бергим келяпти. Аммо қандайдир сўлоқмондай йигит яшик устидан тушиб,
қўлқопини ёнидаги шеригига берди-да, олдимга яқин келиб, ёқамдан ушлаб, ўзи томон тортиб:
—
Қани, «уфф» де-чи! — деди.
—
Уфф! — деб пуфладим мен.
—
Кайфи йўқ! — деди у ёқамни бўшатаркан, ҳайрон бўлиб.
—
Бўлмаса, жинни-минни бўлгандирда, — деди ҳалиги йигитнинг шериги уни
қувватлагандек ва иккаласи ҳам машиналарига ўтиришиб, жўнаб кетишди. Бошқалар ҳам
кетишга ҳозирланиб, ўринларидан жимгина қўзғалишди. Ҳеч қачон бунчалик кулги, бунчалик
мулзам бўлмаган эдим! Ер ёрилмади-ю, ерга кирмадим.
—
Тўхтанглар! Қаёққа кетяпсизлар! — деб шофёрлар орасида аланглаб, у ёқдан-бу ёққа
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |