www.ziyouz.com kutubxonasi
27
югура бошладим. — Мен ҳазил қилаётганим йўқ, ҳақиқатан ҳам прицеплар улаш мумкин...
Кекса, оқсоқол шофёрлардан бири жаҳли чиқиб, олдимга келди-да:
—
Мен бу ерда шофёрлик қила бошлаган пайтларимда сен ҳали иштончан юрган гўдак
эдинг. Тянь-Шань танца майдони эмас, сенга жуда раҳмим келяпти, халқ ўртасида
масхарабозлик қилма! — деди.
Одамлар мени масхара қилишиб, машиналарига тарқала бошладилар. Шунда мен бутун
станцияни бошимга кўтариб бақирдим:
—
Сизлар шофёр эмас, хотинчалишларсиз!
Буни бекор қилган эканман, бошимга бало орттириб олдим.
Ҳамма тўхтаб, бараварига менга қараб ёпирилиб кела бошлади:
—
Нима дединг, аблаҳ! Кўпчиликнинг ҳаёти билан ўйнашмоқчимисан!
—
Новатор! Мукофот олмоқчи! — деб шовқин солди Жонтой. Ғала-ғовур зўрайиб кетди,
одамлар мени исканжага олиб, яшикларга қисиб қўйишди.
—
Масхара қиляпсанми ҳали!
—
Сол тумшуғига!
—
Мишиғингни артиб олсанг-чи!
Дўппослаб, дабдала қилиб ташлашса керак, деб ўйлаб, ердаги ётган тахтани қўлимга олдим.
—
Қани, четроқ тур, йўл бер! — деб ҳуштак чалиб, кимдир ҳаммани итариб-суриб кела
бошлади.
Бу Алибек эди.
—
Жим! — деб бақирди у. — Сен, Илёс, тушунтириб гапир! Тезроқ сўзлай қол!
—
Э, нимани гапираман! — дедим мен нафасим бўғзимга тиқилиб. Чунки ҳали оғиз очишга
улгурмасданоқ юлиб-тортқилашиб, тугмамдан биронтасини ҳам қолдиришмай узиб
юборишганди. — Мен довонда бир машинани юки билан шатакка олиб, йўл тузатувчилар
участкасигача обориб қўйганман. Бор гап шу.
Йигитлар ишонмагандек жим бўлиб қолишди.
—
Хўш, торта олдингми? — деб сўради кимдир шубҳаланиб.
—
Ҳа, бутун Дўландан то участка ҳовлисигача тортиб бордим.
—
Ҳо, жуда зўр-у! — деди кимдир ажабланиб.
—
Ўзича валдираяпти-да! — деб эътироз билдирди иккинчи бири.
—
Фақат муттаҳамларгина валдирайди. Буни Жонтой ҳам кўрган. Ҳой, Жонтой, қаёқдасан?
Айт! Қандай учрашганимиз эсингдами?..
Аммо Жонтойнинг овози чиқмасди. У ер ёрилиб, ерга кириб кетгандек, ғойиб бўлди-қўйди.
У аблаҳдан нафратланиб юрганим бежиз эмас эди. Ҳозир буни ўйлаб турадиган вақт эмасди.
Одамлар баҳслашиб кетди. Мени қувватлаган одамлар ҳам бўлишди. Бироқ қандайдир бир
шаккок чиқиб, бирданига уларни фикрларидан қайтарди-қўйди:
—
Бекорчи гап сотишнинг нима кераги бор! — дея тўнғиллай бошлади у. — Биров бир
ишни бир марта қилса қилибди-да! Бундай ҳодисалар озми! Биз ёш бола эмасмиз. Трассамизда
прицеплар улаб юриш ман этилгап. Бунга ҳеч ким рухсат ҳам бермайди. Меҳнат хавфсизлиги
инженерларига шундай деб кўр-чи, нима деркин: шунақаям бопласинки, додингни худога айт-
гин. Сизларни деб жавобгарликка тортилишни хоҳламаса керак... Гапнинг ўғил боласи шу.
—
Э, қўйсанг-чи! — деб гапга аралашди бошқа биров. — Рухсат бермайди деганинг нимаси!
Мана, Иван Степанович ўттизинчи йилларда полуторка машинада довонни биринчи бўлиб
очган. Унга ҳам ҳеч ким рухсат бермаган эди. У ўз билгича қилганди бу ишни. Мана ўзи, ҳали
ўлганича йўқ...
—
Ҳа, дарвоқе, шундай бўлган эди, — деб тасдиқлади Иван Степанович. — Аммо ҳозир
шубҳаланиб турибман: ахир бу ердан ҳатто ёзда ҳам ҳеч ким прицеп билан ўтган эмас, ҳозир
эса қиш...
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |