Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
24
қисди-да, машинадан сакраб тушиб қолди. 
Тоғ тепасига кўтарилаётиб, кабинадан бошимни чиқариб қарадим. Бойтемир ҳамон йўлда 
турарди. Қўлида шапкасини ғижимлаб, калласини қуйи солганича алланималар ҳақида ўйларди. 
Бор гап шу, ана шундай қилиб биз ажрашдик. 
Аммо ўша кеча туни билан қийналиб чиқдим. Шамоллаб қолган эканман. Уйга келганимда 
ҳеч нарсани сезмаган эдим. Тезда овқатланиб олдим. Асалга воқеани батафсил гапириб 
ўтирмадим. Лекин йўлда одамларга ёрдамлашганим учун кечикиб қолганимни айтдим, холос. 
Мен ўз ҳаётимни қайлиғимдан яширмасдим. Аммо, менимча, бундай нарсаларнинг ҳаммасини 
айтавериш ҳам зарур эмас эди. У бусиз ҳам мендан доим хавотир олиб ўтирарди. Бундан 
ташқари, мен бундай ножўя ишларни такрорлаш ниятида ҳам эмас эдим. Ҳаётимда бундай 
воқеа бир бўлди, довон билан куч синашиб кўрдим, бас. Эҳтимол, йўлдан оғриб қайтмаганимда, 
буни эртасигаёқ унутган бўлар эдим. Уйга бир амаллаб етиб келдим-у ҳолдан тойиб йиқилдим. 
Нима бўлди, қандай бўлди, билмайман. Ҳадеб алаҳлардим, гўё машинани шатакка олиб, 
Дўланда келаётгандек бўлавердим. Кучли қор бўрони юзимга урилар, нафас ололмай 
қийналардим, баранка худди пахтадан ясангандек, айлантирсам қўлларимга ёпишиб қоларди. 
Олдинда эса чеки чегараси йўқ довон. Машина радиатори тинмай гувиллаб кўкка қараб 
тирмашиб борар ва яна баландликдан пастга томон шувиллаб тушиб кетар эди... Афтидан, бу 
касаллик довони бўлса керак. Уни мен учинчи куни енгиб, енгил торта бошладим. Яна икки кун 
ётдим. Ўзимни яхши ҳис этардим, ўрнимдан турмоқчи ҳам бўлдим, аммо Асал ҳеч кўнмади. 
Тўшакда яна икки кун ётишга мажбур қилди. Унга қарарканман, ҳайратда қолдим. Мен касал 
бўлдимми ёки уми? Шунчалик қийналиб ташвиш тортибдики, киши таниб бўлмайди, 
кўзларининг ости кўкимтир ҳалқа-ҳалқа бўлиб, озиб кетибди, қаттиқроқ пуфласанг йиқилиб 
кетаётгандек, унинг устига, қўлида боласи. Йўқ, бунақаси кетмайди, деган қарорга келдим. 
Талтайиб ётишга ҳақим йўқ. У дам олиши керак. Ўрнимдан туриб, кийина бошладим. 
— 
Асал! — деб чақирдим секин. Ўғилчам ухлаб ётарди. — Қўшнилар билан гаплашиб кўр, 
кўнишса Самадни қолдириб, кинога бориб келамиз! 
У каравот ёнига чопиб келди-да, мени яна ётқизиб қўйди. Худди биринчи марта 
кўраётгандек мендан кўзини узмасди. Кўз ёшларини тутишга уринарди-ю, аммо улар 
киприклари остида йилтираб, лаблари титрарди. Асал кўксимга юзини қўйиб, йиғлаб юборди. 
— 
Сенга нима бўлди, Асал? Нима бўлди? — деб довдираб қолдим мен. 
— 
Сизнинг соғайиб кетганингиздан ўзимда йўқ хурсандман. 
— 
Ўзим ҳам хурсандман, аммо йиғлашнинг нима кераги бор. Сал мазам қочса қочибди-да. 
Қайтага уйда сен билан бир неча кун бирга бўлдим, Самад билан ҳам ўйнаб хумордан чиқдик. 
— 
Ўғлимнинг аллақачон эмаклай бошлаган, энди эса юришга шайланаётган энг яхши, энг 
ширин чоғлари эди. — Ростини айтсам, яна бир шундай касал бўлсам қанийди! — дедим 
ҳазиллашиб. 
— 
Қўйсангизчи шунақа гапни, кераги йўқ! — деб жеркиб берди Асал. 
Шу пайт каравотчада ухлаб ётган ўғилчам уйғониб қолди. Асал уни илиққиналигича 
кўтариб келди. Учовимиз каравотга ағанаб, тўполон қилиб ҳазиллашардик, Самад эса айиқчадек 
у ёкдан-бу ёққа ўрмалаб, бизни тепкилар эди. 
— 
Мана кўряпсанми, қандай яхши! — дедим унга. — Сен бўлсанг... Тура тур ҳали, яқинда 
ота-онангнинг олдига — овулга борамиз. Қани гуноҳимизни кечирмай кўришсин-чи. Самадни 
кўрибоқ завқланиб кетиб, ҳаммасини унутиб юборишади... 
Ҳа, овулга кечирим сўраб бориш ниятида эдик. Аммо аввало отпуска олиш, сўнгра 
Асалнинг ота-онасидан тортиб барча қариндош уруғларигача совға-саломлар тайёрлаш лозим 
эди. У ёққа қуруқдан-қуруқ боришни истамас эдим. 
Бу орада қиш ҳам кириб қолди. Тянь-Шаннинг қиши қаттиқ бўлади. Кучли довул, қор 
бўронлари ва тоғдан қор кўчиш ҳодисалари тез-тез бўлиб турарди. Бундай пайтларда 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish