www.ziyouz.com kutubxonasi
4
эслаб юрибсизми?
—
Бошқа вақтда бўлганда, эҳтимол, унутиб юборган ҳам бўлардим. Лекин ўша кунни
унутолмайман...
—
Нима бўлган эди? Бирор фалокат юз берганми-ди?— деб сўрадим мен ундан беихтиёр,
унинг ўша кунги машинани қандай бошқараётганини эслаб.
—
Йўқ, нима десам бўларкин? Фалокат юз бермаган эди! — деди у бир оз дурустроқ сўз
танлаб, сўнг кулиб юборди, тўғрироғи, ўзини кулишга мажбур қилди.— Ҳозир бўлса, истаган
томонингизга машинада сайр қилдириб келар эдим-у, аммо кўриб турибсиз, ўзим ҳам
йўловчиман...
—
Ҳечқиси йўқ, от бир босган изидан минг марта юради, дейдилар-ку, эҳтимол, вақт-соати
келиб, яна йўлда учрашиб қолармиз...
—
Агар насиб қилиб учрашиб қолсак, албатта ўзим зўрлаб кабинага чиқариб оламан, —
деди у бошини силкиб.
—
Демак, келишдикми? — деб ҳазиллашдим мен.
—
Сўз бераман, оға! — деди у хурсанд бўлиб.
—
Шундай қилиб, нега ўшанда мени олиб кетмаган эдингиз?
—
Нега дейсизми? — деди-ю, шу ондаёқ маъюс бўлиб қолди.
У тарвузи қўлтиғидан тушгандек жим қолиб, папирос тутунини жон-жаҳди билан торта
бошлади. Мен ўринсиз савол берганимни пайқаб қолиб, гапни бошқа ёққа буришга интилдим.
Бироқ вақт ўтганди. У папиросини ўчирди-да:
—
Иложим йўқ эди... Ўғлимни ўйнатиб олиб юрган эдим... — деди зўр-базўр ғўлдираб.
—
Ўғлимни? — Ҳайрон бўлдим мен. — Каттагинами у?
—
Йўқ! — дея жилмайди у, энди унинг кўзлари менга табассум билан боқарди. — Ҳали ёш,
энди бешга қадам қўйди...
—
Нима, у сизни бирон жойда кутиб турганмиди?
—
Ҳа, довонда.
—
Хўш, кейин нима бўлди? — мен ҳали ҳам ҳеч нарса тушуна олмаётган эдим. Қизиқ, нега
ўғли у ерда бўлади, умуман, боланинг бу гапга нима алоқаси бор?
—
Биласизми... Гап бундай... Сизга қандай тушунтирсам экан... — деб у пешанасига сизиб
чиқаётган тер қатраларини артди, ҳаяжонини босиш учун чекди, сўнг менга жиддий тикилди.
Ана шундай қилиб, мен шофёрнинг ўз тақдири ҳақидаги ҳикоясини эшитишга муяссар
бўлдим. Лекин у ҳеч кимга, айниқса, менга — журналистга ўз ҳаёти тўғрисида батафсил
гапириб бермаслигига қаттиқ ишонардим. Кейинроқ билишимча, бу одам дуч келган йўловчига
юрагидаги сир-асрорини тўкиб соладиган одамлардан эмас экан. Аммо шофёрнинг бошидан
кечирган саргузаштлари шундай эдики, унинг хоҳиши-истагидан қатъий назар, воқеани бирма-
бир айтиб беришга мажбур эди. Акс ҳолда мен ҳатто Тянь-Шань йўлида орамизда бўлиб ўтган
арзимас ҳодисани ҳам тушуниб етмаган бўлардим.
Манзилга етгунча ҳали вақтимиз кўп эди. Поезд Ўшгача деярли икки кеча-кундуз юради.
Мен уни шоширмасдим ва турли саволлар бериб гапини ҳам бўлавермасдим. Киши ўз
кечирганларини қайта бошидан кечираётгандек ҳис этиб, гоҳ сўзи оғзида қолиб тўхтаб, гоҳ
ўйланиб, энтикиб ҳикоя қилиб берса — жуда мароқли бўлади. Аммо уни ҳикоясига қўшилиб
кетмаслик учун мен ўзимни зўр-базўр тутиб турардим. Чунки мен кутилмаганда шуни билиб
қолдимки, шароитга кўрами ёки ўзимнинг ҳар нарсага аралашиб кетаверадиган журналистлик
касбимга кўрами, ҳарҳолда, шахсан бу йигит ҳақида бўлмаса ҳам тақдир унга учратган, аммо
шофёрга унча таниш бўлмаган кишилар тўғрисида унча-мунча нарса билардим. Шунинг учун
ҳам мен унинг ҳикоясини давом эттиришим, баъзи тафсилотлар билан тўлдиришим, унга
номаълум бўлган кўп нарсаларни сўзлаб беришим мумкин эди. (Дарвоқе, қиссанинг иккинчи
ҳикоясида худди мана шу тафсилотлар баён этилади). Аммо мен буни шофёрнинг ҳикоясини
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |