Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !



Download 1,04 Mb.
bet17/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
Умумий

Закот ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, сен туя, сигир, қўй ва отлардан олинадиган закот ҳақида ва мазкур ҳайвон турларидан закот бериши керак бўлган кишилар билан қандай иш кўрилиши ҳақида сўраган эдинг. Эй мўминлар амири закот йиғишга масъул қилинганларга закотни бериши керак бўлганлардан олиб, уни олиши керак бўлганларга беришлари ва бу борада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатларига ва у зотдан кейин халифаларнинг тутган йўлига амал қилишни буюр! Шуни ёдингда тутгинки, ким яхши суннатни йўлга қўйса, унга ажр бўлади ҳамда унга амал қилганга ҳам худди шундай ажр бўлади ва бундан уларнинг ажрлари камайтирилмайди. Ким ёмон суннатни йўлга қўйса, унга гуноҳ бўлади ҳамда унга амал қилганга ҳам гуноҳ бўлади ва бундан уларнинг гуноҳлари камайтирилмайди. Бу бизга пайғамбаримиздан (с.а.в.) ривоят қилинган, мен Аллоҳдан сени Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатларига мувофиқ иш тутадиган, у зотнинг ишларини тўғри деб биладиган ва бу билан у зотнинг савобларини кўпайтирадиган қилишини, Ўзи сенга топширган ишида ёрдам беришини ва сени уларга бошлиқ қилган қўл остингдагиларни асрашини сўрайман.
Юқорида зикр қилинган ҳайвонларнинг ҳар бир тури учун белгиланган закот ҳақида бизга етиб келганини айтган эдим, бу борада фақиҳларимиз ҳам шундай йўл тутишганини кўрдим. Бизнинг наздимизда мана шунга ижмо қилинган ва бу биз мазкур масалада эшитган ҳадисларимизнинг энг яхшисидир. Зуҳрий Солимдан, у ибн Умардан ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) закот ҳақида мактуб ёзиб уни қиличларига боғлаб (ёки васиятномаларига бириктириб) қўйдилар ва уни то вафотларигача чиқармадилар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) сўнг ундан Абу Бакр (р.а.) вафотигача фойдаланди, сўнгра эса Умар (р.а.) фойдаланди”. Мазкур мактубда қуйидагилар ёзилган эди:
“120 тагача бўлган ҳар 40 та қўйдан 1 та қўй, бундан ортиқ 200 та қўйдан 2 та қўй, бундан ортиқ 300 та қўйдан 3 та қўй, бундан ортиғидан ҳар 100 та қўйдан 1 та қўй олинади, 100 тадан кам бўлса закот олинмайди.
5 та туядан 1 та қўй, 10 та туядан 2 та қўй, 15 та туядан 3 та қўй, 20 та туядан 4 та қўй, 25 та дан 35 тагача туядан 1 та бир ёшдан каттароқ урғочи туя (бинт махад), ундан ортиқ 45 тагача туядан 1 та икки ёшдан каттароқ урғочи туя (бинт лабун), ундан ортиқ 60 тагача туядан 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа), ундан ортиқ 75 тагача туядан 1 та тўрт ёшдан каттароқ урғочи туя (жазаъа), ундан ортиқ 90 тагача туядан 2 та икки ёшдан каттароқ урғочи туя (бинт лабун), ундан ортиқ 120 тагача туядан 2 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа), 120 тадан ортиқ бўлса ҳар 50 та туядан 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа), ҳар 40 та туядан 1 та икки ёшдан каттароқ урғочи туя (бинт лабун) олинади. Бунда ажратилганлар жамланмайди, жамланганлар ажратилмайди, агар моллар икки кишига қарашли бўлса, уларнинг ўртасида тенг бўлинади”.
Бизга етиб келишича Али ибн Абу Толибдан (р.а.): “Агар туянинг сони 120 тадан ортиқ бўлса фарз қилинганидек ҳисоб билан олинади. Иброҳим Нахаий ҳам, Абу Ҳанифа ҳам шу фикрда бўлишган. Агар туяларнинг сони кўп бўлса ҳар 50 та туядан 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа), шунингдек, қўйларнинг сони кўп бўлса ҳар 100 та қўйдан 1 та қўй олинади. Яйловда эркин ўтлаб юрадиган 30 тадан кам бўлган сигирдан ҳеч нарса олинмайди, 30 тадан 39 тагача сигирдан 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ жазаъ), 40 та сигирдан 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна), агар бундан ортиқ бўлса, ҳар 30 та сигирдан 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ жазаъ), 40 та сигирдан 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинади”.
162. Абу Юсуф айтади: Ал-Аъмаш Иброҳимдан, у Масруқдан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) Муозни Яманга юбоганларида уни ҳар 30 та сигирдан 1 та бир ёшли бузоқ ёки урғочи бузоқ (табиъ, табиъа), ҳар 40 та сигирдан 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олишни буюрганлар.
Бизларга Али ибн Толибдан (р.а.) ҳам шу каби ривоят келган.
Отлар борасида эса мен билган машойихларимиз турлича фикрда эдилар.
Абу Ҳанифа: “Яйловда ўтлаб юрадиган отлардан ҳар бир от учун бир динор олинади”, деган. Ҳаммод, Иброҳим, шунингдек, Али ибн Абу Толибдан (р.а.) ҳам шу маънодаги ҳадис ривоят қилинган.
Бизларга етиб келган Алидан (р.а.) ривоят қилинган бошқа ҳадисда: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мен отлар ва қуллардан олинадиган закотни умматимдан соқит қилдим”, деганлар.
وقد بلغنا عن علي رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ أيضا فِي حديث آخر يخالف ما روي عنه أو لا يرفعه إِلَى رَسُوْل اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أنه قَالَ: " قد عفوت لأمتي عن الخيل والرقيق " .

Таниқли кишилардан бизга Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мен отлар ва қуллардан олинадиган закотни умматимдан кечдим”, деганлари ривоят қилинган.


163. Шунингдек, Суфён ибн Уяйна Абу Исҳоқдан, у Ҳорисдан, у Алидан (р.а.) ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.): “Мен отлар ва қуллардан олинадиган закотни сизлардан кечдим”, дедилар.
Иш туялари ва қорамоллардан эса закот олинмайди. Муоз улардан закот олмаган ва Али (р.а.) ҳам шу фикрда бўлган.
Буйвол ва икки ўркачли туя43 закот олиниши борасида туя ва катта шохли моллар қаторига киради, худди эчки ва қўй кичик шохли моллар қаторига кирганидек.
Кичик шохли моллардан олинадиган закот икки ёш ва ундан катта қўй бўлиши керак, қари, кўр, бир кўзи кўр ёки катта бир нуқсонли, подабоши қўй, бўғоз қўй, яқинда болалайдиган қўй, эмизадиган боласи бор қўй, ейиладиган, яъни эгаси ейиш учун боққан қўй, бир ёшли ёки ундан кичик қўй закот сифатида олинмайди. Агар қўй икки ёшдан катта ва юқоридаги тўрт нуқсондан холи бўлса закот йиғувчи уни закот сифатида олади. Закот йиғувчи қўйларни танлаб-танлаб энг яхшисини ёки энг ёмонини эмас, балки суннатда келганига мувофиқ ўртачасини олиши керак. Шунингдек, закот йиғувчи қўйларни бир жойдан бошқа жойга олиб бормаслиги керак.
Туя, сигир, қўйлардан закот (улар эгасининг қўлида эканлигига) бир йил тўлгандан сўнг олинади. Қачон бил йил тўлса закот олинади ва уни ҳисоблашда ёши ҳам, қариси ҳам, чўпон қўлида кўтариб келган қўзичоқлар ҳам ўша йилдан аввал туғилган бўлса ҳисобга олинади, агар йил бошлангандан кейин туғилган бўлса биринчи йилдан эмас, ўша вақтгача тирик қолса иккинчи йилдан ҳисобга олинади. Эчки ва қўй закот олишда тенгдир.
Агар бир одамнинг 40 та туяси бўлиб, уларга эгалик қилаётганига бир йил тўлган бўлса, Абу Ҳанифанинг (р.ҳ.) фикрига кўра улардан закот олинмайди. Мен эса, закот йиғувчи улардан 1 та туя олиши керак деб ҳисоблайман. Абу Ҳанифа (р.ҳ.) ва Абу Юсуфларнинг сўзларига кўра бузоқ ва бўталоқлар борасида ҳам худди шундай.
Агар бир одамнинг 1 та икки ёшдан катта қўйи ва 39 та туяси бўлиб, уларга эгалик қилаётганига бир йил тўлган бўлса, ундан закот сифатида 1 та икки ёшдан катта қўй олинади. Бу борада Абу Ҳанифа (р.ҳ.) ҳам: Агар закот олинадиган 40 та туянинг ичида 1 та икки ёшдан катта бошқа ҳайвон бўлса, бу 40 тадан закот олинади ва бу туяга ҳам, йирик қорамолга тааллуқлидир”, деган. Абу Ҳанифанинг (р.ҳ.) фикрига кўра, агар ўша қўй йил тўлмасдан ҳалок бўлса, қолган 39 тадан закот олинмайди. Абу Юсуфнинг фикрига кўра эса, туянинг 40 бўлагидан 39 бўлаги олинади.
وقَالَ أَبُوْ يُوْسُفَ: فيها تسعة وثلاثون جزءا من أربعين جزءا من جمل
Агар бир одамнинг 40 та қорамоли бўлиб, уларга эгалик қилаётганига бир йил тўлган бўлса ва закот йиғувчи келишидан олдин уларнинг 20 таси ҳалок бўлса, закот йиғувчи келгандан сўнг икки ёшдан катта бузоқнинг (мусинна) ярми закот сифатида олинади. Агар ҳалок бўлган қорамоллар сони камроқ бўлса, закот ўшанга мувофиқ ҳисобланади. Агар 40 та қорамолнинг учдан бири ҳалок бўлса, икки ёшдан катта бузоқнинг (мусинна) учдан бир бўлаги, агар 40 та қорамолнинг тўртдан бири ҳалок бўлса, икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) тўртдан уч бўлаги закот сифатида олинади. Закот сифатида олинадиган икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) ўрнига бир ёшли бузоқ (табиъ) олинмайди.
وقَالَ أَبُوْ يُوْسُفَ: فيها تسعة وثلاثون جزءا من أربعين جزءا من جمل . فإن حال الحول لَهُ عَلَى أربعين بقرة فهلك منها عشرون قبل أن يأتي المصدق ثُمَّ أتى فإن فيها نصف مسنة , فإن كان إنما هلك أقل فبحسابه , إن هلك ثلث الأربعين بقي فيها ثلث مسنة وإن هلك ربع الأربعين بقي فيها ثلاثة أرباع مسنة لا يحول ما يجب فِي مسنة عَلَى تبيع .
Туяга ҳам шундай, агар бир одамнинг 25 та туяси бўлиб, уларга эгалик қилаётганига бир йил тўлган бўлса закот сифатида 1 та бир ёшдан каттароқ урғочи туя (бинт махад) олинади. Агар 25 та туянинг ҳаммаси ҳалок бўлиб, фақат биттаси тирик қолса, 1 та бир ёшдан каттароқ урғочи туянинг йигирма бешдан бир бўлаги олинади. Агар туяларнинг 20 таси ҳалок бўлиб, 5 таси тирик қолса, туяларнинг эгасидан ҳалок бўлган 20 та туя учун закот олинмайди, закот йиғувчи қолган 5 та туядан 1 та бир ёшдан каттароқ урғочи туянинг бешдан бир бўлагини олади.
Агар бир кишининг 50 та йирик қорамоли бўлса 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинади. Қорамоллар сони 30 тадан кўп бўлиб, 40 тага етмаса 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ) олинади. 40 тага етса 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинади. Қорамоллар сони 40 тадан кўп бўлиб, 60 тагача бўлса 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ) олинади. 60 тага етса 2 та бир ёшли бузоқ (табиъ) олинади. 70 тага етса 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ) ва 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинади. Агар қорамоллар сони кўпайиб кетса, ҳар 40 тасидан 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна), ҳар 30 тасидан 1 та бир ёшли бузоқ (табиъ) ёки 1 та бир ёшли урғочи бузоқ (табиъа жазаъ) олинади.
Агар бир киши йил давомида 50 та қорамолга эгалик қилса ва улардан 10 таси ҳалок бўлса 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинади, чунки қолган қорамолнинг сони 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинишини вожиб қилади. Агар 50 та қорамолдан 20 таси ҳалок бўлса, 1 та икки ёшдан катта бузоқнинг (мусинна) тўртдан уч бўлаги олинади, чунки у 1 та икки ёшдан катта бузоқ (мусинна) олинадиган миқдордан чиқарилади.
Агар бир киши йил давомида 50 та туяга эгалик қилса 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа) олинади, агар закот йиғувчи келишидан олдин мазкур туяларнинг 3 ёки 4 таси ҳалок бўлиб, 46 та қолса закот йиғувчи улардан 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа) олади, чунки 46 та туядан 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа) олинади, ҳалок бўлганлари ҳисобга олинмайди. Агар қолган туяларнинг сони 46 тадан кам бўлса, 1 та уч ёшдан катта урғочи туя (ҳиққа) 46 бўлакка бўлинади ва қолган туяларнинг сонига мувофиқ бўлаги закот сифатида олинади.
Майда қорамоллардан ҳам шу тарзда закот олинади. Агар бир кишининг 120 та қўйи бўлса 1 та қўй закот сифатида олинади. 40 тагача қўйдан закот олинмайди, 40 тадан 120 тагача бўлган қўйдан 1 та қўй олинади. Агар 120 та қўйдан 20, 40 ёки 80 таси ҳалок бўлса, 40 та қўйдан 1 та қўй олинишига кўра қолган 40 та қўйдан 1 та қўй олинади. Агар 120 тадан 100 та қўй ҳалок бўлиб, 20 та қолса 40 тадан олиниши керак бўлган 1 та қўйнинг ярими закот сифатида олинади. Бунда 40 тадан ошиқ миқдорга мувофиқ эмас, 40 тадан кам бўлган миқдорга мувофиқ равишда ҳисобланади. Агар бир кишининг 121 та қўйи бўлиб, уларга эгалик қилаётганига бир йил тўлган бўлса, улардан 2 та қўй закот сифатида олинади. Агар закот йиғувчи келишидан олдин 121 та қўйдан бир қанчаси ҳалок бўлса, ҳалок бўлган қўйлар сонига мувофиқ закот олинади. Яъни 121 та қўйнинг олтидан бири ҳалок бўлса, 2 та қўйнинг олтидан бири, бешдан бири ҳалок бўлса, 2 та қўйнинг бешдан бири закот сифатида олинади. Агар 121 та қўйдан 2 таси ҳалок бўлса, 2 та қўйнинг бир юз йигирма бир бўлагидан бир юз ўн тўққиз бўлаги закот сифатида олинади.
Туя, йирик қорамол ва майда қорамоллардан мана шу тарзда закот олинади. Яна Аллоҳ билгувчидир.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish