Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Нажрон ва унинг аҳолиси қиссаси



Download 1,04 Mb.
bet16/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
Умумий

Нажрон ва унинг аҳолиси қиссаси
Эй мўминлар амири, сен Нажрон ва унинг аҳолиси, уларга қандай ҳукм жорий қилингани, нима учун улар билан тузилган шартномадан кейин ўз диёрларидан чиқариб юборилганлари, бунинг сабаби айнан нимада экани ҳақида сўраган эдинг. Пайғамбар (с.а.в.) ўзлари қўйган ва улар буни қабул қилган шартлар асосида нажронликларни ўз ерларида қолдирганлар ва уларга аҳднома ёзиб бериб, Амр ибн Ҳазмни Нажрон ва бошқа қабилаларга юборганлар, бу ҳақда сенга айтган эдим.
159. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқдан ривоят қилинади: Пайғамбар (с.а.в.) Амр ибн Ҳазмни Нажронга юбораётиб, шундай аҳднома ёзиб берганлар:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бу Аллоҳ ва унинг Расулидан омонлик – “Эй, имон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз!”39 Муҳаммад Пайғамбарнинг Яманга юборилаётган Амр ибн Ҳазмга аҳди: Унга ҳар бир ишда Аллоҳдан қўрқишни, ўлжалардан Аллоҳга – Унинг мақтови улуғ бўлсин – тегишли бешдан бир улушни, мўминлардан уларга белгиланган мевалардан олинадиган солиқни олишни буюраман”.
Пайғамбарнинг (с.а.в.) Нажрон аҳолисига ёзган ва уларнинг қўлларида бўлган мактубларининг мазмуни қуйидагича:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бу Аллоҳнинг Расули Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) Нажрон аҳолисига аҳдномаси – уларнинг ҳамма мевалари, олтину кумуш ва қуллари пайғамбарнинг ҳукми доирасидадир. У зот мурувват кўрсатиб буларнинг ҳаммасини нажронликларнинг ўзларида қолдирдилар. Бунинг эвазига улар ҳар бирининг нарҳи бир уқяга тенг бўлган икки мингта либос – ҳар ражаб ойида мингта, ҳар сафар ойида мингтадан ҳар бири кумуш уқяга тенг либосни солиқ сифатида тўлашлари керак. Белгиланган солиқ (харож)дан зиёда ёки кумуш уқядан кам бўлса бу ҳисобга олинади. Шунингдек, улар тақдим этган совут, от, узанги ва бошқа мол-мулклар ҳам ҳисобга олинади.
Нажронликлар менинг элчиларимни йигирма кун давомида озиқ-овқат билан таъминлашлари шарт, وَعَلَى نجران مؤنة رسلي ومتعتهم ما بين عشرين يوما فما دون ذلك
(сабаби) элчиларим у ерда бир ойдан ошиқ турмайдилар. Агар Яманда фитна уюштирилиб, хоинлик содир бўлса, нажронликлар ўттизта совут, ўттизта от ва ўттизта туяни қарзга беришга мажбурдир. Агар нажронликлар элчиларимга қарзга берган совут, от ва бошқа нарсалар йўқолса, бу нарсалар уларга қайтарилмагунича элчиларимнинг зиммасида қарзлигича қолади.
Нажрон ва унга қўшни ҳудуд Аллоҳ ва Унинг расули Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳимояси остида бўлиб, уларнинг моллари, жонлари, ерлари, динлари, ораларида йўқ бўлганлари ҳамда борлари, черковлари ва уларга қарашли бўлган катта ёки кичик нарсалар дахлсиздир. Уларнинг ҳеч бир руҳонийси руҳонийлик, роҳиби роҳиблик, коҳини коҳинлик мансабидан туширилмайди ва لا يغير أسقف من أسقفيته ولا راهب من رهبانيته ولا كاهن من كهانته وليس عليه دنية
Улар исломгача бўлган даврда тўкилган қон учун жавобгар бўлмайдилар. Уларга зарар етказилмайди, тазйиқ ўтказилмайди ва ерларига аскарлар кирмайди. Улардан бирор киши ҳаққини талаб қилса, уларга ҳам, бизларга ҳам зулм қилмасдан адолат билан ҳал қилинади. Улардан бирортаси судхўрлик қилса, менинг ҳимоямдан чиқади, лекин бошқа гуноҳи учун улардан ҳеч бир киши жавобгар бўлмайди.
Бу аҳдномада ёзилганлар Аллоҳнинг ҳимояси ва Унинг расули Муҳаммад пайғамбарнинг кафолатидадир, улар содиқлик билан ўз зиммаларидаги мажбуриятларни бажариб, зулм йўлидан бормасалар Аллоҳнинг амри келгунича шундай бўлади. Бу аҳдноманинг ёзилишига Абу Суфён ибн Ҳарб, Ғайлон ибн Амр, Бану Наср қабиласидан Молик ибн Авф, Ақраъ ибн Ҳабис ал-Ҳанзалий ва Муғийра ибн Шуъба гувоҳлик қилдилар. Аҳдноманинг Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ёзди.
Нажронликлар Абу Бакрнинг (р.а.) халифалиги даврида унинг ҳузурига келишди. Абу Бакр (р.а.) уларга қуйидаги аҳдномани ёзиб берди:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бу Аллоҳнинг бандаси ва Аллоҳнинг расули Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) халифаси Абу Бакрнинг Нажрон аҳолисига аҳдномаси – уларнинг жонлари, ерлари, динлари, моллари, қариндошлари, ибодат қилишлари, ораларида йўқ бўлганлари ҳамда борлари, руҳонийлари, роҳиблари, ибодатхоналари ва улар эга бўлган катта ёки кичик нарсалар Аллоҳнинг ҳимояси ва Унинг расули Муҳаммад пайғамбарнинг (с.а.в.) кафолатига олинди. Уларга зарар етказилмайди, тазйиқ ўтказилмайди ва руҳонийлари руҳонийлик, роҳиблари роҳиблик мансабидан туширилмайди. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) томонларидан уларга ёзиб берилган аҳдномага амал қилинади. Бу аҳдномада ёзилганлар умрбод Аллоҳнинг ҳимояси ва Унинг расули Муҳаммад пайғамбарнинг кафолатидадир, улар эса содиқлик билан ўз зиммаларидаги мажбуриятларни бажаришлари керак. Аҳдноманинг ёзилишига Бану Қайн қабиласидан Муставрид ибн Амр, Абу Бакрнинг (р.а.) озод қилга қули Амр, Рошид ибн Ҳузайфа ва Муғийра гувоҳ бўлдилар. Аҳдномани ... 40 ёзди”.
Шундан сўнг нажронликлар Умарнинг (р.а.) халифалига даврида унинг ҳузурига келишди. Умар мусулмонларнинг хавфсизлигини ўйлаб уларни Ямандаги Нажрондан кўчириб, Ироқдаги Нажронга жойлаштирган эди. Умар (р.а.) уларга қуйидаги мазмунда аҳднома ёзиб берди:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бу мўминлар амири Умарнинг Нажрон аҳолисига аҳдномаси – улардан ким йўлга чиқса Аллоҳнинг омонлиги билан хавфсизликда бўлади, пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ва Абу Бакр (р.а.) томонларидан уларга ёзиб берилган аҳдномага амал қилинган ҳолда мусулмонлардан бирор киши унга зарар етказмайди.
Бу ерлардан41 ўтадиган Шом ва Ироқ амирлари уларга ерга ишлов беришга рухсат берсин, ишлов берган ерлари ўзларининг ерлари эвазига уларга Аллоҳ учун ҳадядир. Улар у ерлардан чиқариб юборилмайдилар ва қонунга хилоф солиққа тортилмайдилар.
Уларнинг орасида бўлган мусулмон киши агар зулм кўраётган бўлсалар уларга ёрдам берсин, сабаби улар мусулмонлар ҳимоясидадир. Улардан жизя солиғи кўчиб келганларидан йигирма тўрт ой ўтгандан кейин олинади. Улар етиштирган маҳсулотларидан солиқ тўлайдилар, бу борада уларга зулм қилинмайди. Бу аҳдноманинг ёзилишига Усмон ибн Аффон ва Муъайқиб гувоҳлик қилдилар, аҳдономани ...42”.
Умар (р.а.) вафот этиб, Усмон (р.а.) халифа бўлгач нажронликлар Мадинага унинг ҳузурига келдилар ва Усмон (р.а.) ўзининг ноиби Валид ибн Уқбага қуйидагича мактуб ёзди:
“Аллоҳнинг бандаси, мўминлар амири Усмондан Валид ибн Уқбага: Сенга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳам айтаман! Ироқда яшайдиган нажронликлардан бўлган епископ (руҳоний), сардор ва мартабали кишилар менинг олдимга шикоят қилиб келиб, Умар уларга қўйган шартларни менга кўрсатдилар. Мен уларга мусулмонлардан етган қийинчиликларни англадим ва улар тўлайдиган жизя солиғини мақтови улуғ бўлган Аллоҳ таоло учун ўттизта кийимга камайтирдим. Шунингдек, мен уларга Умар томонидан Ямандаги ерлари эвазига берилган ерларни тан оламан. Уларга яхши муносабатда бўл, зеро улар ҳимоя остидадир ва мен билан уларнинг ўртасида аввалдан алоқа бор. Умар уларга ёзиб берган аҳдномани кўриб чиқиб, унда ёзилганларга амал қил ва аҳдномаларини ўқиб бўлгач, ўзларига қайтариб бер. Сенга салом бўлсин! Аҳдномани Ҳамрон ибн Абон 27-йил, шаъбон ойининг ярмида ёзди”.
Али (р.а.) халифа бўлгач, Ироққа келди ва нажронликлар унинг ҳузурига келишди.
160. Ал-Аъмаш Солим ибн Абул Жаъддан ривоят қилади: Нажроннинг руҳонийси Алининг (р.а.) ҳузурига қизил терига ёзилган аҳдномани олиб келиб: “Эй мўминлар амири, сендан ўз қўлинг билан ёзиб ва тилинг билан тасдиқлашингни сўрайман, яъни бизларни ўз юртимизга қайтар”, деди.
Али (р.а.) уларни юртларига қайтаришдан бош тортди ва: “Эй нотавон! Умар тўғри иш қиладиган одам эди”, деди.
Умар (р.а.) нажронликларни мусулмонларни хавфсизлигини ўйлаб кўчирган, сабаби улар ўз ерларида кўп отлар ва қурол-аслаҳалар тўплаган эдилар. Умар (р.а) уларни Ямандаги Нажрондан кўчириб, Ироқдаги Нажронга жойлаштирган эди.
Нажронликлар Али Умарнинг ишини қабул қилмасдан, уларни юртларига қайтаради деб ўйлаган эдилар.
Шундан сўнг Али (р.а.) уларга аҳднома ёзиб берди:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бу Аллоҳнинг бандаси, мўминлар амири Али ибн Абу Толибнинг нажрон аҳолисига аҳдномасидир. Сизлар менинг ҳузуримга пайғамбар (с.а.в.) томонларидан ёзилган аҳднома билан келдингиз. Унда ёзилган шартларга кўра сизларнинг жонларингиз ва молларингиз омондадир, мен сизларга Муҳаммад (с.а.в), Абу Бакр (р.а.) ва Умар (р.а.) томонларидан ёзилган аҳдномага вафо қиламан. Нажронликларни олдига борган мусулмонлар улар билан тузилган аҳдномага амал қилсинлар, уларга тазйиқ ўтказмасинлар, зулм қилмасинлар ва ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмасинлар. Аҳдномани Абдуллоҳ ибн Абу Рофеъ, Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларининг 37-йилида, жумадус-соний ойининг 10 санасида ёзди.
Абу Юсуф айтади: юқорида зикр этилган кийимлар ер ва жон боши учун олинадиган солиқ сифатида белгиланган бўлиб, исломни қабул қилмаган кишилар сонига ва Нажроннинг ҳамма ерларига тақсимланади, гарчи улардан кимдур ўз ерини ёки ерининг бир қисмини мусулмон, зиммий ёки тағлиб қабиласилик кишига сотган бўлса ҳам. Ер солиғи борасида, агар ер аёл киши ёки вояга етмаган болага қарашли бўлса ҳам ер солиғи олинади, лекин жизя солиғи аёллр ва болалардан олинмайди. Шунингдек, эндиликда Ироқдаги нажронликлар элчилар ва ноибларни меҳмон қилиш ва улар учун алоҳида солиқ тўлашга мажбур эмаслар, бу нарса Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида нажронликлар Яманда яшаган вақтларида жорий қилинган эди, ҳозир эса ундай эмас.
Агар нажронлик киши харож солиғи тўланадиган ер сотиб олса, ўша ер учун харож солиғи тўлайди, лекин бу ҳолат унинг Нажрондаги ери учун тўланадиган харож солиғи ва жон боши учун тўланадиган жизя солиғини бекор қилмайди. Нажронда ери бўлса солиқ сифатида кийим олинган, чунки жон боши учун олинадиган жизя солиғини кийим билан тўлаш Нажрон ерлари учун махсус белгиланган эди.
Нажронликларга ёрдам бериш ва яхши муомалада бўлиш керак, уларни ҳимоя қилиш кафолатига амал қилиш, тоқатларидан ортиқ нарса юкламаслик, уларга зулм қилмаслик, тазйиқ ўтказмаслик ва зарар етказмаслик, ортиқча озиқ-овқат ва солиқ белгиламаслик керак. Нажронликларга белгиланган солиқларни йиғадиган киши юбориш лозим, уларнинг аёллари ва болаларидан жизя солиғи сифатида кийим ҳам, бошқа нарса ҳам олинмайди.
161. Абу Юсуф айтади: Ҳасан ибн Уммора Муҳаммад ибн Убайдуллоҳдан, у Абдураҳмон ибн Собитдан, у Яъло ибн Умайядан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) мени Нажрон – яъни Ямандаги Нажрон аҳлидан харож йиғиш учун юборганида, менга қуйидагича мактуб ёзди: “Сен эгалари ташлаб кетган ҳамма ерларни эътиборга олгин, ишлов берилмаган, лекин табиий сув манбалари ёки ёмғир билан суғориладиган, хурмо дарахти ёки бошқа дарахтлари бўлган ерларни уларга бергин, токи бу ерларга ишлов бериб суғорсинлар. Аллоҳнинг инъоми билан у ерларда етиштирилган маҳсулотнинг учдан икки қисми Умар ва мусулмонларга тегишли бўлиб, учдан бир қисми ўзларида қолади. Челак билан суғориладиган ерлардаги маҳсулотларнинг учдан икки қисми ўзларида қолиб, учдан бир қисми Умарга ва мусулмонларга тегишли бўлади. Ишлов берилмаган ҳамма ерларни уларга бергин, токи унга ишлов берсинлар, бу ерларнинг табиий сув манбалари ва ёмғир билан суғориладиган қисмида етиштирилган маҳсулотларнинг учдан бир қисми ўзларида қолиб, учдан икки қисми Умарга ва мусулмонларга тегишли бўлади. Челак билан суғориладиган ишлов берилмаган ерларда етиштирилган маҳсулотларнинг учдан икки қисми ўзларида қолиб, учдан бир қисми Умарга ва мусулмонларга тегишли бўлади.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish