Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Закотнинг камайиши, кўпайиши ва соқит бўлиши ҳақидаги фасл (боб)



Download 1,04 Mb.
bet18/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
Умумий

Закотнинг камайиши, кўпайиши ва соқит бўлиши ҳақидаги фасл (боб)
Абу Юсуф айтади: “Аллоҳга ва қиёмат кунига имон келтирган кишининг закот тўлашдан бош тортиши ёки закот тўланадиган молларини ўз мулкидан чиқариб, бошқа бир нечта кишиларга туя, қорамол ва қўйлардан закот вожиб бўлмайдиган миқдорда бериш йўли билан улардан тўланадиган закотни бекор қилиши, шунингдек закот бермаслик учун ҳар қандай йўл ва сабаб билан хийла ишлатиши мумкин эмас.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Мусулмон кишининг закот тўлашини ҳеч нима ман қила олмайди, ким закот тўламаса дуо (шафоат) қилинмайди”.
Абу Бакр (р.а) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотларидан сўнг араблар закот тўлашдан бош тортганларида: “Агар Расулуллоҳга (с.а.в.) берган закотларини бермасалар уларга қарши уруш қиламан”, деган ва улар закот бермай қўйганларида уларга қарши урушишни қонуний деб ҳисоблаган.
Жарир ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в): “Закот йиғувчи сизларнинг ҳузурингиздан кетаётганида рози бўлган ҳолда кетсин”, дедилар.
Шундай экан, эй мўминлар амири сенинг ва қўл остингдагиларнинг ишончига сазовор бўлган ростгўй, ишончли, камтар, насиҳатгўй кишини вилоятлардан закот йиғувчи қилиб тайинла! Унга ўзи танлаб олган, феъл-атвори, ҳаёт тарзи ва омонатдорлиги ҳақида билган одамларини вилоятларга закот йиғишга юборишни ва улар закотни йиғиб унга олиб келганларида Аллоҳ таоло буюрган ўринларга тарқатишини амр қил!
Закот йиғишни харож йиғувчиларга топширма, закот сифатида йиғилган молни харож сифатида йиғилган мол билан аралаштириш керак эмас. Эшитишимга қараганда, харож йиғувчилар ўз одамларини закот йиғишга юборадилар, улар адолатсизлик ва зулм қилиб, таъқиқланган ва уларнинг ваколатига кирмаган ишларни қиладилар. Закот йиғиш учун яхши фазилатли ва солиҳ кишиларни танлаш керак. Агар бир кишини закот йиғувчи қилиб тайинласанг ва у ўзи ишонган диёнатли ва омонатдор кишиларни закот йиғишга юборса, уларга ўз ихтиёрингга кўра маош белгила, фақат йиғилган закотнинг кўп қисми уларга белгиланган маошга кетиб қолмасин.
Харож сифатида йиғилган молларни закот сифатида йиғилган моллар ва ушр садақаси билан аралаштириб бўлмайди. Сабаби харож сифатида йиғилган моллар барча мусулмонларга тегишли бўлиб, закот сифатида йиғилган моллар эса фақат Аллоҳ азза ва жалла Ўз китобида зикр қилганларга тегишлидир. Туя, қорамол ва қўйлардан олинган закот моли йиғилади ҳамда унга мусулмонларнинг кўчмас мулк ва бошқа молларидан ушр йиғувчи томонидан ҳисбланиб олинган ушр садақаси қўшилади, сабаби уларнинг ҳаммаси закотга тенглаштирилади. Закот ва ушр садақаси сифатида ийиғилган ҳамма моллар Алоҳ таборака ва таоло Ўз китобида зикр қилганларга тақсимланади.
Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммадга (с.а.в) нозил қилган китобида шундай дейди: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди)”. (Тавба, 60).
Мазкур оятда келтирилган “диллари ошна қилинувчилар” ҳозир мавжуд эмас, закот йиғувчиларга имомнинг ўзи улар учун кифоя қиладиган миқдорни ажратиб беради. Бу миқдор саккиздан бир улушдан кам бўладими ёки кўп имом закот йиғувчи ва унинг одамларига етарли бўлганини исрофга йўл қўймасдан ва бахиллик қилмасдан беради. Закотнинг қолган қисмини оятда келган бошқаларга тақсимлаб беради. Фақир ва мискинларга бир қисм, қарзларини тўлашга қодир бўлмаган қарздорларга бир қисм, карвондан қолиб кетган мусофирларга карвонга етиб олишлари ва ёрдам сифатида бир қисм, қул озод қилишга бир қисм тақсимланади. Қул озод қилиш борасида бошқа бировнинг қўлида қулликда бўлган одами – отаси, ака-укаси, опа-синглиси, онаси, қизи, хотини, буваси, бувиси, амакиси, аммаси, тоғаси, холаси ва бошқа шу каби қариндошлари бўлган кишиларга уларни сотиб олиши учун ва ўз эгаси билан озод қилиниш ҳақида шартнома тузган қулларга берилади. Яна бир қисм мусулмонлар фойдаланадиган йўлларни таъмирлаш учун ажратилади. Юқоридагилар барчаси закот йиғувчиларнинг улуши чиқариб олингандан сўнг тақсимланади. Закотдаги фақир ва мискинларнинг улуши борасида – ҳар бир шаҳар атрофидан йиғилган закотдан фақат ўша шаҳарнинг фақир ва мискинларига берилади, бошқа шаҳар аҳолисига эмас. Бошқаларнинг улушини тақсимлаш борасида эса имом Аллоҳ таоло Ўз китобида белгилаб берганлари доирасида ўзи яхши деб ҳисоблаган йўлни тутади ва агар закотни Аллоҳ таоло Ўз китобида келтирганларидан фақат бир тоифага берса жоиздир.
164. Абу Юсуф айтади: Ҳасан ибн Умора Ҳаким ибн Жубайрдан, у Абу Воилдан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттобга (р.а.) йиғилган закот молларни олиб келишди ва Умар ҳаммасини бир хонадон аҳлига берди”.
165. Ҳасан ибн Умора Ҳакам ибн Утайбадан, у Мужоҳиддан ривоя қилади: Ибн Аббос: “Закотни фақат бир тоифага беришнинг ёмон жиҳати йўқ”, деган.
166. Ҳасан ибн Умора Минҳал ибн Амрдан, у Зир ибн Ҳубайшдан ривоят қилади: Ҳузайфа: “Закотни фақат бир тоифага беришнинг ёмон жиҳати йўқ”, деган.
167. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ Осим ибн Умардан, у Қатодадан, у маҳмуд ибн Лабиддан, у Рофеъ ибн Хадиждан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Адолат билан закот йиғувчи Аллоҳ йўлидаги ғозий кабидир”, дедилар.
168. Баъзи машойихларимиз Товусдан ривоят қилади: “Пайғамбар (с.а.в.) Убода ибн Сомитни закот йиғишга юбориб, унга: “Эй Абу Валид Аллоҳдан қўрқ! Яна қиёмат кунида бўйнингга ўкираётган туя, бўкираётган сигир, маъраётган қўй осилган ҳолингда келмагин”, дедилар.
Убода: “Эй Расулуллоҳ, шундай ҳам бўладими?” деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ раҳм қилганлардан бошқалар шундай келади”, дедилар.
Убода: “Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ҳеч қачон ҳатто икки кишига ҳам амирлик қилмайман”, деди.
169. Ҳишом ибн Урва отасидан, у Абу Ҳамид Соъидийдан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) Ибн Лутбия деган одамни Бану Сулайм қабиласидан закот йиғиш учун тайинладилар. Ибн Лутбия закот йиғишга уларнинг олдига борганида: “Бу сизларга қолади, бу эса менга тегишлидир”, деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарга чиқдилар ҳамда Аллоҳга ҳамд ва сано айтгандан сўнг: “Бу закот йиғувчига нима бўлган? Мен уни закот йиғишга юборсам, у эса: “Бу сизларга қолади, бу эса менга тегишлидир”, деса?! У ота-онасининг уйида вояга етмаганми, бу нарса унга тегишли ёки тегишли эмаслигини билмаса? Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки йиғилган закотдан бирор нима олса, қиёмат кунида ўша нарса бўйнига осилган ҳолида келади, хоҳ у ўкираётган туя, бўкираётган сигир, маъраётган қўй бўлсин”, дедилар. Сўнгра икки қўлларини қўлтиқларини оқи кўрингунича кўтариб: “Эй Аллоҳим, етказдимми?” дедилар.
170. Абу Юсуф айтади: Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан, у Икрима ибн Абу Холиддан, у Бишр ибн Осимдан, у Абдуллоҳ ибн Суфёндан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) унинг бобосини закот йиғувчи қилиб юборди ва уни Мадинда кўриб қолиб: “Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилаётган каби юрганингдан хурсандмисан,” деди.
У: “Э қаёқда? Одамлар мени уларга зулм қилаётганимни айтяптилар-ку”, деди.
Умар: “Қандай қилиб?” деб сўради.
У: “Улар биздан қўзичоқни ҳам оляпсан деяптилар”, деди.
Умар: “Албатта, улардан чўпон елкасида кўтариб келган қўзичоқни ҳам олгин. Сен уларга она қўй, ейишга мўлжалланган қўй, подабоши қўй ва қорнида боласи бор қўйни қолдираётганингни айт!” деди.
171. Ато ибн Ажлон Ҳасандан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) Суфён ибн Моликни Басрага закот йиғувчи қилиб юборди, Суфён у ерда озгина тургач, жиҳодга чиқиш учун рухсат сўради.
Умар: “Сен жиҳод қилмаяпсанми?” деб сўради.
Суфён: “Э қаёқда? Одамлар у бизга зулм қиляпти деяптилар-ку”, деди.
Умар: “Айнан нимада?” деб сўради.
Суфён: “Улар биздаги қўзичоқни ҳам ҳисобга оляпти деяптилар”, деди.
Умар: “Бўлмасамчи, чўпон елкасида кўтариб келган қўзичоқни ҳам ҳисоблагин. Сен уларга она қўй, ейишга мўлжалланган қўй, қорнида боласи бор қўй ва подабоши қўйни қолдирмаяпсанми?” деди.
172. Яҳё ибн Саъид Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳаббондан, у Ашжаъ қабиласидаги икки кишидан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб (р.а.) Муҳаммад ибн Масламани бизлардан закот йиғиш учун юборди. Муҳаммад биз унга тақдим қилган ва закот талабларига жавоб берадиган ҳар қандай қўйни олар эди”.
173. Яҳё ибн Саъид Муҳаммад ибн Яҳёдан, у Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттобнинг (р.а.) олдидан закот қўйлари олиб ўтилди, уларнинг ичида елини катта қўй бор эди. Умар: “Бу қандай қўй?” деб сўради.
Улар: “Закот сифатида олинган қўйлардан бири”, дейишди.
Умар: “Бу қўйнинг эгаси ўз ихтиёри билан бермаган. Одамларнинг танланган нарсаларини тортиб олманглар”, деди. Танланган деб одамларнинг энг яхши моллари назарда тутилган.
174. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) исломнинг дастлабки даврида кимнидур закот йиғувчи қилиб юбордилар ва: “Қари туяни ҳам, ёш туяни ҳам, нуқсони бор туяни ҳам ол, одамларнинг энг яхши молларига эса тегма”, дедилар.
175. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳ таоло закотни фарз қилганида бир кишини одамлардан закот йиғиш учун юбордилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: “Одамларнинг энг яхши молларига тегма. Қари туяни ҳам, ёш туяни ҳам, нуқсони бор туяни ҳам ол”, дедилар. Пайғамбар (с.а.в.) одамлар ўзлари тушуниб етиб бажармагунларича уларни қўрқитишни ёқтирмас эдилар. Ўша одам бориб закотни Пайғамбар (с.а.в.) буюрганларидек йиғди. Сўнгра бадавийлардан бўлган бир кишини олдига келиб: “Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарини (с.а.в.) инсонларнинг гуноҳларини ювиш ва поклаш учун улардан закот олишга буюрди”, деди. Бадавий закот йиғувчига: “Бориб олавер!” деди. Закот йиғувчи бориб, қари, ёш ва нуқсони бор туяни олди. Шунда Бадавий унга: “Аллоҳга қасамки, сендан аввал ҳеч ким туяларимдан Аллоҳ учун олгани келган эмас. Шундай экан, сен яхшисини танлаб олишинг керак”, деди. Закот йиғвчи Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига қайтиб келиб, бу ҳақда айтиб берди, шунда Пайғамбар (с.а.в.) ўша бадавийни дуо қилдилар.
176. Суфён ибн Уяйна Абдул Карим Жазарийдан, у Зиёд ибн Абу Марямдан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) закот йиғувчи юбордилар ва у қари туяларни олиб келди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: “Ҳалок бўлибсан ва ҳалок қилибсан!” дедилар. Закот йиғувчи: “Мен уларга битта қари туянинг ўрнига иккита ёш туя қолдирдим” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар шундай бўлса яхши”, дедилар.
177. Довуд ибн Абу Ҳинд Омир аш-Шаъбийдан ривоят қилади: Авваллари “Закот йиғишда ноҳаклик қилиш, закот бермаслик билан бир хил гуноҳдир”, дейилар эди.
178. Убайда ибн Абу Роита Абу Ҳамиддан, у Ваҳил ибн Авф Мужошиъийдан ривоят қилади: мен Абу Ҳурайрани олдига келиб: “Эй Абу Ҳурайра, закот йиғувчилар бизларга зулм қиляптилар ва ҳаддан ошиб, молларимизни оляптилар”, дедим. Абу Ҳурайра: “Уларга сўраганларини беринглар ва ҳақорат қилманглар. Аллоҳдан уларнинг ёмонлигидан паноҳ сўранглар”, деди.
179. Баъзи машойихларимиз Иброҳим ибн Майсарадан ривоят қилади: Бир киши Абу Ҳурайрадан: “Қайси молдан закот олинади?” деб сўради. Абу Ҳурайра: “Молнинг ўртачасини учдан бирини, агар закот берувчи бош тортса беш ёшли ёки тўрт ёшли туя таклиф қил, агар ундан ҳам бош тортса ўзи холига (ўзи хоҳлаганидек иш тутишига) қўй ва унга яхши муомала қил”, деди.
180. Ҳасан ибн Умора Абу Исҳоқдан, у Осим ибн Замрадан ривоят қилади: Али (р.а.) “Қирқтадан кам бўлган майда қорамолдан закот олинмайди”, деган.
Абу Юсуфдан: “Нега харож солиғи тўлайдиганлардан ўзинг қабул қилганинг бўйича ердан олинадиган маҳсулотлар – дон экинлари, хурмо, мевали дарахтлар ва узумзорлардан ҳосилга қараб харож солиғи олиш керак деб ҳисоблайсан? Нима учун Умар ибн Хаттоб (р.а.) томонидан уларнинг ерлари, хурмозорлари, мевали дарахтзоларига белгиланган солиқ миқдорни тикламайсан, ваҳоланки улар бу миқдордан рози ва уни тўлашга қодир эдилар-ку?” деб сўрашди.
Абу Юсуф: “Чунки Умар (р.а.) ўша вақтда ер унга солинган солиқни кўтара олади деб ҳисоблаган ва харож солиғини белгилаганда, бу харож аҳли учун мажбурий ва уларга доимий юкланган, мен ва мендан кейин келадиган халифалар уни камайтириши ёки кўпайтириши мумкин эмас демаган. Ироқ ерларига солиқ йиғувчи қилиб тайинлаган Ҳузайфа ва Усмон Умарнинг олдига ҳисобот бергани келганларида, улардан: “Балки сизлар ерларга кўтармайдиган даражада солиқ солгандирсизлар?” деб сўраган. Бундан кўринадики, агар харож йиғишга масъул бўлган Ҳузайфа ва Усмон ерга солинган солиқ унинг аҳолисига оғирлик қиляпти деганларида, Умар уларга белгилаган харож солиғини албатта камайтирган бўлар эди. Агар Умар ер учун ўзи белгилаган солиқни қатъий равишда камайтириш ва кўпайтириш мумкин бўлмаган қилиб белгилаганида, юқоридаги аҳолига солиқ оғирлик қилмаяптими деган мазмундаги саволни бермаган бўлар эди.
Қандай қилиб солиқни камайтириш ёки кўпайтириш мумкин бўлмасин, агар Умарнинг (р.а.) саволига жавобан Усмон ибн Ҳунайф: “Мен ерга унга муносиб даражада солиқ солдим, агар хоҳласам, менга топширилган ерга икки баробар солиқ солар эдим», деган бўлса?! Ахир у ҳосилнинг ортиқчасини қолдирганини, агар хоҳлаганида уни олган бўлишини айтмаяптими?
Ҳузайфа эса Умарнинг (р.а.) саволига: “Мен ерга унинг тоқатига яраша солиқ солдим, лекин ундан кўп ортиб қолмади”, деб жавоб берган. Аллоҳ билгувчи, Ҳузайфанинг бу сўзи кўп бўлмасада ҳосилнинг ортиқчасини аҳолининг қўлида қолдирганини англатади. Умар ер аҳолисига солиқни тоқатларига яраша кўпайтириш ёки уларга адолатсизлик қилмаслик учун камайтириш мақсадида Усмон ва Ҳузайфадан солиқ уларга оғирлик қилмаяптими деб сўраган.
Агар биз Умар (р.а.) томонидан ерлари учун белгиланган харож солиғи уларга оғирлик қилаётганини кўриб ва ерлари бу солиқни кўтара олмаётганини билиб туриб ўша солиқни олсак, уларни ерларини ташлаб чиқиб кетишга мажбурлаган бўламиз. Ваҳоланки, уларга харож солиғини белгилаган Умарнинг (р.а.) ўзи: “Улар бу солиқни тўлай оладиларми ёки йўқми?” деб сўраган ва уларга тоқатларидан ортиқ нарсани юкламасликни таклиф қилган. Биз Умар (р.а.) буюрган ва таклиф қилганига амал қиламиз ва бу тўғри йўл эканига умид қиламиз. Шундай экан, уларга тоқатларидан ортиқ нарсани юкламадик ва улардан харож солиғини ерлари кўтара оладиган даражада олдик.
Имомга унинг ўзи ер аҳолисига солган ва уларга оғирлик қилмайдиган харож солиғини камайтириш ва кўпайтириш ваколати берилган, у ҳар қандай ерга аҳолисига зулм қилмаган ҳолда ер майдонининг ҳар жарибига дон экинлари ёки дирҳам нисбатида хоҳлаган солиғини солиши мумкин. Умар (р.а.) Савод аҳолисининг ишлов берилган ёки берилмаган ерларнинг ҳар жарибига бир қафиз ва бир дирҳам, хурмозорларнинг ҳар жарибига саккиз дирҳам солиқ солган.
Айтишларича, Умар (р.а.) ер аҳолисига енгил бўлиши учун хурмозорлардан солиқ олмаган. Яна айтишларича, табиий йўл билан суғориладиган ерлардан ушр солиғи, сунъий йўл билан суғориладиган ерлардан ярим ушр солиғи олган. Еридан фойдаланиладиган хурмозорлардан солиқ олмаган, узумзор, хўл мевалар ва бошқа маҳсулотларга юқорида зикр қилинганидек солиқ солган.
Умар (р.а.) Яъло ибн Умайяни Нажронга юбориб, унга: “Ер аҳолисига Аллоҳ инъом қилган дон экинлари ва хурмо меваларидан учдан бир ва учдан икки қисмини солиқ сифатида олишни, табиий суғориладиган ердаги ҳосилнинг учдан икки қисми мусулмонларга, учдан бир қисми ўзларига, сунъий суғориладиган ердаги ҳосилнинг эса учдан икки қисми ўзларига, учдан бир қисми мусулмонларга тегишли экани ҳақида”, мактуб ёзди.
Умарнинг (р.а.) Савод ва Нажрон ерлари борасида амалга оширган бу икки иши имом ўзи хоҳлаган ҳар қандай ерга у кўтара оладиган ва аҳолисига оғирлик қилмайдига миқдордаги харож солиғини солиш ваколатига эга эканига далилдир.
Билмайсанми, Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбар ерларини куч билан босиб олганларида, уларга ҳарож солиғи солмадилар, балки ҳосилнинг ярмини бериш шарти билан яҳудийларга ишлов бериш учун бердилар.
Умар (р.а.) Савод ерларини босиб олганида, Ироқнинг баъзи деҳқонлари билан баҳслашди ва улардан: “Ерларингиздан форсларга қанча солиқ тўлардингиз?” деб сўради.
Улар: “Йигирма етти (дирҳам)”, дедилар.
Умар: “Мен сизлардан бундай солиққа рози бўлмайман”, деди.
Умар (р.а.) босиб олинган вилоятларнинг ерларини ўлчашга қарор қилди ва уларга шу асосда харож солиғи солди. Умарнинг (р.а.) наздида бу – харож аҳлига тоқатларидан ортиқча нарса юкланмаган ҳолдаги энг фойдали ва ўлжа (файъ)ни кўпайтирадиган йўл эди.
Имом Умар (р.а.) харож аҳлига белгилаган солиқни ўрганиб чиқади, агар ҳозирда ҳам ўша солиқни тўлашга тоқатлари етса ва ерлари уни кўтара олса, шундайлигича қолдиради, акс ҳолда уларга ерлари кўтара оладиган ва ўзларига оғирлик қилмайдиган солиқ солади.
181. Абу Юсуф айтади: Абдураҳмон ибн Собит ибн Савбон отасидан ривоят қилади: Умар ибн Абдул-Азиз Абдул-Ҳамид ибн Абдураҳмонга шундай мактуб ёзди: “Ерларни ўрганиб чиқ, ташландиқ ерни ишлов берилган ерга ва аксинча ишлов берилган ерни ташландиқ ерга тенглаштирма. Қара, агар ташландиқ ер ҳосил берадиган бўлса, ўшани ол ва у ерга ишлов бер. Ишлов берилган лекин фойдаланилмайдиган ердан солиқ олма, агар харож солиғи олинадиган ва ишлов берилган ер унумсиз ҳолга келса, солиқни аҳолисини тинчлантириш учун юмшоқлик билан ол. Сенга харож солиғини ўн дирҳам ҳисоб билан етти мисқол кумушдан олишни буюраман, бу солиққа олтин рудаси, олтин зарб қилувчи устанинг ҳақи, кумуш эритишнинг ҳақи, Наврўз ва Меҳрижон байрамларига берилган ҳадя, ҳужжатлар нарҳи, ариқларга сув чиқариш ҳақи, биноларнинг ижара ҳақи, никоҳ тўйларининг харажати кирмайди. Ер аҳолисининг исломни қабул қилганларидан харож солиғи олинмайди”.
Абу Юсуф айтади: Харож йиғиш топширилган шахс ҳеч кимни харож солиғининг бир қисмидан озод қилишга ҳаққи йўқ. Фақатгина имом харож йиғувчига: “Агар бировни харож солиғининг бир қисмини тўлашдан озод қилишинг фуқаролар учун фойдали ва харож тўлашга тарғиб учун бўлса, уни солиқ тўлашдан озод қил”, деб ваколат берсагина шундай қилиши мумкин. Харож йиғувчи имомнинг рухсатисиз кимнидур харож солиғининг бир қисмидан озод қилса, ўша киши буни қабул қилмаслиги, тўлаши лозим бўлган харож солиғини ҳаммасини тўлаши керак, чунки харож бу – ернинг садақаси бўлиб, у барча мусулмонларга тегишлидир. Харож йиғувчи кимнидур харож солиғининг бир қисмидан озод қилиши мумкин эмас, фақат ўша харож солиғини тўлашни бўйнига олсагина унга рухсат берилади, харож тўловчи эса буни қабул қилиши мумкин. Шунингдек, агар имом ер солиғини олиш борасидаги ваколатини ер эгасига беришни хоҳласа шундай қилиши, ер эгаси эса буни қабул қилиши мумкин. Харож солиғининг бир қисмидан озод қилишга фақат имомнинг ёки имом яхшиликни кўзлаб ваколат берган шахснинг ҳақи бор.
Ҳеч кимга харож солиғи тўланадиган ерни ушр солиғи тўланадиган ерга ўтказиш ва аксинча ушр солиғи тўланадиган ерни харож солиғи тўланадиган ерга ўтказишга рухсат берилмаган. Масалан, бир киши ушр солиғи тўланадиган ерга эгалик қилади, унинг ёнида эса харож солиғи тўланадиган ер бор, у ўша ерни сотиб олиб ўз ерига қўшса, ундан ушр солиғи тўлайди. Ёки аксинча, бир киши харож солиғи тўланадиган ерга эгалик қилади, унинг ёнида эса ушр солиғи тўланадиган ер бор, у ўша ерни сотиб олиб ўз ерига қўшса, ундан харож солиғи тўлайди. Мана шулар ер ва харож солиғига оид рухсат этилмаган ишлардир.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish