Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Ерига ишлов берилмаган хурмозорларни ижарага бериш ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet20/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Умумий

Ерига ишлов берилмаган хурмозорларни ижарага бериш ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, сен мендан ишлов берилмаган ерларни музораъа шартномаси асосида ҳосилнинг тенг ярми ёки учдан бири эвазига ижарага бериш ҳақида сўраган эдинг, Ҳижоз ва Мадиналик дўстларимиз (фақиҳлар) бу каби шартномани маъқулламайдилар ва уни қонунга хилоф деб ҳисоблайдилар. Улар ишлов берилмаган ерлар хурмо ва бошқа дарахтлар каби эмас дейдилар ҳамда хурмо ва бошқа дарахтларнинг ҳосилини учдан бир, тўртдан бир ва ундан камроқ ёки кўпроқ қисми эвазига мусоқа шартномаси асосида ижарага берса бўлади деб ҳисоблайдилар.
Лекин Куфадаги дўстларимиз (фақиҳлар) бу маслада бошқача фикрдалар. Улардан хурмо ва бошқа дарахтларнинг ҳосилини мусоқа шартномаси асосида ижарага бериш мумкин деб ҳисоблайдиганлар, ишлов берилмаган ерларни ҳам ҳосилнинг тенг ярми ёки учдан бир қисми эвазига ижарага бериш мумкин дейдилар. Хурмо ва бошқа дарахтларнинг ҳосилини мусоқа шартномаси асосида ижарага беришни маъқулламайдиганлар, ишлов берилмаган ерларни ҳам ҳосилнинг тенг ярми ёки учдан бир қисми эвазига ижарага бериш мумкин эмас дейдилар. Куфа аҳлининг мазкур икки гуруҳи бу шартномаларни қонунан тенг деб ҳисоблайди, яъни бу борадаги мусоқа шартномасини ноқонуний дейдиганлар, музораъа шартномасини ҳам ноқонуний деб ҳисоблайдилар. Мусоқа шартномасини қонуний дейдиганлар, музораъа шартномасини ҳам қонуний деб ҳисоблайдилар.
Абу Юсуф айтади: “Мазкур масала бўйича биз эшитганларимизнинг ичида, албатта Аллоҳ яхшироқ билгувчи, мана шуларнинг ҳаммаси жоиз, тўғри ва қонунийдир. Менинг фикримча бу музораба шартномасининг маблағи кабидир, яъни бир киши бошқа бир кишига кўриладиган фойданинг тенг ярми ёки учдан бирига шерик бўлиш эвазига маблағ беради, бу келишув жоиздир, ваҳоланки бундай келишув ноаниқ бўлиб, унда фойда қандай бўлиши номаълумдир. Шунга қарамасдан, билишимча, уламолар орасида музораба шартномасининг тўғрилиги борасида ихтилоф йўқ. Менинг наздимда ер ҳам музораба шартномасининг маблағи кабидир, ишлов берилмаган ерлар ҳамда хурмо ва бошқа дарахтзорлар шартнома объекти сифатида тенгдир.
Абу Ҳанифа ишлов берилмаган ерлар ҳамда хурмо ва бошқа дарахтзорларни ҳосилнинг учдан бири, тўртдан бири, ундан камроқ ёки кўпроқ қисми эвазига ижарага беришни маъқул кўрмайдиганлар (сираси)дан, Абу Лайло эса бу каби шартномаларнинг зарари йўқ дейдиганлар (сираси)дан эди.
Абу Ҳанифа ва бу каби шартномани маъқулламайдиган бошқалар Абу Ҳасиндан, у Рофеъ ибн Хадиждан, у отасидан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) девор билан тўсилган ерни олдидан ўтаётиб: “Бу ер кимники?” деб сўрадилар.
Рофеъ ибн Хадиж: “Меники, уни ижарага олдим”, деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ерни ундаги ҳосил эвазига ижарага олма”, дедилар.
Абу Ҳанифа ва мусоқа шартномасини маъқулламайдиган бошқалар мазкур ҳадисни далил қилиб: “Бу ижара тури ғайриқонуний ва ноаниқдир”, дейдилар.
Шунингдек, музораъа шартномаси асосида ҳосилнинг учдан бири ёки тўртдан бирини ижарачига беришни инкор қилишларига Жобирдан ривоят қилинган ушбу: “Расулуллоҳ (с.а.в.) музораъа келишуви асосида ҳосилнинг учдан бири ёки тўртдан бирини ижарачига беришни маъқул кўрмасдилар” ҳадисни далил келтирадилар.
Лекин бизнинг ҳижозлик дўстларимиз (фақиҳлар) сенга юқорида айтиб ўтганимдек бу каби шартномани қонуний деб ҳисоблайдилар ва бунга Расулуллоҳнинг (с.а.в) Хайбар аҳлининг хурмо ва экинлари борасида тутган йўлларини далил қиладилар. Мен бу борада юқорида сенга айтган бир гуруҳ куфалик фақиҳлардан бошқа фақиҳлардан бирортаси ихтилоф қилганларини билмайман.
Абу Юсуф айтади: “Мазкур масала бўйича биз эшитганларимизнинг ичида, албатта Аллоҳ яхшироқ билгувчидир, мана шу жоиз ва тўғри бўлиб, биз бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбар аҳли билан тузган мусоқа шартномаси ҳақида ривоят қилинган ҳадисларга таянамиз, чунки бизнингча улар бунга хилоф равишда келган ҳадисларга нисбатан ишончлироқ, кўпроқ ва умумийроқдир.
191. Нофеъ Абдуллоҳ ибн Умардан, у Умардан ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) Хайбар аҳолиси билан экин ва хурмоларини маълум бир қисмини ўзларида қолдиришга келишдилар. У зот (хайбарликлардан олинган ҳосилдан) ҳар йили аёлларининг ҳар бирига юз васқ – саксон васқ хурмо, йимгирма васқ арпа берар эдилар. Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳокимият тепасига келганида, Хайбарни тақсимлаб юборди ва Пайғамбарнинг (с.а.в.) аёлларига танлаш имконини берди – ёки уларга ер беради, ёки ҳар йили юз васқ беради. У зотнинг аёллари бу боради турли тўхтамга келиб, баъзилари ер олишни, баъзилари эса васқ олишни танладилар. Оиша ва Ҳафса (р.а.) васқ олишни танлаганлардан эдилар.
192. Амр ибн Динор ривоят қилади: Биз Абу Жаъфарнинг ҳузурида ўтирдик ва бизлардан бир киши ундан ер, хурмо ва бошқа дарахтлардан олинадиган ҳосил эвазига тузиладиган шартнома ҳақида сўради. У шундай жавоб берди: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Хайбар аҳолисига хурмо дарахтларини парвариш қилишлари, уларни асрашлари, суғоришлари ва кўпайтиришлари шарти билан ерларидан олинадиган ҳосилнинг тенг ярмига кафолат берган эдилар. Ҳосил йиғадиган вақт келганида Абдураҳмон ибн Равоҳани хурмо дарахтларидан кутилаётган ҳосилни чамалаб аниқлаш, улар ҳосилни йиғиб, унинг тенг яримини Пайғамбарга (с.а.в.) қайтаришларини назорат қилиш учун юборар эдилар. Ўша йилларнинг бирида хайбарликлар Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Абдуллоҳ ибн Равоҳа хурмо ҳосилини ўлчашда ноҳақлик қилди”, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биз Абдуллоҳ ўлчагани бўйича оламиз ва сизларга ҳосилнинг ярми нисбатидаги улушингизни қайтарамиз”, дедилар. Шунда улар қўллари билан шундай ишора қилиб (Амр ибн Динор қўлини учдан икки қилиб кўрсатди): “Мана шу тўғридир, бундай муносабатда осмонлар ва ер туради, ҳосилни биз ўзимиз йиғамиз”, дедилар ва ҳосилни йиғиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) тенг ярмини бердилар”.
193. Ҳажжож Абу Жаъфардан ривоят қилади: “Пайғамбар (с.а.в.) Хайбар аҳолисининг ерларини ҳосилнинг тенг ярми эвазига, Абу Бакр, Умар, Усмонлар (р.а.) эса ҳосилнинг учдан бири эвазига берганлар”.
194. Ал-Аъмаш Иброҳим ибн Муҳожирдан, у Мусо ибн Талҳадан ривоят қилади: “Мен Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар ерларини ҳосилнинг учдан бир ва тўртдан бири эвазига ишлов беришга берганларини кўрдим”.
195. Ҳажжож ибн Артат Абу Жаъфардан ривоят қилади: “Пайғамбар (с.а.в.) Хайбар аҳолисига ерларини ҳосилнинг тенг ярми эвазиган бердилар. Одатда Расулуллоҳ (с.а.в.), Абу Бакр, Умар, Усмонлар (р.а.) ерларини ҳосилнинг учдан бири эвазига берар эдилар”.
Абу Юсуф айтади: “Бу биз шу борада эшитганларимизнинг энг яхшисидир, албатта Аллоҳ билгувчи, бизнингча мана шунга асосланиш керак”.
Абу Юсуф айтади: Бизнинг наздимизда музораъа бир неча турлидир. Улардан бири ория44 – фойдаланишга бериш бўлиб, унда ижара ҳақи олинмайди. Бу каби музораъа турида бир киши ўз биродарига экин экиш (фойдаланиш) учун ер бериб туради ва унга ижара ҳақи шарт қилинмайди. Фойдаланувчи ерга ўз ҳисобидан экин экади ва ҳосил иккаласига тегишли бўлади, ернинг харож солиғи ер эгасининг зиммасида бўлади, агар ушр солиғи олинадиган ер бўлса экин экувчи (фойдаланувчи)нинг зиммасида бўлади. Абу Ҳанифанинг (р.а.) ҳам фикри шундай.
Иккинчи тури – бир кишининг ери бор, у бошқа бировни ернинг ҳаммасига экин экишни таклиф қилади, уруғ ва харажатлар тенг ярим миқдорда икки томоннинг ҳисобидан бўлади. Музораъанинг бу тури биринчиси каби бўлиб, ҳосил иккала томоннинг ўртасидадир, агар ушр солиғи олинадиган ер бўлса, у ҳосилда чиқарилади, агар харож солиғи олинадиган ер бўлса, у ер эгасининг зиммасида бўлади.
Учинчи тури – ишлов берилмаган ерни маълум бир дирҳам эвазига бир ёки икки йил муддатга ижарага бериш, бу қонуний бўлиб, Абу Ҳанифанинг (р.а.) сўзига кўра харож солиғи ер эгасининг зиммасида, агар ушр солиғи олинадиган ер бўлса, ушр солиғи ҳам ер эгасининг зиммасида бўлади. Менинг фикримча, ижарага берилган ернинг харож солиғи ер эгасининг бўйнида, ушр солиғи эса ишлов берувчининг зиммасидадир.
Тўртинчи тури – ҳосилнинг учдан бири ёки тўртдан бири эвазига ижарага бериш, Абу Ҳанифанинг (р.а.) фикрига кўра: “Бу каби шартнома ноқонунийдир, ижарага олувчи ерга муносиб ижара ҳақи тўлаши керак, харож ва ушр солиғи ер эгасининг зиммасидадир”. Менинг фикримча, бу каби музораъанинг шартлари қонуний бўлиб, харож солиғи ер эгасининг бўйнида, ушр солиғи икки томоннинг зиммасида, яъни олинган ҳосилдан чиқарилади. Бу музораъанинг тўртинчи туридир.
Бешинчи тури – бир киши ер ҳамда унга ишлов бериш учун керакли ҳўкизлар ва уруғлар эгаси, у бир деҳқонни ерига ишлов беришга таклиф қилади, деҳқон ерга ишлов беради, эвазига эса ҳосилнинг олтидан бир ёки еттидан бир қисмини олади. Абу Ҳанифа (р.а.) ва унинг тарафдорларининг фикрига кўра бу ноқонунийдир, уларнинг айтишича, ҳосил ер эгасига тегишли бўлиб, деҳқонга меҳнатига яраша ҳақ тўланади, харож солиғи ер эгасининг зиммасида, ушр солиғи эса олинган ҳосилдан чиқарилади. Менинг фикримча, бундай шартнома икки томон ривоятларда келтирилган шартлар асосида келишса қонунийдир.
Абу Юсуф айтади: Агар бир киши бошқа кишига сув тегирмонини одамларга сув тортиб бериб, топган ҳақининг ярмини бериш шарти билан ижарага берса, бу ноқонуний ва ножоиздир. Шунингдек, бир киши бошқа кишига қишлоқ уйлари, ҳовли-жой, иш ҳайвонлари ёки кемани ижарага берса ва ижарага олувчининг улар воситасида Аллоҳнинг марҳамати билан топган пули иккаласининг ўртасида бўлса, бу Абу Ҳанифанинг (р.а) наздида ҳам, менинг наздимда ҳам ноқонунийдир. Мазкур шартномани биз юқорида санаб ўтган келишув ва музораъа турлари билан тенглаштириб бўлмайди. Бу ноқонуний келишув турида ижарачи ижарага олувчининг меҳнатига яраша маълум ҳақ тўлаши, тегирмон ва кемадан тушган даромад эса унинг эгасига тегишли бўлиш керак.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish