Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Харож солиғи олинадиган ерларда ушр солиғи олинадиган ерларни



Download 1,04 Mb.
bet14/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Умумий

Харож солиғи олинадиган ерларда ушр солиғи олинадиган ерларни
белгилаш ҳақидаги фасл
Абу Юсуф айтади: Эй мўминлар амири сен ушр ва харож солиқлари олинадиган ерлар қандай белгиланиши ҳақидаги сўраган эдинг, араб ерлари бўладими ёки ажам, аҳолиси ўз ерларини сақлаб қолиш шарти билан исломни қабул қилган ҳудудлар уларнинг ўзларига қарашли бўлиб, шу каби ерлардан ушр солиғи олинади. Бунга аҳолиси ерларини сақлаб қолиш шарти билан исломни қабул қилган Мадина ва Яман мисол бўлади. Шунингдек, жизя солиғи олинмасдан, фақат исломни қабул қилиш ёки қатл қилиниш шарти қўйилган араб мушрикларининг ерларидан ҳам ушр солиғи олинади. Агар имом шундай ерларни босиб олса ҳам, Расулуллоҳ (с.а.в.) араб ерларини босиб олиб, уларни тақсимламасдан ўзларида қолдирганларидек, у ерлардан ушр солиғи олинган ва ҳозир ҳам шундай.
Агар имом ажамларнинг ерларини босиб олиб, уларни тақсимламасдан ўз аҳолисининг қўлида қолдирса, у ерлардан харож солиғи олинади. Агар у ерларни босиб олишда иштирок этган аскарларга тақсимлаб берса, ушр солиғи олинади.
Сенга маълумки, Умар ибн Хаттоб (р.а.) ажам ерларини босиб олиб, у ерларни ўзларида қолдирган ва улардан харож солиғи олган. Шунингдек, аҳолиси ерларини ўзларида қолдириш шарти билан сулҳ тузилган ва аҳолиси зиммийга айланган ажам ерларидан харож солиғи олинади.
Денгиз маҳсулотлари ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, сен денгиздан олинадиган зебу-зийнатлар ва амбар ҳақида сўраган эдинг, денгиздан олинадиган дур, маржон ва садаф каби зебу-зийнатлар ва амбардан бешдан бир улуш олинади, улардан бошқасидан ҳеч нарса олинмайди. Абу Ҳанифа ва Ибн Лайло бу маҳсулотлардан ҳеч нарса олинмайди, чунки улар балиқ кабидир дейишган. Мен денгиз маҳсулотларидан бешдан бир улуш олиб, бешдан тўрт улушни уни денгиздан чиқариб олганларда қолдириш керак деб ҳисоблайман. Чунки бу борада Умардан (р.а.) ҳадис ривоят қилинган ва уни Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам тўғри деб билган, биз бу ҳадисга эргашамиз ва унга қарши бориш мумкин эмас деб биламиз.
154. Абу Юсуф айтади: Ҳасан ибн Умора Амр ибн Динордан, у Товусдан, у Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) Яъло ибн Умаййани денгиз маҳсулотларидан солиқ йиғувчи қилиб тайинлади, у Умарга бир киши соҳилдан анбар топиб олгани ва уни нима қилиш ҳақида сўраб мактуб ёзди. Умар унга жавобан: “Бу Аллоҳнинг инъомларидан бир инъом бўлиб, Аллоҳ – Унинг мақтови буюк бўлсин – денгиздан чиқарган маҳсулотлардан бешдан бир улуш олинади”, деб мактуб ёзди. Абдуллоҳ ибн Аббос: “Мен ҳам шундай деб ҳисоблайман”, деди.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish