Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Черковлар, синагогалар ва хочлар ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet29/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Умумий

Черковлар, синагогалар ва хочлар ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири сен мендан мусулмонлар фатҳ қилган катта кичик шаҳарларда зиммийларнинг синагога ва черковлари бузиб ташланмагани ҳамда улар ўзларининг байрам кунлари хочлар билан юришларига қандай шарт эвазига рухсат берилгани ҳақида сўраган эдинг. Мусулмонлар билан зиммийлар ўртасидаги сулҳ зиммийларнинг жизя солиғи тўлаши эвазига тузилган бўлиб, уларнинг шаҳарлари фатҳ этилиб, уларнинг шаҳар ичидаги ва ташқарисидаги синагога ва черковлари бузилмайди, уларнинг жонлари омонда бўлади, улар билан урушадиган душманлари билан урушиб, улардан ҳимоя қиладилар. Зиммийлар мусулмонларга мана шу шарт эвазига жизя солиғи тўлайди, улар ўртасидаги сулҳ шу асосда тузилиб, ишонч ёрлиғи ёзилади ва унда зиммийлар янги синагога ва черков қурмасликлари ҳам шарт қилинади. Шомнинг барча шаҳар-қишлоқлари ва Ҳиранинг асосий қисми мана шу шарт эвазига фатҳ қилинган. Шунинг учун уларнинг синагога ва черковлари бузиб ташланмаган.
285. Аҳли илмларимиздан бири Макҳул Шомийдан ривоят қилади: Абу Убайда ал-Жарроҳ Шом билан сулҳ тузди ва у ерга борганида уларнинг синагогаларини бузмасдан қолдирди ва уларга янги синагога ва черков қурмаслик, адашиб қолган мусулмонга тўғри йўлни кўрсатиб юбориш, ўз ҳисобларидан дарёлар устига кўприклар қуриш, мусофир мусулмонларни уч кун меҳмон қилиш, мусулмонни ҳақорат қилмаслик ва урмаслик, ислом аҳлининг мажлисларида хочларини кўтармаслик, уйларидаги чўчқаларни мусулмонларнинг ҳовлиларига чиқармаслик, Аллоҳ йўлида ғазот қилувчиларга (огоҳлантирувчи) оловлар ёқиш, мусулмонларнинг ҳимоясиз ерларини душманларга кўрсатмаслик, мусулмонлар азон айтишларидан аввал ёки азон айтилаётган вақтда ноғораларини чалмасликлари, байрам кунларида байроқ кўтармаслик ва қурол тақмаслик, шунингдек, уйларида қурол сақламасликни шарт қилиб қўйди. Агар улар мана шу шартлардан бирортасини бузсалар жазога тортиладилар ва жарима тўлайдилар. Зиммийлар билан юқоридаги шартлар асосида сулҳ тузилди, шунда улар Абу Убайдага: “Бизларга йилда бир марта энг катта байрамимиз куни байроқ кўтармасдан хочларимиз билан чиқишга рухсат бер”, - дейишди. Абу Убайда уларнинг бу илтимосларини инобатга олиб, шундай қилишларига рухсат берди. Зиммийлар ҳам ўзларига қўйилган шартларга сўзсиз амал қилишдан бошқа чора топмадилар. Бошқа шаҳарлар мана шундай шартлар эвазига фатҳ қилинди. Зиммийлар мусулмонларнинг қўйилган шартларга амал қилаётганлари ва уларга яхши муносабатда бўлаётганларини кўриб, мусулмонларнинг душманларига нисбатан шафқатсиз бўлиб, уларга қарши мусулмонларга ёрдам бера бошладилар. Мусулмонлар билан сулҳ тузган ҳар бир шаҳар аҳолиси ўз одамларини Рум, уларнинг бойликлари ва улар қилмоқчи бўлган ишлар ҳақида маълумот тўплаш учун юборар эдилар. Мазкур шаҳарлар аҳолисининг элчилари румликлар мисли кўрилмаган қўшин тўплагани ҳақида хабар келтирдилар. Шаҳар бошлиқлари бу ҳақда Абу Убайда уларга амир қилиб кетган волийларга хабар бердилар. Абу Убайда тайинлаган шаҳар волийлари бу ҳақда хабар бериб унга мактуб ёздилар. Абу Убайдаги шу каби хабарлар кетма-кет кела бошлади ва бундай хабарлар уни ва мусулмонларни ташвишга солиб қўйди. Абу Убайда аҳолиси билан сулҳ тузилган шаҳарларнинг волийларига аҳолидан йиғилган жизя ва харож солиқларини уларга қайтариб беришни буюриб мактуб йўллади ва уларга: “Биз сизларга молларингизни қайтаряпмиз, чунки маълум бўлишича, бизларга қарши катта қўшин йиғилган, биз билан сизларни ҳимоя қилишимиз эвазига сулҳ тузган эдингиз, мен ҳозир бунга қодир эмасман. Шунинг учун сизлардан олган солиқларни қайтаряпмиз, лекин Аллоҳ душманга қарши бизларга ёрдам берса, сизлар билан тузилган шартномага амал қиламиз”, - деб айтинглар деди. Волийлар шаҳар аҳолисига шундай деб, улардан йиғиб олган солиқларни қайтариб берганларида, улар: “Аллоҳ сизларни бизга қайтариб берсин ва душманларингизга қарши сизларга ёрдам берсин, агар улар сизнинг ўрнингизда бўлганларида бизларга ҳеч нарса қайтармаган, аксинча боримизни ҳам олиб қўйиб, бизларни ҳеч вақосиз қолдирган бўлар эдилар”, - дедилар.
Абу Убайда зиммийлар билан мазкур шартлар эвазига сулҳ тузиб, уларнинг талабларини ҳам қондирар эди. Шу орқали улар билан дўстона алоқа ўрнатиб, сулҳ тузилмаган бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳам бу ҳақда эшитишлари ва улар ҳам сулҳ тузишга шошилишларини хоҳлар эди. Лекин Абу Убайда мазкур шаҳарлар атрофидаги қишлоқлардан (қурол билан) қўлга киритган моллар, асирлар ва анжомларни уларга қайтариб бермасдан, мусулмон (аскар)лар ўртасида тақсимлар, яъни бешдан бир улушни ажратиб, қолган бешдан тўрт улушни мусулмон (аскар)ларга бўлиб бер эди. Мусулмон ва мушриклар ўртасида қонли тўқнашув бўлиб ўтди, икки томондан ҳам кўплаб жангчилар ҳалок бўлди. Сўнгра Аллоҳ мусулмонларга мушриклар устидан ғалаба берди, мушриклар мағлубиятга учраб, чекиндилар, мусулмонлар эса мушрикларга қарши улар умрида кўрмаган қирғинбарот жанг қилдилар. Абу Убайда ҳали сулҳ тузмаган шаҳарларнинг аҳолиси ўзлари каби мушриклар қандай қирғинбаротга учраганларини кўриб, Абу Убайдага сулҳ тузишни таклиф қилдилар. Абу Убайда улар билан худди аввалгилар билан тузганидек сулҳ тузди. Фақат улар Абу Убайдага уларнинг орасида мусулмонлар билан жанг қилишга келиб, уларнинг шаҳарларида қолган румликлар бўлса, уларга омонлик берилиши ҳамда улар мол-мулклари, бойликлари ва оилалари билан Румга қайтишлари мумкинлиги ва бу борада уларга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаслигини ҳам шарт қилиб қўйдилар. Абу Убайда уларнинг шартларини қабул қилди, улар Абу Убайдага жизя солиғи тўлаб, шаҳарларининг дарвозаларини очдилар. Абу Убайда ортига қайтаётиб, аҳолиси билан сулҳ тузилмаган шаҳарлардан ўтганида ўша шаҳар бошлиқлари унга сулҳ тузишни таклиф қилдилар, Абу Убайда улар билан аввалгилар билан тузганидек сулҳ тузиб, ўрталаридаги сулҳ ҳақида ишонч ёрлиғи ёзди. Абу Убайда аҳолиси билан сулҳ тузилган шаҳарлардан ҳам ўтди, уларга тайинланган волий улардан олинган солиқларни қайтариб берган эди, улар Абу Убайданинг олдига чиқиб, унга қайтариб олган жизя ва харож солиқларини тақдим қилдилар, яна сотишга мўлжалланган бошқа моллар ҳам бердилар. Абу Убайда бу молларни олмади ҳамда келишувни аввал келишилгандек қолдириб, уни ўзгартирмади ҳам ва бирор нарсани камайтирмади ҳам.
Абу Убайда Умарга (р.а.) мушрикларнинг мағлубияти, Аллоҳ мусулмонларга (жангсиз) ўлжа қилиб берган нарсалар, сулҳ тузилган зиммийлардан олинган солиқлар ҳамда мусулмонлар шаҳарлар, уларнинг аҳолиси ва ерлари, у ердаги дарахтзору экинзорларни уларнинг ўртасида тақсим қилиб беришини сўраганларини, у эса токи Умарга мактуб ёзиб, унинг бу борадаги фикрини билмагунича уларнинг талабларини рад қилгани ҳақида мактуб ёзди.
Умар (р.а.) унга жавобан: “Мен ёзганларингни кўриб чиқиб, Аллоҳ сенга (жангсиз) ўлжа қилиб берган нарсалар, катта-кичик шаҳарлар билан тузган сулҳномаларнин ҳақида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобалари билан маслаҳатлашдим ва уларнинг ҳар бири бу борада ўз фикрини айтди. Менинг фикрим эса, Аллоҳ таолонинг китобига эргашишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар от ва туяларни миниб борганингиз йўқ (қийналиб қўлга киритганингиз йўқ), лекин Аллоҳ ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилиб қўяр. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир” (Ҳашр, 6). Аллоҳ шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар, сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳга, Пайғамбарга ва (у зотнинг) қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир. Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир” (Ҳашр, 7). “(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир, зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ёрдам берадилар. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар”. (Ҳашр, 8). Бу оят биринчи муҳожирларга тааллуқлидир. “Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар. (Ҳашр, 9). Бу оят ансорларга тааллуқлидир. “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар ...” Бу оят эса, қизил ва қора танли барча одам фарзандларига тааллуқлидир. Аллоҳ таоло кейинги келганларниг барчасини то қиёматгача бу ўлжада шерик қилган. Аллоҳ сенга (жангсиз) берган ўлжаларни ўз эгалари қўлида қолдир ва уларга тоқатларига яраша жизя солиғи белгила ва уни мусулмонлар ўртасида тақсимла. Ерларига ўзлари ишлов берсинлар, чунки бу ишни улар яхшироқ биладилар ва бунга лаёқатлари кучли. Сен улар билан тузган сулҳ доирасида улардан тоқатларига яраша оладиган жизя солиғи оласан, демак сенга ҳам, сенинг ёнингдаги мусулмонларга ҳам уларни ўлжа қилиш ва ўзаро тақсимлаш мумкин эмас. Аллоҳ буни ўз китобида бизларга ҳам, сизларга ҳам баён қилган: “Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром санамайдиган, ҳақ дин (Ислом)ни дин қилиб олмайдиган аҳли китоблардан иборат кишиларга қарши – то улар ўзларини паст тутиб, жизя (солиқ)ни нақд бергунларига қадар жанг қилингиз!” (Тавба, 29). Сен улардан жизя солиғи олсанг, бошқа ҳеч нарса олишинг ҳам, талаб қилишинг ҳам мумкин эмас.
Ўзинг ўйлаб кўр, агар биз мазкур шаҳарлар аҳолисини асир олиб, ўзаро тақсимлаб олсак, бизлардан кейин келадиган мусулмонларга нима қолади? Аллоҳга қасамки, улар гаплашгани ҳамда унинг қўлидаги молидан фойдаланиш учун бирор киши тополмаган бўлар эдилар. Албатта мусулмонлар ҳаёт эканлар улардан солиқ оладилар. Агар биз ҳалок бўлсак, улар ҳам ҳалок бўладилар. Бизларнинг фарзандларимиз ҳам умрларининг охиригача уларнинг фарзандларидан солиқ оладилар. Ислом дини ҳаёт экан, улар ислом аҳлига қарамдирлар. Улардан жизя солиғи ол, уларни асирга олма, мусулмонлар уларга зулм қилишлари, зарар етказишлари ва молларини ноҳақ ейишларини ман қил. Ўзинг улар билан тузган сулҳ шартларига амал қил. Байрам кунларида хочлари билан чиқишларига тўсқинлик қилма, фақат ўзлари сўраганларидек йилда бир маротаба шаҳар ташқарисида байроқларсиз чиқишлари мумкин. Лекин шаҳар ичида мусулмонлар ораси ва масжидлар атрофида хочлар кўзга ташланмаслиги керак.
Абу Убайда уларга йилда бир марта байрам ва рўза тутадиган кунларида хочлари билан чиқишга рухсат берди. Бундан бошқа кунларда хочлари билан чиқишлари мумкин бўлмаган. Зиммийлар билан тузилган сулҳ шартларидан яна бири уларнинг синагога ва черковлари бузилмасдан ўз ҳолича қолдирилиб, бу борада уларга тўсқинлик қилинмаган. Мана шулар Шомда мусулмонлар билан зиммийлар ўртасида тузилган сулҳ шартлари эди.
286. Муҳаммад ибн Исҳоқ ва бошқалар фатҳлар ва ҳарбий юришлар ҳақида биладиган аҳли илмлардан ривоят қиладилар ҳамда баъзилари бошқаларининг сўзига қўшимча қилиб айтадилар: “Холид ибн Валид Ямомадан қайтгач, Абу Бакр Сиддиқнинг (р.а.) ҳузурига кирди ва у еддан чиқиб, бир неча кун кутиб турди. Сўнгра Абу Бакр (р.а.) унга: “Ироққа боришга ҳозирлан”, - деди. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Холид ибн Валидни Ироққа юборди. Холид ибн Валид 2000 минг кишилик қўшин билан йўлга чиқди, унга яна шунча киши эргашди. Холид Фоид58дан ўтаётганида Тойй қабиласидан 500 кишилик қўшин ва яна шунча киши унга қўшилди. Холид Шарафга етганида унинг қўшининг сони 5000 га етган, балки ундан камроқ ёки кўпроқ эди. Шараф аҳолиси Холиднинг форс ерларига кетаётган қўшинини кўриб хайратда қолди. Қўшин Муғиса59га етганида, форсларнинг бир гуруҳ отлиқ айғоқчиларини учратишди, улар қўшинни кўздан кечиргач, ортларига қайтиб, ўз қалъаларига кириб олдилар. Холид билан унинг қўшини қалъага келиб, уларни қамал қилди ва қалъани қўлга киритди, қалъадаги барча жангчиларни ўлдириб, аёллар ва болаларни асир олди. Шунингдек, қалъадаги қурол-аслаҳалар, анжомлар ва миниладиган ҳайвонларни қўлга киритиб, қалъани бузиб ташлади. Сўнгра Холид Узайбга етиб борди, у ерда Кисрога қарашли қурол-яроғ сақланадиган қалъа бор эди. Холид қалъага ҳужум қилиб, у ердагиларни ўлдирди. У қалъадаги анжомлар, қурол-аслаҳалар ва миниладиган ҳайвонларни ўлжа қилиб олди, эркакларни бошини тансидан жудо қилиб, аёллар ва болаларни асирга олди. Холид Аллоҳ унга берган ҳарбий ўлжанинг бешдан бир улушини ажратиб, қолган бешдан тўрт улушни қалъани қўлга киритишда иштирок этган қуролдошларига бўлиб берди. Буни кўрган Қодисия аҳолиси Холидга сулҳ тузишни таклиф қилдилар ва унга жизя солиғи тўладилар. Холид Қодисиядан ўтиб Нажафда тўхтади, у ерда Кисронинг мустаҳкам қалъаси бўлиб, уни форс жангчилар қўриқлар эди. Холид уларни қамал қилиб, қалъани қўлга киритди ва уларни мағлуб қилди. Уларнинг бошлиғи Ҳазормард исмли киши эди, Холид унинг бошини танасидан жудо қилди ва унинг мурдасига сунянган ҳолда ўзига таом келтиришларини буюрди. Бошқа асирлар ҳам ўша ерда бўлиб, занжирбанд қилинган эдилар. Улар (бўлган воқеани кўриб), бир-бирларига: “Бу иблис (шайтон)”, - дер эдилар. Холид таомини еб бўлгач, қолган асирларнинг ҳам бошини танасидан жудо қилишни буюриб, уларнинг аёллари ва болаларини асир олди, шунингдек, қалъадаги қурол-аслаҳалар, анжомлар ва миниладиган ҳайвонларни ўлжа қилиб олди. (Холид қўлга олган қалъалар ичида) Нажаф қалъасидек мустаҳкам, жангчилари, қурол-аслаҳаси ва анжомлари кўп қалъа йўқ бўлиб, уни жуда жасур аскарлар ҳимоя қилар эди. Холид бу қалъани бузиб, ёқиб ташлади. Шундан сўнг Холид Уллайсга айғоқчилар гуруҳини юборди, у ерда ҳам Кисрога қарашли жангчилар ва қурол-яроғ сақланадиган қалъа бор эди. Холид қалъани қамал қилиб, қўлга олди ва у ердаги жангчиларни чиқариб, уларнинг бошларини таналаридан жудо қилди. Аёллар ва болаларни асирга олиб, қалъдаги анжомлар ва қурол-яроғларни ўлжа қилиб олди, сўнгра қалъани бузиб, ёқиб юборди. Уллайс аҳолиси Холид қалъадагиларни нима қилганини кўриб, унга жизя солиғи тўлаш эвазига сулҳ тузишни таклиф қилдилар. Холид уларнинг таклифларини қабул қилди ва улар жизя солиғини тўладилар. Шундан сўнг Холид Ҳийра шаҳрига йўл олди, у ернинг аҳолиси ўзларининг учта – Қаср ал-абяз, Қаср ал-аъдис, Қаср ибн ал-буқайла номли қалъларига кириб олдилар. Холиднинг сафдош (қуролдош)лари (қалъалар ўртасида) от чоптириб юриб, қалъа ичидагиларни чиқиб жанг қилишга чақирдилар, лекин кўрдиларки, уларнинг ҳеч бири қалъадан чиқиб, жанг қилишни хоҳламади, фақатгина қалъа тепасида болалар кўринди холос. Холид сафдош (қуролдош)ларидан ёши улуғини Қаср ал-абяз қалъасига юборди. У қалъа олдига бориб, юқорида кўринганларга: “Сизлардан бирор киши менинг олдимга чиқсин, у билан гаплашаман”, - деди. Шунда улардан бир киши кўриниб: “Чиққан одам қайтгунича омонда бўладими?”, - деб сўради. Холиднинг элчиси: “Ҳа”, - деди. Шунда унинг олдига Абдул Масиҳ ибн Ҳайён ибн Буқайла тушди, у ёши улуғ қария бўлиб, қошлари кўзига тушган эди. У билан бирга Иёс ибн Қабиса ат-Тоий ҳам тушди, у Хийранинг ҳокими бўлиб, Нўъмон ибн Мунзирдан кейин Кисро томонидан тайинланган эди. улар биргаликда Холиднинг ҳузурига келдилар. Холид уларга: “Мен сизларни Аллоҳга ва исломга чақираман. Агар чақириғимни қабул қилсангиз, мусулмонларга қандай бўлса, сизларга ҳам шундай бўлади ва улардан талаб қилинган нарса, сизлардан ҳам талаб қилинади. Агар бундан бош тортсангиз, жизя солиғи тўлайсизлар. Агар шундан ҳам бош тортсангиз, у ҳолда сизларнинг устингизга сиз ҳаётга интилганингиздан кўра кўпроқ ўлимга интиладиган кишилар билан бораман”, - деди. Ибн Буқайланинг қўлида захар бор эди. Холид унга: “Қўлингдаги нима?”, - деди. Ибн Буқайла: “Бу захар, агар сен мен хоҳламаган нарсани таклиф қилсанг, мен қавмимни олдига улар ёқтирмаган нарса билан қайтгандан кўра, захар ичаман”, - деди. Холид унинг қўлидан захарни олди ва: “Аллоҳнинг исми билан, унинг исми туфайли еру осмондаги бирор нарса зарар бера олмайди”, - деб, сўнгра захарни ютиб юборди. У ўз қавмини олдига қайтиб, уларга: “Мен захар таъсир қилмайдиган кишилар олдидан келяпман”, - деди. Иёс ибн Қабиса Холидга: “Сен билан уруш қилишимиздан бизга нима фойда? Лекин биз сен билан сенинг динингга киришни ҳам хоҳламаймиз, биз ўз динимизда қолиб, сенга жизя тўлаймиз”, - деди. Холид у билан 60 минг дирҳам тўлашлари эвазига сулҳ тузди ва у ердан уларнинг синагога ва черковларини, ҳимояланадиган қалъаларини бузмаслик, уларга душман ҳужум қилганда ноғораларини чалиш ва байрам кунларида хочлари билан чиқишлари мукинлиги, маккорлик (ёмонлик) қилмасликлари ҳамда шаҳарларига борган мусулмонларни улар учун ҳалол бўлган таомлар ва ичимликлар билан меҳмон қилишлари ҳақида келишиб, кейин кетди. Шунингдек, уларнинг ўрталарида қуйидаги сулҳнома ёзилди:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан! Бу Холид ибн Валиднинг Ҳийра аҳолисига ёзган сулҳномаси. Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) менга Ямомадан қайтганимдан сўнг, Ироққа бориб, у ернинг араб ва ажам аҳолисини Аллоҳга ва унинг Расулига (с.а.в.) (имон келтиришга) чақиришимни, уларга жаннат хушхабарини бериш, дўзахдан огоҳлантириш, улар бу даъватни қабул қилсалар, мусулмонларга қандай бўлса, уларга ҳам шундай бўлиши, мусулмонлардан талаб қилинган нарса, улардан ҳам талаб қилинишини айтишимни буюрди. Мен Ҳийрага келган эдим, менинг олдимга Иёс ибн Қабиса ат-Тоий Ҳийранинг бошлиқлари билан чиқди. Мен уларни Аллоҳ ва унинг Расулига (имон келтиришга) чақирдим, улар бундан бош тортдилар. Шундан сўнг уларга жизя солиғи тўлаш ёки уруш қилишни таклиф қилдим. Улар: “Сен билан урушишдан бизга фойда йўқ, шунинг учун бошқа аҳли китоблар билан тузганингдек, жизя солиғи тўлаш эвазига сулҳ тузайлик”, - дедилар. Мен уларнинг сонини ҳисоблаб чиқиб, улар етти минг киши эканликларини аниқладим. Сўнгра уларнинг соғлиғини суриштириб, мингта киши сурункали касалликка чалинганини билдим ва мана шу мингта кишини уларнинг умумий сонидан чиқариб ташладим. Шунда жизя солиғи тўлашга мажбур бўлганлар олти минг кишини ташкил қилди ва улар мен билан 60 минг дирҳам тўлаш эвазига сулҳ туздилар. Уларга Аллоҳнинг таврот ва инжил аҳлига берган аҳди ва битимига бўйсуниш, мусулмонларга қарши бормаслик, араб бўлсин ёки ажам мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермаслик, мусулмонларнинг нозик жиҳатларини кофирларга айтмаслик шарт қилинди. Мана шу Аллоҳнинг аҳди ва битими уларнинг мажбурияти бўлиб, у Аллоҳнинг қатъий равишда пайғамбарга берган аҳди, битими ёки ҳимоясидир. Агар улар мана шу келишувга қарши борсалар, уларни ҳимоя қилиш ҳам, уларга омонлик ҳам йўқ. Агар улар мана шу келишувга амал қилиб, унинг шартларига риоя қилсалар ҳамда мусулмонларнинг олдидаги мажбуриятларини адо қилсалар, улар шартнома тузилганлар каби ҳимоя қилинади ва биз уларни ҳимоя қиламиз. Агар Аллоҳ бизларга ғалаба берса ва улар аввалдан ҳимоя остида бўлсалар, унга амал қилинади, чунки бу Аллоҳнинг пайғамбарга берган қатъий аҳди ва битимидир. Зиммийлар ҳам шартномага амал қиладилар. Агар мусулмонлар мағлуб бўлсалар, улар зиммийлар белгилаган шартлар чегарасида бўлиб, уларга буюрилган нарсага қарши чиқишлари мумкин эмас.
Мен уларга агар кекса одам ишлолмай қолса ё унга бирор бало етса ёки бой бўлса-ю кейин камбағал бўлиб қолса ва диндошлари унга садақа бераётган бўлсалар, ундан жизя солиғи соқит бўлиши ҳамда у мусулмонларнинг байтул моли (давлат хазинаси)дан таъминланиши, унинг таъминоти Мадина ва бошқа ислом юртларида бериладигандек бўлишини белгилаб бердим. Агар улар Мадина ёки бошқа ислом юртларидан бошқа ерга кетса, мусулмонлар уларни нафақа билан таъминлашга мажбур эмаслар. Агар зиммийларга тегишли қуллардан бирортаси исломни қабул қилса, у мусулмонларнинг бозорларига олиб чиқиб, энг юқори нархга сотилади ҳамда унинг нархи атайлаб туширилмайди ва уни сотишга шошилинмайди, қулнинг сотилган нархи унинг эгасига берилади. Зиммийлар ҳарбий кийимдан бошқа ҳар қандай либосни кийишлари мумкин, фақатгина уларнинг либослари мусулмонларникига ўхшамаслиги керак. Агар зиммийлардан бирортаси қандайдур ҳарбий кийим кийиб олган бўлса, ундан бу кийим ҳақида сўралади, агар у арзирли сабаб кўрсатса, қўйиб юборилади, акс ҳолда ҳарбий кийим кийгани учун жазоланади.
Яна мен зиммийлар билан келишган солиқни уларнинг ўзларидан бўлган солиқ йиғувчилар йиғиб мусулмонларнинг байтул молига топширишини шарт қилдим. Агар улар бу борада мусулмонлардан ёрдам сўрасалар уларга ёрдам берилади, бу ёрдамга кетадиган харажатлар эса байтул молдан қопланади”.
Холид ибн Валид Иёс ибн Қабиса ва Абдулмасиҳ ибн Ҳайён ибн Буқайлага: “Бу қалъаларни ҳимояланиш учун қурмаганмисиз?”, - деди. Улар: “Биз уларда аҳмоқдан токи у тинчланмагунича ҳимояланамиз”, - дедилар. Холид: “Сизлар жанг қиладиган кишиларсиз, чунки сизлар арабларсиз”, - деди. Улар: “Биз шароб ва тўнғизни афзал кўрдик. Бу борада бизнинг қўшниларимиз (яъни форслар) сени рози қилишади”, - деди. Холид улар билан 60 минг дирҳам эвазига сулҳ тузиб, жўнаб кетди. Машриқ ерларидан биринчи жизя солиғи йиғилди ва машриқдан йиғилган пуллар Абу Бакр Сиддиқнинг (р.а.) қўлига топширилди.
Холид ибн Валид форсларнинг марзубон60ларига қуйидагича мактуб ёзиб, уни Ибн Буқайлага берди: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Холид ибн Валиднинг Рустам, Меҳрон ва бошқа форс бошлиқларига мактуби. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Мен (сизларнинг олдингизда Аллоҳга ҳамд айтаман, Ундан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир. Шундан сўнг, сизларнинг ишингизни тарқатиб юборган, бирлигингизга нифоқ солган, сўзингизни ихтилофли қилган, қудратингизни заифлаштирган ва мулкингизни тортиб олган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ушбу мактубим сизларга етиб борса, менга гаровга одам юборинг, менинг ҳимоямга ишонинг ва менга жизя солиғи тўланг. Агар шундай қилмасангиз, ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизларнинг устингизга сиз ҳаётни яхши кўрганингиздан кўра кўпроқ ўлимни яхши кўрадиган кишилар билан бостириб бораман. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин!”.
Сўнгра Холид Фрот дарёсининг қуйи қисмида жойлашган Бониқия қишоғига борди. У ерда Кисрога қарашли қурол-яроғ сақланадиган қалъа бор эди. Холид қалъани қамал қилиб, уни қўлга киритди ва қалъадаги эркакларни ўлдириб, уларнинг аёллари ва болаларини асир олди. Қалъадаги анжомлар, қурол-аслаҳаларни ўлжа қилиб олиб, қалъани ёқиб, бузиб ташлади. Буни кўрган қишлоқ аҳолиси жизя солиғи тўлашлари эвазига сулҳ тузишни таклиф қилди. Улардан томондан Ҳониъ ибн Жобир ат-Тоий сулҳ тузишга вакил қилинди ва у сулҳни 80 минг дирҳам тўлаш эвазига тузди. Шундан сўнг Холид йўлида давом этиб, Фрот дарёси қирғоғидаги Бониқияда тўхтади. У ерликлар Холид билан кечаси билан то тонг отгунгача жанг қилдилар. Холид уларни қамал қилиб, улар билан қаттиқ жанг қилди ва Аллоҳнинг қудрати ва ёрдами билан уларни енгди. У ерда қалъа бўлиб, Кисро ўша ерда жангчиларини тўплаган эди, Холид уларни ўлдириб, аёллари ва болаларини асир олди ва қалъани ёқиб, бузиб ташлади. Буни кўрган Бониқия аҳолиси Холидга сулҳ тузишни таклиф қилдилар ва Холид уларнинг таклифини қабул қилди. Сўнгра Жарир ибн Абдуллоҳни Саводдаги бир қишлоққа юборди, Жарир қишлоққа бориш учун Фрот дарёсини кечиб ўтмоқчи эди, қишлоқ аҳолисидан Салуба исмли деҳқон: “Дарёни кечиб ўтма, мен ўзим дарёни кечиб сенинг олдингга ўтаман”, - деб бақирди. У дарёни кечиб ўтди ва Жарир билан Бониқия аҳолиси тузилганидек сулҳ тузди ва унга жизя солиғи тўлади. Шунингдек, Марусма61 ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолиси билан ҳам Хийра аҳолиси билан тузилганидек сулҳ тузилди.
Шундан сўнг Холид Нажафга қайтиб, унинг марказига жойлашди ва Айн ат-Тамрга олиб боришлари учун Ҳийра аҳолисининг йўл кўрсатувчиларини олиб йўлга тушди ва у ерга етиб борди. Айн ат-Тамрда қалъага кириб олган Кисрога қарашли армия бор эди, Холид уларни қамал қилиб, қалъдан чиқарди ва жангчиларни ўлдириб, уларнинг аёллари ва болаларини асир олди. Қалъадаги анжомлар, қурол-аслаҳалар ва миниладиган ҳайвонларни ўлжа қилиб олди ва қалъани ёқиб, бузиб ташлади. Холид Айн ат-Тамрнинг раисини ўлдирди, у араблардан эди, унинг аёллари, болалари ва оиласидагиларни асир олди. Айн ат-Тамр аҳолиси Холидга Ҳийра ва бошқа шаҳарлар аҳолиси тўлаганидек жизя солиғи тўлади, Холид уларга Ҳийра ва Уллайс аҳолисига ёзиб берганидек сулҳнома ёзиб берди. Холид уларнинг олдида эди.
Шундан кейин Холид Саъд ибн Амр ал-Ансорийни бир гуруҳ мусулмонлар билан Сандудия62га юборди, у ерда Кинда63 ва Иёд64 қабиласидан бўлган насронийлар яшар эди. Саъд уларни жудда қаттиқ қамал қилди, сўнгра жизя тўлашлари эвазига улар билан сулҳ тузди, улардан айримлари эса исломни қабул қилди. Саъд ибн Амр Абу Бакр (р.а), Умар (р.а) ва Усмонларнинг (р.а) халифалиги даврида ўша ерда қолиб, вафот этди. Саъднинг ўғли ҳозирги кунгача ўша ерда.
Холид Ҳийрани ўзига қароргоҳ қилиб олмоқчи бўлди, шунда у Абу Бакр Сиддиқдан (р.а.) мактуб олди, унда Холиднинг Абу Убайда ва мусулмонларга ёрдам бериш учун Шомга бориши буюрилган эди. Холид ибн Валид Аллоҳ унга ўлжа қилиб берган нарсалар ҳамда жизя солиғи ва асир қилиб олинган молларнинг бешдан бир қисмини ажратиб, Абу Бакрга (р.а.) юборди, қолган бешдан тўрт қисмни у билан бирга бўлган қуролдошларига бўлиб берди.
Абу Бакр (р.а.) Холидга Абу Убайданинг унга ёрдам берилишини сўраб мактуб ёзганида ҳақ эканлиги ҳақида мактуб ёзди. Холид Ҳийрадан ўша ерлик ва Айн ат-Тамрлик йўл кўрсатувчилар билан чўлни кесиб ўтиш учун йўлга тушди. Чўлни кесиб ўтгач, Бану Тағлиб қабиласи ерларига борди ва улардан кўпчиликни ўлдириб, асир олди. Сўнгра Холид Бану Тағлиб ерларидан кетди, ўша ерлик аҳолининг йўл кўрсатувчилар билан Нуқайб65 ва Кавосил66га борди, у ерда кўп сонли жангчилар йиғилган бўлиб, бу каби кўп сонли жангчилар фақат Ямомада йиғилган эди. Ўрталарида шиддатли жанг бўлди, Холид улардан бир нечтасини ўз қўли билан ўлдирди ва ўша ерга яқин қишлоққа ҳужум қилиб, уларнинг мол-мулклари, қўлларидаги нарсаларни тортиб олди ва уларни қамал қилди. Қамал қаттиқлашгач улар Анат67 аҳолиси билан тузилганидек сулҳ тузишни таклиф қилди. Ундан аввал Холид Анат шаҳрига борган эди. У ерлик аҳоли Холидга сулҳ тузишни таклиф қилди, Холид улар билан сулҳ тузиб, сўраган нарсаларга рози бўлди, жумладан, уларнинг синагога ва черковлари бузилмаслиги, улар кечаси ва кундузи намоз вақтларидан ташқари хоҳлаган вақтларида ноғораларини чалишлари мумкинлиги, байрам кунларида хочлари билан чиқишларига рухсат берди ҳамда уларнинг шаҳрига борган мусулмонларни уч кун меҳмон қилиш, уларни қўриқлаб ҳимоя қилишни шарт қилди ва уларнинг ўрталарида сулҳнома тузилди. Анатдан чиқиб, уларнинг бир неча йўлбошчилари билан Нуқайб ва Кавосилга бориб, у ерликлар билан Анат аҳолиси билан тузганидек сулҳ тузди ва уларники каби ўрталарида сулҳнома ёзилди. Сўнгра у ердан ўтиб, Қарқисия68га келиб, унинг атрофига ҳужум қилиб, мол-мулкларини тортиб олди, аёллари ва болаларни асир олди, эркакларини ўлдирди ва Қарқисияни бир неча кун қамал қилди. Сўнгра улар сулҳ тузишни таклиф қилиб одам жўнатдилар, Холид уларнинг таклифларини қабул қилиб, улар билан Анат аҳолиси билан тузганидек сулҳ тузиб, уларнинг синагога ва черковлари бузилмаслиги, улар кечаси ва кундузи намоз вақтларидан ташқари хоҳлаган вақтларида ноғораларини чалишлари мумкинлиги, байрам кунларида хочлари билан чиқишларига рухсат берди. Ўрталарида сулҳнома ёзилиб, уларнинг шаҳрига борган мусулмонларни уч кун меҳмон қилиш, уларни қўриқлаб ҳимоя қилиш шарт қилинди. Улар жизя солиғи тўладилар ҳамда мусулмонлар ва зиммийлар ўртасидаги сулҳга мувофиқ уларнинг синагога ва черковлари бузилмади. Холид тузган ушбу сулҳга Абу Бакр (р.а.) эътироз билдирмади, шунингдек, ундан кейин Умар (р.а.), Усмон (р.а) ва Али (р.а.) ҳам эътироз билдирмадилар.
Абу Юсуф айтади: “Мен сулҳга киритилган бирор нарса бузилганини ва ўзгартирилганини билмайман. Агар имзоланган сулҳ Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар (р.а.) имзолаган сулҳ доирасида бўлса, мусулмонлар сулҳга киритилган ҳеч нарсани бузмаганлар. Лекин сулҳдан кейин бино қилинган синагога ва черковлар бузилган. Ўтган халифалардан ҳеч бири катта ва кичик шаҳарлардаги синагога ва черковларни бузиш ҳақида ўйламаганлар. Шаҳарларнинг аҳолиси эса ўзларидаги мусулмонлар ва зиммийлар ўртасида тузилган сулҳномани кўрсатганлар, фақиҳлар ва тобеъинлар бунга жавобан халифаларни бу борадаги ишларини айблаганлар, халифалар эса улар хоҳлаган нарсадан қайтарганлар. Сулҳ шартларига қиёмат кунигача Умар ибн Хаттоб (р.а.) белгилаганидек амал қилинади. Сўнгра бу борада ўз фикринг ҳам бор. Ваҳоланки, сен уларнинг синагога ва черковларини менинг кўрсатмам асосида бузмасдан қолдирдинг”.
Холид Ҳийрадан Дамашққа кетаётиб, минг кишини асир олди. Бизга хабар берганларнинг баъзисини айтишича, Ҳийрадан Дамашққа кетаётиб беш минг кишини асир олди. Холид Хийрадан Аллоҳ унга ато этган асирлар ва жизя солиғини Умайр ибн Саъд билан бериб юборди. Мана шу Холид ибн Валид Абу Бакрга (р.а.) юборган биринчи асирлар ва жизя солиқлари эди. Бундан ташқари Абу Бакрга (р.а.) Баҳрайндан ҳам пуллар келган эди.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) халифа бўлгач, Холидни Шомдан чақириб олиб, унинг ўрнига Абу Убайда ал-Жарроҳни амир қилди. Шунда Холид туриб инсонларга хутба ўқиди, у Аллоҳга ҳамд ва сано айтгач: “Мўминлар амири менга Шомни бошқаришни топширди, иш буғдой ва асалга келганда эса, мени бу ишдан узоқлаштириб, бу борада бошқасини афзал кўрди”, - деди69. Шунда бир киши ўрнидан туриб: “Сабр қил эй амир, албатта бу фитнадир”, - деди. Холид: “Хаттобнинг ўғли бундан уялармикин?”, - деди. Умарга Холиднинг гапи етиб боргач, у: “Мен Холидни у эмас, балки Аллоҳ ўз динига ёрдам берганини тушуниб етиши учун четлаштирдим”, - деди.
Шом аҳолиси Абу Убайда ва унинг сафдошларини қамал қилдилар ва улар қийин аҳволда қолдилар. Шунда Умар Абу Убайдага шундай мактуб ёзди: “Салом. Шундан сўнг. Албатта, бир қийинчиликдан кейин Аллоҳ таоло енгиллик беради, бир қийинчилик икки енгилликдан устун келмайди. “Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200).
Абу Убайда Умарга (р.а.) шундай жавоб ёзди: “Сенга салом бўлсин! Шундан сўнг. Аллоҳ ва табарока ва таоло шундай дейди: “Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир. (У) бамисоли бир ёмғирки, унинг (сабабидан униб чиққан) гиёҳ кофирларни таажжубга солур. Сўнгра у қуригач, уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Сўнгра у ўтин бўлиб қолур. Охиратда эса (қай бирларингиз учун) қаттиқ азоб (қай бирларингиз учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти фақат алдов матоҳидир. (Эй, инсонлар!) Раббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига имон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз!* Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир” (Ҳадид, 20-21).
Умар ибн Хаттоб (р.а.) Абу Убайданинг мактубини олиб чиқиб, одамларга ўқиб берди ва: “Эй Мадина аҳли, бу Абу Убайданинг мактуби, у сизларга мурожаат қилиб, жангга чақиряпти”, - деди. Одамлар хали ўйлашга ҳам улгурмаган эдиларки, чопар Умарга Аллоҳ Абу Убайдани ғолиб қилгани, мушриклар мағлубиятга учраб, ўлдирилгани ҳақида хушхабар келтирди.
Умар: “Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк! Одамлар Холид бўлса эди дейишаётган эди. Ғалаба фақат Аллоҳдандир”, - деди.
287. Абу Юсуф айтади: Сулаймон ривоят қилади: Ҳанаш Икримадан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади: “Ибн Аббосдан ажамлар мусулмонларнинг шаҳарларида синагога ва черковлар қуриши мумкинми?”, - деб сўралди. Ибн Аббос: “Араблар босиб олган шаҳарларда синагога ва черковлар қуришлари, ноғораларини чалишлари, маст қилувчи ичимликлар ва чўчқаларни кўрсатишлари мумкин эмас. Ажамлар босиб олган шаҳарларни Аллоҳ таоло арабларнинг қўли билан фатҳ қилиб, аҳоли уларнинг ҳукмига бўйсунса, араблар ажамлар учун шартномада келишилганига мувофиқ амал қиладилар”.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish