Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Зиммийларнинг либослари ва ташқи кўринишлари ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet26/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Умумий

Зиммийларнинг либослари ва ташқи кўринишлари ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, зиммийлардан жизя солиғи йиғилаётган вақтда уларнинг бўйинларига муҳр (белги) қўйиш керак, уларнинг ҳаммасидан солиқ олинган ёки олинмагани аниқланганидан сўнг мухрлар олиб ташланади. Усмон ибн Ҳаниф ҳам зиммийлар ундан мухрларни олиб ташлашни сўраганларида, шундай қилган.
Шунингдек, зиммийларнинг ҳеч бири либосида, маркаби (миниладиган ҳайвони)да ва ташқи кўринишида мусулмонларга тақлид қилиш мумкин эмаслиги ҳақида буйруқ бериб, уларнинг ҳар бири белига йўғон арқонга ўхшаш белбоғ бойлаб юриши, бош кийимлари тўқилган бўлиши, эгарларининг қош қисмига ёғоч даста ўрнатилган бўлиши, оёқ кийимларининг боғичи иккитали бўлиши, мусулмонларга (умуман) тақлид қилмасликлари, зиммий аёллар чарм эгарда юриши таъқиқланишини талаб қилишинг керак.
Яна зиммийларга шаҳарда янги ибодатхона ва черков қуришлари таъқиқланиши керак, улар билан тузилган шартнома асосида сақланиб қолиши кафолатланган ибодатхона ва черковлари эса бундан мустасно бўлиб, ўзларида қолдирилади ва бузиб ташланмайди, бу мажусийларнинг ибодатхоналарига ҳам тааллуқлидир. Зиммийлар мусулмонларнинг шаҳарларида яшашлари, уларнинг бозорларида савдо қилишлари мумкин, фақат маст қилувчи ичимлик ва чўчқа гўшти билан савдо қилишлари, яна шаҳарларда хочларини кўз-кўз қилишлари ҳам мумкин эмас, бош кийимлари узун ва тўқилган бўлиши керак.
Эй мўминлар амири, мана шу ишга масъул кишиларингга зиммийлардан юқорида айтилганидек кийинишни талаб қилишларини буюр! Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳам бу ишга масъул кишиларига зиммийларнинг шундай кийинишларини талаб қилишни буюрган ва: “Уларнинг ташқи кўринишлари мусулмонларнинг ташқи кўринишидан ажралиб туриши керак”, деган.
255. Абдураҳмон ибн Собит ибн Савбон отасидан ривоят қилади: Умар ибн Абдулазиз ҳокимларидан бирига шундай мактуб ёзди: “Аммо баъд! Кўрсатиб қўйилган хочларни синдиб, бузиб ташла, ҳеч қайси яҳудий ва насроний отнинг эгарини минмасин, балки эшакнинг эгарини минсин, аёлларидан ҳеч бири чарм эгар минмасин, балки матоли эгар минсин.
Бу борада жиддий кўрсатмалар бер, ҳеч бир насроний қабо, ипакли кийим ва ... киймасин. Менга айтишларича, сенинг атрофингдаги кўп насронийлар салла кийишни бошлаб, белларига белбоғ бойламай қўйганлар ва сочларини олд ва ён тарафлардан ўстириб, калталатмай қўйганлар. Ҳаётим билан қасам ичаманки, сенинг атрофингдагилар шундай қилаётган бўлсалар, бу сенинг заифлигинг, ожизлигинг ва уларга ён босишинг туфайлидир, улар ўз одатларига қайтаётган эканлар, демак сенинг заифлигинг, ожизлигинг ва уларга ён босишингни биладилар. Мен қилинишини қайтарган ҳар бир ишни кузатиб, ўша ишни қилаётганларни бундан қайтар! Сенга салом бўлсин!”.
256. Убайдуллоҳ Нофеъдан, у Умарнинг (р.а.) озод қилган қули Асламдан ривоят қилади: Умар (р.а.) ўз солиқ йиғувчиларига: “Зиммийларнинг бўйниларига мухр қўйинглар”, деб мактуб ёзган.
257. Комил ибн ал-Аъло Ҳабиб ибн Абу Собитдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) Усмон ибн Ҳанифни Савод ерларини ўлчашга юборди, у ҳар бир жариб ерга – ишлов берилган ва ишлов берилмаганига – бир дирҳам ва бир қафиз солиқ солди, Саводнинг араб бўлмаган аҳолисининг беш минг нафарига 48 дирҳам, 24 дирҳам, 12 дирҳам тўлайдиган табақаларга ажратиб бўйниларига мухр қўйди. Усмон улардан солиқ йиғиб бўлгач, қишлоқ оқсоқолларига мухрларни синдириб ташлашни буюрди.
258. Убайдуллоҳ Нофеъдан, у Умарнинг (р.а.) озод қилган қули Асламдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) кофирлар борасида : “Устара текканларини52 ўлдиринглар, аёллари ва болаларидан жизя солиғи олманглар, жизя солиғи сифатида 4 динор ёки 40 дирҳам олинглар, ҳар бир кишига 2 мудд буғдой солиқ солинглар”, деб мактуб ёзди ва уларнинг бўйинларига мухр қўйишни буюрди.
259. Ал-Аъмаш Умора ибн Умайр ёки Муслим ибн Субайҳ Абуз-Зуҳодан, у Масруқдан ривоят қилади: Муоз ибн Жабалдан: “Пайғамбар (с.а.в.) мени Яманга юборганларида ҳар бир балоғатга етган кишидан 1 динор солиқ олишимни буюрдилар”.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish