Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !


Бану Тағлиб қабиласи насронийлари ва бошқа зиммийларнинг мавқеи ҳамда уларга қандай муносабатда бўлиш ҳақидаги фасл



Download 1,04 Mb.
bet24/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Умумий

Бану Тағлиб қабиласи насронийлари ва бошқа зиммийларнинг мавқеи ҳамда уларга қандай муносабатда бўлиш ҳақидаги фасл
Эй мўминлар амири, сен мендан Бану Тағлиб қабиласи насронийлари, нима учун уларнинг молларидан икки ҳисса солиқ (закот) олиниши ва улардан жизя солиғининг соқит бўлиш сабаби, шунингдек, зиммийларнинг барчасидан жизя, харож, закот ва ушр солиқларини олиш тартиби ҳақида сўраган эдинг.
242. Баъзи машойихларимиз Саффоҳдан, у Довуд ибн Кадусдан, у Убода ибн Нўмон ат-Тағлибийдан у Умар ибн Хаттобга (р.а.) шундай дегани ҳақида ривоят қилади: “Эй мўминлар амири, Бану Тағлиб қабиласининг жасорати сенга маълум, улар мусулмонларнинг душманларига қаршидирлар, агар сенга душманлик қиладиган бўлсалар, уларнинг озиқ-овқат манбалари кенгаяди, агар сен уларга бирор нима тортиқ қилолсанг, шундай қил!”.
Умар улар билан фарзандларини насронийлик дини бўйича чўқинтирмаслик ва закот солиғини икки баробар тўлаш ҳақида сулҳ тузди.
Убода айтади: “Сулҳга амал қилинди ва тағлибликларга бошқа шартлар қўйилмади. Улардан жизя солиғи соқит бўлди, бану тағлиблик ҳар бир насронийнинг яйловда ўтлаб юрадиган қўйи бўлса, уларнинг сони 40 тага етмагунича закот олинмайди. Агар яйловда ўтлаб юрадиган қўйларнинг сони 40 тага етса, 40 тадан 120 тагача қўйдан 2 та қўй, агар қўйлар сони 120 тадан битта кўп бўлса ҳам 4 та қўй закот олинади. Тағлибликлардан закот мана шу ҳисоб бўйича олинади. Қорамол, туядан ҳам шундай, тағлиблик насронийлардан мусулмонлардан олинадиган закотнинг икки ҳиссаси олинади. Тағлибликларнинг аёлларидан ҳам эркакларидан олингандек закот олинади, ёш болаларидан эса закот олинмайди. Улар билан сулҳ тузилганда эгалик қилиб турган ерларидан ҳам, мусулмонлардан олинадиган солиқнинг икки ҳиссаси олинади”.
Ёш болалар ва ақли ноқислар борасида Ироқ мактаби намояндалари уларнинг еридан икки ҳисса солиқ олинади, чорва молларидан эса олинмайди деб ҳисоблайдилар. Ҳижоз мактаби намояндалари эса чорва молларидан закот олинади дейдилар. Бунинг йўли харож солиғидир, чунки у жизя солиғини ўрнини босади. Тағлиблик насронийларнинг бошқа мол-мулклари ва қулларидан закот олинмайди.
243. Абу Ҳанифа (р.ҳ.): “Умар ибн Хаттоб (р.а.) Бану Тағлиб насронийларига харож солиғининг эвазига закотни икки ҳисса кўпайтригани” ҳақида эшитганини айтган.
244. Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муҳожир отасидан ривоят қилади: Мен Зиёд ибн Ҳудайр шундай деганини эшитдим: “Мен бу ерга Умар ибн Хаттоб (р.а.) томонидан ушр солиғи йиғиш учун юборилганларнинг биринчиси эдим. У менга ҳеч кимни тафтиш қилмасликни, кўриниб турган мол-мулкнинг мусулмонларга тегишлисидан 40 дирҳамдан 1 дирҳам, зиммийларга тегишлисидан 20 дирҳамдан 1 дирҳам, шартнома тузилмаганлардан эса ўндан бир улуш олишимни, Бану Тағлиб қабиласига нисбатан эса қаттиқ қўл бўлишимни буюриб шундай деди: “Улар араб қабиласи бўлиб, аҳли китоб эмаслар, эҳтимол исломни қабул қилиб қоларлар”.
Чунки Умар ибн Хаттоб Бану Тағлиб насронийлари билан фарзандларини насроний қилмасликлари ҳақида шартнома тузган эди.
Абу Юсуф айтади: Ушр солиғи олинадиган ҳар қандай ерни тағлиблик насроний сотиб олса ушр солиғини икки ҳисса тўлайди, шунингдек тижорат молларидан ҳам икки ҳисса солиқ тўлайди. Мусулмон бир ҳисса солиқ тўлайдиган ҳар қандай мол-мулкдан тағлиблик насроний икки ҳисса солиқ тўлайди.
Абу Ҳанифа: “Агар тағлиблик насронийлардан бўлмаган зиммий ушр солиғи олинадиган ер сотиб олса, мен унга харож солиғи соламан ва уни ўзгартирмайман. Агар у ерни мусулмондан сотиб олган бўлса ҳам, сабаби зиммий закот тўламайди, ушр солиғи эса закотдир, шунинг учун мен уни харож солиғига ўзгартираман”, дейди.
Мен эса, унга икки ҳисса ушр солиғи соламан, мана шу харож солиғидир. Агар бу ер сотиб олиш йўли билан мусулмон кишига қайтса ёки насроний исломни қабулса, унга аввалги ҳолидек бир ҳисса ушр солиғи соламан.
245. Баъзи шайхларимиз: “Ҳасан ва Атоъ мазкур ҳолатда ушр солиғи икки ҳисса олинади деб айтганлар”, дейдилар.
Менинг наздимда Ҳасан ва Атоънинг бу борадаги фикрлари Абу Ҳанифанинг фикридан афзалдир. Билмайсанми, мусулмоннинг тижорат моли ушр йиғувчига маълум бўлса, ундан солиқ сифатида ушрнинг тўртдан бир улуши олинади. Агар уни зиммий сотиб олса ва бу ушр йиғувчига маълум бўлса, ундан мусулмондан олинган солиқнинг икки ҳиссаси – ушрнинг ярми солиқ сифатида олинади. Агар бу мол яна мусулмонга қайтса, ушрнинг тўртдан бир улуши солиқ сифатида оласан. Бу ҳолатда мол-мулк ўша-ўша, фақат унга ким эгалик қилишига қараб, солиқ олиш ҳукми ўзгаради. Ушр солиғи олинадиган ерлар ҳам худди шундай, билмайсанми, агар зиммий Макка ё Мадина ёки улар каби ҳеч қачон харож солиғи олинмайдиган араб ерларидан ер майдони сотиб олса, мен у ерга харож солиғи солмаган бўлар эдим. Ахир, ҳарам ерларидан ҳам харож солиғи олинадими?!
Лекин у ердан икки ҳисса закот солиғи олиниши керак, худди зиммийнинг тижорат молларидан икки ҳисса солиқ олинганидек. Агар зиммийлардан бири исломни қабул қилса, унинг ери ушр солиғи олинадиган ерга айланади, чунки энди у ерга харож солиғи солинмайди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish