Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !



Download 1,04 Mb.
bet23/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Умумий

Яйловлар ҳақидаги фасл
Абу Юсуф айтади: Бирор бир қишлоқ аҳолисининг у ерда молларини боқадиган ва ўтин йиғадиган яйловлари бўлиб, бу яйловлар уларники экани аниқ бўлса, улар уни сотишлари, мерос сифатида қолдиришлари ва киши ўз ерида барпо қилиши мумкин бўлган ҳар қандай иншоотни барпо қилишлари мумкин. Лекин шу каби қишлоқ аҳолиси бу яйловларнинг ўти ва сувидан бегоналар фойдаланишига тўсқинлик қила олмайдилар. Шунинг учун ҳар қандай киши ўз ҳайвонларини мазкур яйловда ўтлатиши ва суғориши мумкин, лекин у ердаги сув манбаидан ўз экинзорини суғориш учун сув тортиши мумкин эмас, қачонки яйлов эгаси бунга рухсат берса, шундай қилиши мумкин. Юқорида сенга айтиб ўтганимдек, сувдан ҳайвонларни суғориш ва ичимлик сифатида фойдаланиш экинларни суғориш каби эмас.
Ҳеч ким бировнинг ерида ўзи учун ўтлоқ ҳосил қилиши, ариқ ёки қудуқ кавлаши, экин экиши мумкин эмас, қачонки ер эгаси бунга рухсат берса, шундай қилиши мумкин. Ер эгаси эса ўз ерида юқоридагилардан хоҳлаган ишини қилиши мумкин. Агар шундай қилса, бошқаларнинг у ерда экин экиши ёки у ерни чегаралаб олиши мумкин эмас. Агар бу ер яйлов бўлса, унинг эгаси ҳам, бошқалар ҳам яйловнинг ўти ва сувидан фойдаланишда шерикдирлар.
Чакалакзорлар яйловлар каби эмас, ҳеч ким бировнинг чакалакзоридан эгасининг рухсатисиз ўтин олиши мумкин эмас, агар шундай қилса етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Лекин чакалакзордан балиқ ёки қуш овласа, у овлаган одамга тегишли бўлади. Чунки улар чакалакзор эгасига тегишли эмас. Билмайсанми, агар бир киши бошқа бировнинг ери ёки боғидан бирор ҳайвон ёки қуш овласа, у овлаган одамга тегишли бўлади, сабаби улар ер ва боғ эгасига қарашли эмас. Ер ва боғ эгаси фақатгина ўз ери ва боғига киришни ман қилиши мумкин холос. Биров унинг рухсатисиз ери ва боғига кирса, гуноҳ иш қилган бўлади, лекин шунга қарамай у ерда овлаган ови ер эгасига эмас, овлаган одамга тегишли бўлади.
Агар қамишзордаги балиқ бор жой тўсиб қўйилган бўлса ва у ердаги балиқларни фақатгина балиқ тутиш анжомлари билан овлаш мумкин бўлса, у жой тўсилган ёки тўсилмаганидан қатъий назар балиқ тутилмагунча уни сотиб бўлмайди. Агар балиқни балиқ тутадиган анжомлар билан эмас, қўл билан тутиш мумкин бўлса, у ўша ерни тўсиб қўйган кишига тегишли бўлади ва бирор киши бундай балиқни тутса, жавобгар бўлади. Ўша балиқ эгаси уни бирор киши тутмасидан аввал сотса, бу худди идишдаги балиқни сотиш каби бўлади.
Агар қорамол эгаси уни бошқа боровнинг қамишзорида боқса, у ерга зарар етказгани учун жавобгар бўлади. Билмайсанми, мен қамишни сотишим ва қамишзорни ижарага беришим мумкин. Бу борада Али ибн абу Толиб (р.а.) Бурс қамишзори эгалари билан тўрт минг дирҳамга шартнома тузиб, бу ҳақда уларга терига аҳднома ёзиб берган.
Ўт-ўланлар сотилмайди ва ижарага берилмайди. Одатда тоғда бўлсин ёки текисликда ҳар бир қишлоқ аҳолисининг ўз ҳайвонларини боқадиган ва ўтин йиғадиган жойлари бўлади. Лекин юқоридаги яйловга эгалик қиладиган қишлоқ аҳолиси каби молларини боқадиган ўша яйловдан бошқа жойлари бўлмаса ва улар у ерда ҳайвонларини боқсалар, ўтин йиғсалар, бошқаларга у ердан молларини боқиш ва ўтин йиғиш учун фойдаланишларига рухсат беришлари, ўзларига ва ҳайвонларига зарар етказади. Шунинг учун уларнинг бошқаларга бу яйловда ҳайвонларини боқиш ва ўтин йиғишларига рухсат бермаликка ҳақлари бор. Лекин уларнинг молларини боқадиган ва ўтин йиғадиган ҳеч кимга қарашли бўлмаган бошқа жойлари бўлса, бошқаларни бу яйловдан фойдаланишларига тўсқинлик қилишлари мумкин эмас.
211. Абу Исҳоқ Шайбоний Бишр ибн Амр ас-Сакунийдан, у Абу Масъуд ал-Ансорий ёки Саҳл ибн Ҳанифдан ривоят қилади, у Пайғамбар (с.а.в.)нинг Мадина ҳақида: “У муқаддас (дахлсиз) ва омонлик еридир, у муқаддас (дахлсиз) ва омонлик еридир” деганларини эшитган экан.
212. Молик ибн Анасга етиб келган ривоятга кўра: Пайғамбар (с.а.в.) Мадина атрофидаги 12 мил масофадаги ҳудудга кириш ва у ердаги тиконли дарахтлардан фойдаланиш, шунингдек Мадина атрофидаги 4 мил масофадаги ҳудудда ов қилишни таъқиқлаган эдилар.
Баъзи уламолар буни шундай изоҳлашади: мазкур тиконли дарахтлар ҳайвонлар, жумладан туя, сигир ва қўйлар учун озуқа, ўз навбатида уларнинг сути одамлар учун озуқа бўлиб, одамларнинг сутга бўлган эҳтиёжи ўтинга бўлган эҳтиёжидан кўпроқдир. Агар ўтин олинадиган ўсимликлар кимгадир қарашли бўлган яйловда ўсган бўлса, улардан эгасининг рухсатисиз ҳеч ким ўтин олиши мумкин эмас. Агар яйлов ҳеч кимга қарашли бўлмаса, ундан ҳамма одамлар ўтин олишлари мумкин. Шунингдек, бирор кишига қарашли экани маълум бўлмаган ердан ҳам ўтин олиш мумкин. Тоғлар, яйловлар ва водийларда ўсадиган дарахтларнинг мевалари ҳам шу кабидир, чунки улар одамлар томонидан экилмайди. Шунинг учун эгаси маълум бўлмаган дарахтларни меваларини ейиш ва ўзи билан олиб кетиш таъқиқланмаган. Тоғлардаги асални ейиш ҳам таъқиқланмаган, чунки у ҳеч кимга қарашли эмас, инсонлар эгалик қиладиган асал махсус асалари уяларида бўлади. Махсус идишларда бўлмаган асал, шунингдек чакалакзорлардаги ёввойи қушларнинг полапонлари ва тухумлари ҳам таъқиқланмаган.
Агар бир киши ўз еридаги ўт-ўланларни ёқса ва ёнғин бошқанинг ерига ўтиб кетса, ўт ёққан киши уни ўз ерида ёққани учун жавобгар бўлмайди. Шунингдек, бир киши ўз еридаги экин қолдиқларин ёқса ёки чакалакзор эгаси ундаги қамишларни ёқса ва ёнғин бошқанинг ерига ўтиб кетса, ўт ёққанлар жавобгар бўлмайдилар. Бу ҳам худди бир киши ўз ерини суғорса ва сув ёнидаги ерига тошиб кетса, сув бойлаган киши жавобгар бўлмаган ҳолат кабидир. Лекин мусулмон киши ўз ерида амалга оширган ишлар билан боғлиқ ҳолда атайлаб қўшнисининг ерига сув тошириши, экинларини ёқиб юбориши мумкин эмас.
213. Ҳишом ибн Саъид Зайд ибн Асламдан, у отасидан ривоят қилади: мен Умар ибн Хаттоб (р.а.) ўзининг озод қилган қулига ерга эгалик қилишни топширгани ва шундай деганини гувоҳи бўлдим: “Эй Ҳунай инсонларга қанотингни пастлат! Мазлумнинг дуосидан қўрқ, зеро унинг дуоси ижобатдир. Бўталоқ ёки қўзичоқнинг эгаси менинг олдимга шикоят қилиб келмасин, мен Усмон ибн Аффон ёки Ибн Авфнинг чорва моллари ҳақида гапирмаяпман, чунки уларнинг чорваси ҳалок бўлса, Мадинага хурмозор ва экинзорларига қайтишади, аммо бу мискин, чорваси ҳалок бўлса менинг олдимга: “Эй мўминлар амири, эй мўминлар амири!” деб шикоят қилиб келади. Унга сув ва ўт-ўлан беришим, олтин-кумуш берганимдан енгилроқдир. Аллоҳга, қасамки! Аллоҳга қасамки! Бу уларнинг юртларига қарашлидир, улар жоҳилият даврида шу ер учун курашганлар, уни ўзларида олиб қолиш учун исломни қабул қилдилар. Агар Аллоҳнинг йўлидаги юришларга олиб чиқадиган мана шу чорва ҳайвони бўлмаганида эди, одамларнинг юртларидаги ҳеч нарсани ҳимоя қила олмас эдим”.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish