Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !



Download 1,04 Mb.
bet28/30
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#78819
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Умумий

Ушр ҳақидаги фасл
(Эй мўминлар амири) менинг фикримча ушр солиғи борасида сен уни йиғишни солиҳ ҳамда дин аҳлидан бўлган кишиларга топширишинг ва уларга инсонлар билан муносабатда ҳаддан ошмаслик, уларга зулм қилмаслик, улар учун белгиланган солиқ миқдоридан ортиқ олмаслик ҳамда биз уларга белгилаб берган қоидаларга бўйсунишларини буюришинг керак. Шундан сўнг ишлари уларнинг қўлида бўлганлар билан қандай муносабатда бўлаяптилар, ўзларига буюрилган ишларда ҳаддан ошмаяптиларми, шулар ҳақида суриштиришинг керак. Агар улар шундай қилган бўлсалар, уларни ишларидан четлаштириб, жазолашинг ҳамда сенинг наздингда зулм қилинган ва белгилангандан кўп миқдордаги солиқ олинганларнинг ҳақини олиб беришинг керак. Лекин улар ўзларига буюрилган ишларни бажариб, мусулмон ёки муоҳидга зулм қилмасалар, уларни ўша ишда (ушр солиғини йиғиш) қолдирасан ва (яхши ишлаганлари учун) мукофотлайсан. Чунки агар сен уларни яхши хулқ ва ҳалоллик учун ўз ишларида қолдирсанг, сенинг амрингни бажармай қўл остидагиларга зулм қилиб, адолатсизлик қилганлари учун жазоласанг, яхшилик қилувчи яхшилигини зиёда қилади, зулм қилувчи эса ҳаддан ошиб, адолатсизлик қилишдан тўхтайди. Ушр солиғи йиғувчиларга (солиқ олинадиган) маҳсулотларни жамлаб, қийматини чиқариш ва мусулмонлардан тўртдан бир ушр, зиммийлардан ярим ушр, аҳли ҳарбларнинг тижорат учун олиб келиниб, қиймати 200 дирҳам ва ундан ортиқ бўлган ҳамда ушр йиғувчиларга тақдим этилган маҳсулотнинг ўндан бири (яъни тўлиқ ушр) олинади, агар қиймати 200 дирҳамдан кам бўлса олинмайди. Шунингдек, агар қиймати 20 мисқолга етса ушр солиғи олинади, агар ундан кам бўлса олинмайди. Агар маҳсулотлар солиқ йиғувчиларга бир неча марта тақдим этилса ва ҳар бир тақдим этилган маҳсулот миқдори 200 дирҳамга етмаса ушр солиғи олинмайди. Шунингдек, ҳар бир тақдим этилган маҳсулот бир-бирига қўшилса ва уларнинг қиймати 1000 дирҳамга етса ҳам, ушр солиғи олинмайди ҳамда бу ҳолатда маҳсулотлар қўшилмайди. Агар солиқ йиғувчига 200 дирҳам зарб қилинган танга ёки 20 мисқол ёмби ёки аксинча 200 дирҳам зарб қилинган ёмби ва 20 мисқол зарб қилинган танга тақдим этилса, мусулмонлардан тўртдан бир ушр, зиммийлардан ярим ушр, аҳли ҳарблардан тўлиқ ушр олинади ва шу вақтдан бошлаб бир йил ўтмагунча улардан бошқа ушр солиғи олинмайди, агар юқоридаги қиймат бир неча бор тақдим қилинса ҳам. Шунингдек, солиқ йиғувчига тижорат учун сотиб олинган мол тақдим этилса ва унинг қиймати 200 дирҳам ёки 20 мисқолга тенг бўлса, ундан ушр солиғи олади, агар қиймати 200 дирҳам ёки 20 мисқолдан кам бўлса, ундан ушр солиғи олмайди. Лекин аҳли ҳарбнинг ҳолати ўзига хос бўлиб, агар солиқ йиғувчи аҳли ҳарбдан ушр солиғи олгандан сўнг у ўз юртига бориб, ундан ушр солиғи олинган вақтдан бир ой ўтиб қайтиб келиб, солиқ йиғувчига учраса ва унинг ёнидаги маблағи 200 дирҳам ёки 20 мисқолга тенг бўлса, солиқ йиғувчи ундан тўлиқ ушр солиғи олади. Чунки мусулмон бўлмаган ҳудудга ўтганлиги сабабли унга нисбатан қўлланиладиган ислом ҳукмлари бекор бўлади, агар унинг ёнидаги маблағ 200 дирҳам ёки 20 мисқолдан кам бўлса, ундан ушр солиғи олинмайди, чунки қоида бўйича 200 дирҳам ёки 20 мисқолдан олинади. Мусулмонлардан 200 дирҳамдан 5 дирҳам, зиммийлардан 200 дирҳамдан 10 дирҳам, аҳли ҳарблардан 200 дирҳамдан 20 дирҳам олинади. Олтиндан ҳам мен сенга айтган мана шу ҳисоб бўйича олинади – мусулмонлардан ярим мисқол, зиммийлардан бир мисқол, аҳли ҳарблардан икки мисқол. Агар ушр солиғи йиғувчига тақдим этилган мол тижорат учун бўлмаса, ундан ушр солиғи олинмайди. Агар зиммийлар ушр солиғи йиғувчига шароб ёки чўчқа тақдим қилсалар, уларга нарх белгиланади, хусусан, нарх зиммийлар томонидан белгиланиб, сўнгра ундан ярим ушр солиқ олинади. Аҳли ҳарблардан ҳам шундай, агар улар чўчқа ва шароб тақдим қилсалар, уларга нарх белгиланиб, тўлиқ ушр солиғи олинади. Агар мусулмон ушр солиғи йиғувчига қўй ёки қорамол ё туя тақдим қилиб, улар яйловда ўтлаб юрмаслигини айтса, бу борада унга қасам ичирилади, агар қасам ичса ундан ушр солиғи олинмайди. Ушр солиғи йиғувчига тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари борасида ҳам шундай, агар унинг эгаси бу менинг экинзоримдан деса, шунингдек, хурмо тақдим этиб, бу менинг хурмозоримдан деса, бу маҳсулотлар учун ундан ушр солиғи олинмайди. Ушр солиғи тижорат учун мўлжалланган маҳсулотдан олинади. Бу қоида зиммийларга ҳам қўлланилади, лекин аҳли ҳарбларга қўлланилмайди.
Тағлиблик ва нажронлик зиммийлардан аҳли китоб бўлган бошқа зиммийлардан олингани каби ярим ушр солиғи олинади, мажусийлар ва мушриклардан ҳам улар билан бир хил олинади.
Агар бирор (мусулмон) тижоратчи ушр солиғи йиғувчига мол ёки маҳсулотларини тақдим этиб: “Мен уларнинг закотини тўлаганман”, - деса ва қасам ичиб буни тасдиқласа, унинг қасами қабул қилиниб, ундан ушр солиғи соқит бўлади, лекин бундай қасам зиммий ва аҳли ҳарбдан қабул қилинмайди, чунки уларга закот белгиланмаган бўлиб, уни тўлаб бўлганман дея олмайдилар. Агар бирор киши тақдим этган мол шерикликдаги ёки бошқа бировнинг тижорат учун чиқарган моли эканини айтиб, бу ҳақда қасам ичгандан сўнг ундан ушр солиғи олинмайди. Шунингдек, қулдан ҳам, у хўжайининг молини тақдим қиладими ёки ўзининг молини фарқи йўқ токи хўжайини келмагунича ундан ушр солиғи олинмайди. Мукотаб қулнинг молидан ҳам ушр солиғи олинмайди.
Агар тижоратчи узум, хўл хурмо ва бошқа хўл меваларни сотиш учун олиб келса ҳамда уларнинг қиймати 200 дирҳам ва ундан ортиқ бўлиб, тижоратчи мусулмон бўлса тўртдан бир ушр, зиммий бўлса ярим ушр, аҳли ҳарб бўлса тўлиқ ушр олинади. Агар уларнинг қиймати 200 дирҳамдан кам бўлса ушр солиғи олинмайди. Агар тижоратчи ўша маҳсулотни яна бир неча марта тақдим этса ва унинг қиймати 200 дирҳамга тенг бўлмаса, агар мана шу бир неча марта тақдим қилинган маҳсулотнинг қиймати бир-бирига қўшилганда 1000 дирҳамга етса ҳам ундан солиқ олинмайди. Бир неча марта тақдим қилинган маҳсулотнинг қиймати бир-бирига қўшилмайди.
Абу Юсуф айтади: Умар ибн Хаттоб бир неча хил ушр солиқларини белгилаб берган бўлиб, уларни олишда одамларга адолатсизлик қилиниб, уларга белгилангандан кўп олинмаса бунинг ёмон томони йўқ. Мусулмонлардан олинадиган ушр солиғи закот сарфланадиган ўринларга, зиммийлар ва аҳли ҳарблардан олинадиган ушр солиғи харож солиғи сарфланадиган ўринларга сарфланади. Шунингдек, зиммийлардан олинадиган жизя солиғи, Тағлиб қабиласининг чорва ҳайвонларидан олинадиган солиқларнинг ҳаммаси харож солиғи сарфланадиган ўринларга сарфланиб, харож солиғи тақсимланганидек тақсимланади, лекин у закот каби эмас. Аллоҳ таоло закот қандай тақсимланиши борасида ўзи ҳукм чиқарган ва закот ўшандай тақсимланади. Шунингдек, ҳарбий ўлжанинг бешдан бир улуши қандай тақсимланини борасида ҳам ҳукм чиқарган ва бешдан бир улуш ўшандай тақсимланади. Мана шу чорва моллари ва мол-мулкдан солиқ олишдаги асослар бўлиб, биз (ҳанафийлар) шунга амал қиламиз. Аллоҳ билгувчироқ.
274. Исмоил ибн Иброҳим ибн Муҳожир ривоят қилади: “Отам дедилар: “Зиёд ибн Ҳудайр шундай деганини эшитганман: “Умар ибн Хаттоб (р.а) ушр солиғи йиғишга юборган биринчи одам менман. У менга ҳеч кимни қидириб юрмаслик ва қўлимдан ўтган моллардан мусулмонлардан 40 дирҳамдан 1 дирҳам, зиммийлардан 20 дирҳамдан 1 дирҳам, шартнома тузилмаганлардан эса тўлиқ ушр солиғи олишни буюрди. Шунингдек, Умар менга Бану Тағлиб насронийларига қаттиқ муносабатда бўлишимни буюриб: “Улар аҳли китоб эмас, араб қабиласидир, балки исломни қабул қиларлар”, - деди. Умар (р.а) Бану Тағлиб насронийлари билан фарзандларини насроний қилиб тарбия қилмасликлари ҳақида битим тузган эди”.
275. Абу Ҳанифа ал-Қосимдан, у Анас ибн Сириндан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб (р.а.) мени ушр солиғи йиғишга юборди ва менга мусулмонларнинг тижорат молларидан тўртдан бир ушр, зиммийлардан ярим ушр, аҳли ҳарблардан тўлиқ ушр олишим ҳақида буйруқ ёзиб берди”.
276. Осим ибн Сулаймондан, у Ҳасандан ривоят қилади: Абу Мусо ал-Ашъарий Умар ибн Хаттобга (р.а.): “Бизнинг мусулмон савдогарлар аҳли ҳарбларнинг ерига борса, улардан ушр солиғи олинади”, - деб мактуб ёзди. Умар унга жавобан: “Сен ҳам улар мусулмон савдогарлардан олгани каби солиқ ол, зиммийлардан ярим ушр, мусулмонлардан 40 дирҳамдан 1 дирҳам ол, қиймати 200 дирҳамдан кам бўлган молдан ушр солиғи олинмайди, қиймати 200 дирҳам бўлса, 5 дирҳам, 200 дирҳамдан ошиқ бўлса, шу ҳисоб бўйича олинади”.
277. Абдулмалик ибн Журайж Амр ибн Шуъайбдан ривоят қилади: “Денгизнинг нариги томонидаги аҳли ҳарблардан бўлган Манбиж55 аҳолиси Умар ибн Хаттобга (р.а.): “Бизларга сенинг ерингга кириб савдо қилишга рухсат бериб, бизлардан ушр солиғи ол”, - деган мазмунда мактуб ёздилар. Умар (р.а.) расулуллоҳнинг саҳобалари билан бу борада маслаҳатлашган эди, улар шундай қилишни маслаҳат бердилар. Манбиж аҳолиси ушр солиғи олинган биринчи аҳли ҳарблардан бўлди.
278. Ас-Саррий ибн Исмоил Омир аш-Шаъбийдан, у Зиёд ибн Ҳудайр ал-Асадийдан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб (р.а.) уни Ироқ ва Шомга ушр солиғи йиғиш учун юбориб, мусулмонлардан туўртдан бир ушр, зиммийлардан ярим ушр, аҳли ҳарблардан тўлиқ ушр солиғи олишни буюрди. Унинг олдидан Бану тағлиблик насроний араблардан бир киши ёнида оти билан ўтиб қолди. Унинг отини 20 минг дирҳамга баҳоладилар. Зиёд унга: “Отингни менга бериб, мендан 19 минг дирҳам ол ёки отингни ўзингда олиб қолиб, менга минг дирҳам бер”, - деди. У минг дирҳам бериб, отини олиб қолди. Сўнгра ўша йили тағлиблик киши яна Зиёднинг олдидан ўтиб қолди ва у: “Менга яна минг дирҳам тўла”, - деди. Тағлиблик киши: “Нима, ҳар сафар сенинг олдингдан ўтсам, мендан минг дирҳам оласанми?”, - деди. Зиёд: “Ҳа”, - деди. Тағлиблик киши орқасига қайтиб, Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига йўл олди ва уни Маккадаги бир хонадонда учратди. Тағлиблик киши киришга изн сўради. Умар: “Сен кимсан?”, - деди. У: “Мен насроний арабларданман”, - деди ва бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Умар унга: “Сенга шу кифоя қилади”, - деди ва бошқа ҳеч нима айтмади. Таблиғлик киши Зиёд ибн Ҳудайрнинг олдига қайтиб, унга минг дирҳам тўламоқчи бўлди. Лекин у ерда ўзидан олдин етиб келган Умарнинг мактубини кўрди. Мактубда: “Ким сенинг олдингдан ўтса ва сен ундан солиқ олсанг, шу кундан бошлаб бир йил ўтмагунча у одамдан бошқа солиқ олма, магар ўша одамда сен кўрганингдан ортиқча бирор нима бўлса, олишинг мумкин”, - дейилган эди. Шунда тағлиблик киши: “Аллоҳга қасам, мен сенга минг дирҳам беришга тайёр (кўнган) эдим. Аллоҳни гувоҳ қиламан, мен насронийликдан қайтдим ва сенга мана шу мактубни ёзган кишининг дини қабул қилдим”, - деди.
279. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ал-Масъудий Жомеъ ибн Шаддоддан ривоят қилади: Зиёд ибн Ҳудайр Фрот дарёси устидан арқон тортди. Унинг олдидан бир насроний ўтиб қолди ва Зиёд ундан солиқ олди. Халиги насроний йўлида давом этиб, молини сотиб қайтаётганда яна Зиёдга дуч келди. Зиёд ундан солиқ олмоқчи бўлди. Шунда у: “Нима, ҳар сафар сенинг олдингдан ўтсам, мендан солиқ оласанми?”, - деди. Зиёд: “Ҳа”, - деди. Шунда насроний Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига йўл олди ва уни Маккада одамларга хутба қилаётган ҳолда учратди. Умар шундай деяётган эди: “Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ ўз уйини бошпана қилиб қўйди, (яъни буюк ва улуғ Аллоҳнинг ҳарамидан) мен Аллоҳнинг бошпанасидан ўз уйига етгунича бирор кишининг обрўсини бошқаси тўкканини билмайман”. Мен Умарга: “Эй мўминлар амири, мен насронийман, Зиёд ибн Худайрнинг олдидан ўтган эдим, у мендан тегишли солиқни олди, сўнгра йўлимда давом этиб, молимни сотиб қайтсам, у менда яна солиқ олмоқчи бўлди”, - деди. Умар: “Зиёднинг бунга ҳаққи йўқ, у сенинг молингдан бир йилда бир марта солиқ олиши мумкин”, - деди, сўнгра минбардан тушиб, Зиёдга мен ҳақимда мактуб ёзди. Мен бир неча кун кутдим, кейин Умарнинг олдига келиб, унга: “Мен сенга Зиёд ҳақида айтган насроний шайхман”, - дедим. Умар эса: “Мен сенинг ҳожатингни чиқарган ҳаниф (мусулмон) шайхман”, - деди.
280. Яҳё ибн Саъид ривоят қилади: Зурайқ ибн Ҳайён Мисрдан солиқ йиғишга масъул қилинган эди, у Умар ибн Абдулазиз (р.а.) унга шундай мактуб ёзганини айтди: “Сенинг олдингдан ўтган мусулмонларни кўздан кечир ва уларнинг тижорат учун мўлжалланган молларидан 40 динордан бир динор, ундан кам ва 20 диноргача бўлган маблағдан шу ҳисоб бўйича солиқ ол. Агар 20 динордан кам бўлса ҳеч қандай солиқ олма. Агар сенинг олдингдан зиммийлар ўтса, уларнинг тижорат молларидан 20 динордан бир динор, ундан кам ва 10 диноргача бўлган маблағдан шу ҳисоб бўйича солиқ ол. Агар 10 динордан кам бўлса ҳеч қандай солиқ олма. Шунингдек, уларга бу йилнинг солиғи олингани ҳақида кафолат ёзиб бер”.
281. Амр ибн Маймун ибн Меҳрон отасидан, у бувисидан ривоят қилади: “Мен Салсала билан Масруқнинг олдидан ўтдим. Салсала мукотаба56 бўлиб, унинг катта тижорат моли бор эди. Масруқ унга: “Сен кимасан?”, - деди. У: “Мен мукотабаман”, - деди. Салсала форс бўлгани учун, у билан таржимон гаплашди, Салсала унга форсчада мукотаба эканини айтди. Таржимон бу ҳақда Масруққа айтган эди, у: “Қулнинг молидан солиқ олинмайди”, - деб уни қўйиб юборди.
282. Абу Ҳанифа Ҳаммоддан, у Иброҳимдан ривоят қилади: “Агар зиммий ўзи билан тижорат учун мўлжалланган шароб олиб кетаётган бўлса, шаробнинг қийматидан ярим ушр солиқ олинади. Зиммийнинг шаробнинг нархи ҳаққидаги гапи қабул қилинмайди, қачонки зиммийлардан икки киши шаробга нарх белгилаб берса, унинг қийматидан ярим ушр солиқ олинади”.
283. Қайс ибн Робеъ Абу Фазорадан, у Язид ибн ал-Асомдан ривоят қилади: Абу Зубайр: “Дарёнинг устидан тортиладиган арқонлар ва кўприкларга қўйиладиган тўсиқлар солиқ йиғиш учун яхши восита эмас”, деди. У солиқ йиғувчиларни Яманга юбориб, уларни дарёнинг устидан тортиладиган арқон, кўприк ва йўлларга қўйиладиган тўсиқлар воситасида солиқ йиғишдан қайтарди. Солиқ йиғиб қайтишганида, йиғилган солиқ кам чиқди ва улар: “Сен бизни солиқ йиғиш услубимиздан қайтардинг”, - дедилар. Шунда Абу Зубайр: “Қандай йиғган бўлсангиз, шундай йиғинг!”, - деди.
284. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Анас ибн Сириндан ривоят қилади: “Мени Убулла57дан ушр солиғи йиғишга тайинламоқчи бўлишди, лекин мен бундан бош тортдим. Сўнгра Молик ибн Анасни учратиб қодим, у менга: “Нега бу ишдан бош тортдинг?”, - деди. Мен: “Солиқ йиғиш одамлар шуғулланадиган ишларнинг энг ёмонидир”, - дедим. У менга: “Бу ишдан бош тортма, чунки ушр солиғи йиғишни Умар жорий қилиб, мусулмонлардан тўртдан бир ушр, зиммийлардан ярим ушр, битим тузилмаган мушриклардан тўлиқ ушр солиғи олинишини белгилаб берган”, - деди.



Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish