Асоратлари. Уотерхауз — Фридериксен синдроми, инфекцион-токсик шок, бош миянинг ўткир шишуви, кўрув, эшитув нервлари ҳамда неврити ва бошқалар.
Ташхиси. Менингококкли инфекцияга клиник-эпидемиологик маълумотларга асосланиб ташхис қўйилади. Лаборатория ташхиси учун текширишнинг қуйидаги махсус усулларидан фойдаланилади. Ликвор ва қонни бактериологик (бактериоскопия) ВИЭФ усули, антителоларни аниқлаш учун ПГАР текшируви, носпецифик текшириш усулларидан қон ва ликворни умумий анализ қилиш.
Дифференциал ташхиси. Менингококкли назофарингитни грипп ва бошқа шамоллаш касалликлари билан, шунингдек, қизамиқнииг продромал, кўкйўталнинг катарал даврлари, вирусли гепатит (сариколди катарал варианти) дан фарқ қилинади.
Менингококкемияни геморрагик иситма, гриппнинг геморрагик тури, тошмали тиф, сепсис, қизамиқ, қизилча, иерсиниоз, дори-дармондан келиб чиқадиган токсик-аллергик дерматитлар ва геморрагик диатезлар (Верльгоф касаллиги, геморрагик васкулитлар) дан фарқ қила билиш зарур.
Менингококкли менингитда дифференциал ташхис менингококкли этиологиясиз йирингли менингитлар, серозли (юқумли паротит, бактериал қорин тифи, сил ва бошк.) менингитлар, субарахноидал қон қуйилиши, менингизм холатлари билан ўтадиган ўткир юқумли касалликлар, талвасали синдромлар, этиологияси турлича бўлган касалликларга асосланиб ўтказилади.
Давоси. Назофарингит билан оғриган беморлар эпидемиологик-клиник кўрсатмаларга мувофиқ касалхонага ётқизилади. Симптоматик терапия ўтказилади. Ифодаланган интоксикацияда ва иситмада 3—5 кун давомида ёшга қараб левомицетин ёки рифампицин берилади. Оғиз, юткин бўшлиғини тозалаб туриш тайинланади.
Менингококк инфекциясининг генерализацияланган турларига учраган беморлар зудлик билан, албатта касалхонага ётқизилади. Уй шароитида пенициллин ёки левомицетин, сукцинатнинг бир марталик миқдорини юбориш лозим. Шунингдек, преднизолон (0.5— 1 мг/кг), менингит белгилари бўлганда лазикс (0,5—1 мг/кг) юборилади. Этиотроп препаратлар сифатида (300—500 ТБ/кг) бензилпенициллин ишлатилади. Антибиотик бактериоцид таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлгани учун интоксикацияни кучайтириши мумкин. Шунинг учун касалликнинг оғир турларида бемор инфекцион-токсик шок билан оғирлашган ва мия шишганда левомицетим-сукцинат ишлатган маъқул. Левомицетин бактериостатик таъсир кўрсатганидан унинг клиник таъсирчанлиги пенициллин билан даволанганга қараганда бир сутка кечикиб билинади.
Менингококкемия (менингитсиз) билан оғриган беморларда антибиотикотерапия 4—5 кун, менингитда 5 кундан 10 кун, менингоэнцефалитда 10—14 кун давомида олиб борилади. Антибиотикларни беришни тўхтатиш учун ликворни текшириш маълумотлари (лимфоцитлар камида 80 фоиз бўлганда цитоз 0,1 г/л дан кам) кўрсатма бўла олади.
Токсикозга қарши курашиш учун электролит балансини ҳпсобга олган холда, етарли миқдорда суюкликлар ичиш, венага полиглюкин, тузли, эритмалар, гемодез, плазма, альбумин зардобини юбориш зарур. Шу билаи бир вақтда дегидратация лазикс, фуросемид, диакарблар билан ўтказилади. Кўрсатмалар бўлганда юрак дорилари, аналгетиклар, седатив воситалар, талвасага қарши дорилар тайинланади.
Менингококк инфекциясининг ўткир даврида микроциркуляцияни яхшилаш учун ёшга боғлиқ миқдорда венага трентал ишлатиш мумкин.
Инфузион терапия касалликнинг огирлашмаган турларида ўрта ҳисобда 1—3 кун, оғир турларида 5 кун қилиниб, кейин перорал қабулга ўтилади.
Менингококк инфекцияси билан оғриган беморларни яхшилаб парваришлаш, санитария-гигиена режимини тўғри уюштириш, витаминларга бой тўйимли овқатлар бериш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |