Менингококк инфекцияси



Download 26,69 Kb.
bet2/9
Sana20.06.2022
Hajmi26,69 Kb.
#683265
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Hujjat

Менингококкемия. Ўткир бошланади, лекин назофарингит кўринишида продромал кечиши хам мумкин. Бунда беморнинг эти жунжикади, қаттиқ боши оғрийди, мушак ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлади, қайт қилади, иситма бирданига ошади. Бу касалликка хос бўлган симптомлардан — пушти папулёз геморрагик тошмалар ҳисобланади. Тошмалар нотўғри юлдуз шаклида бўлиб, уларнинг тариқдек ва диаметри бир неча сантиметрга борадиган хиллари хам учрайди. Кўпинча бармоқларга, думбага, гавданинг ён сатхига тошма тошади.

Пушти папулёз элементлар 1—2 кундан кейин ному нишонсиз йўқолиб кетади, майда геморрагиялар пигментланади, йириклари кўпинча касалликнинг биринчи кунлариданоқ некрозга учрайди, кейин пўстлоқ билан қопланади. Қулоқ чиғаноқларида, бурунда, қўл, оёқ бармоқлари ва товонда некроз ва қуруқ гангрена юз бериши мумкин.

Касалликнинг биринчи кунлариданоқ ранг оқариши, тери қопламларининг қуруқлашиши, тилнинг караш боғлаши, чанқаш, иштаханинг йўколиши, юракнинг бўғиқ уриши, тахикардия, артериал босимнинг камайиши каби росмана интоксикация белгилари кузатилади. Сероз ва йирингли моно ва полиартритлар қайд этилади. Қон манзараси лейкоцитознинг яққол билиниши, нейтрофилнинг силжиши, анэозинофилия, ЭЧТ ошиши билан характерланади.

Менингококкемиянинг оғир тури инфекцион-токсик шок билан кечиши мумкин.

Сурункали менингококкемия касалликнинг кам учрайдиган тури бўлиб, иситма пайдо бўлиши ҳам изоҳланади, терига тошма тошиши, бўғимлар зарарланиши, эндокардит ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Менингит. Касаллик эт жунжикиши, иситманинг сезиларли кўтарилиши (38—40°С), бош оғриши, бош айланиши, қайт қилиш каби холатлар билан ўткир бошланади. Бу касалликка қўзғалувчанлик, алаҳсираш, тинка қуриши, қулоқнинг битиб қолиши кабилар хосдир. Эс-ҳуш бутунлай йўқолиши мумкин. Шунингдек, инжиқлик, ёруғликка ва товушга юқори сезувчанлик каби белгилар хам шу касалликка хосдир. Менингеал симптомлар эрта пайдо бўлади, бунда бўйин мушакларининг ригидлиги, Керниг — Брудзинский, симптомлари аниқланади. Кўпинча бемор ўзига хос кўринишда бўлади, масалан, бошини орқага ташлайди, тиззаларини қорни томонга тортиб олади. Бош мия нервларидан кўпроқ кўриш, кўзни харакатга келтирувчи, эшитиш ва юз нервлари зарарланади. Томир уриши касалликнииг бошланғич даврида тезлашиб, калла ичи босими ошганда баъзан нисбий брадикардия қайд қилинади. Болаларда кўпинча ич кетади. Беморлар қонида чапга силжиган нейтрофилёз билан лейкоцитоз кузатилади, ЭЧТ ошади. Касалликнинг биринчи соатларида ликвор тиниқ ёки озгина хирароқ, кейин буткул хиралашган, охирида йирингли бўлади. Мия суюқлиги чўкмасидан олинган суртмани метил кўки билан бўяганда менингококк аниқланади. Кўпчилик полинуклеарлар бўлган шаклли элементлар 1 мм3 да бир неча мингга кўпайиши мумкин. Оқсил 1—3 фоиз кўпаяди. Касаллик чўзилиб кетганда шаклли элементлар миқдори камаяди, оқсил эса ошади. Ликворда шакар моддаси ва хлоридлар камайиб кетади. Орқа мия суюқлиги босими касалликнинг ўткир даврида кескин ошади. (400—600 мм сим. уст.).


Download 26,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish