МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ
Уни менингококк келтириб чиқаради ва казофарингит, йирингли менингит ва менингококкемия ҳолида намоён бўлади.
Этиологияси. Менингококклар грамманфий, жуфт-жуфт жойлашган, диаметри 0,6—0,8 мкм бўлган микроорганизмлардир. Улар иссиқлиги 35—37°С бўлган аэроб шароитли муҳитларда ўсади.
Менингококклар ташқи муҳитда 55°С да жуда тез 5 дақиқа ичида ҳалок бўлади. Дезинфекция воситаларига ва антибиотикларга (пенициллин, левомицетин ва тетрациклин) жуда сезувчандир. Улар тузилишига кўра қатор серотипларга (ABCDX) бўлинади.
Эпидемиологияси. Касалликнинг ҳар хил турларига учраган беморлар ва соғлом менингококк ташувчилар касаллик манбаидир. Назофарингит белгилари бўлган беморлар энг хавфли ҳисобланади. Касаллик манбаида инфекция ташувчилик соғлом одамларнинг 20—30 фоизида кузатилади. Соғлом ташувчанликнинг муддати 2—5 ҳафтагача чўзилади. Инфекция асосан хаво-томчи йўли билан юқади. Бу касалликка кўпинча мактабгача ёшдаги болалар чалинадилар. Касалликнинг энг кўпайган даври қиш-баҳор ойларига тўғри келади.
Патогенези. Инфекция организмга юқори нафас йўллари орқали тушади. Менингококкларнинг кўпинча нафас йўлларида топилиши катта ўзгаришларга олиб кел-майди (менигококк ташувчанлик). Инфекция билан зарарланган беморларнинг 10—15 фоизида ўткир назофарингит ривожланади, менингококк баъзи турлардагина маҳаллий, тўсиқлардан ошиб, қонга ўтади ва турли аъзо ва системаларнинг зарарланишига (меникго-коккемияга) олиб келади. Баъзи инфекция мия пўстлоғида жойлашиб, цереброспинал менингитни келтириб чикаради. Менингитда асосан миянинг юмшоқ ва ўргимчак тўрсимон қобиқлари зарраланади. Ўзгаришлар мия асосида, мия яримшарларининг олдинги юзасида ва орқа мия пўстлоғида учрайди. Экссудат нейтрофил тутган ҳолда йирингли характерда бўлади.
Касалликка қарши даво қилинмаганда ёки яхши даволанилмаганда экссудат ўрнида ликворнинг айланишига тўсқинлик қиладиган бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади. Гидроцефалия ривожланиши мумкин. Касаллик тўғри даволанганда экссудат из қолдирмай бутунлай йўқолиб кетади.
Менингококк инфекцияси патогенезида касалликнинг оғир септик турларида учрайдиган токсемиянинг аҳамияти катта. Бу ҳолда кўплаб миқдорда менингококкларнинг парчаланиши туфайли юзага келадиган, токсемияга асосланадиган инфекцион токсик шок ривожланади. Эндотоксинлар микроциркуляцияни бузади, натижада қон томирлар ичида қон ивиб, моддалар алмашинуви бузилади. Токсикоз натижасида церебрал гипертензия синдроми билан мия шишиб, нафаснинг фалажланиши туфайли ўлим юз бериши мумкин.
Клиникаси. Инкубацион давр 2 кундан 10 кунгача (ўрта хисобда 2—4 кун) давом этади. Менингококк инфекцияси турли клиник кўринишларда намоён бўлади. Бу касаллик локал кўринишида (менингококк ташувчилик, назофарингит) ва генераллашган турда (менингококкемия, менингит, менингоэнцефалит) кечиши мумкин. Касаллик кечишига қараб енгил, ўртача оғир ва оғир турларга бўлинади.
Ўткир назофарингитда харорат бир оз (38,5°С) кўтарилиб, 1—3 кун давом этади, умумий интоксикация белгилари юзага чиқади (беҳоллик, бош оғриғи, бош айланиши, томоқ қичиши, қуруқ йўтал ва ринофарингит, гиперемия, лимфоид фолликуляр гиперплазия билан ютқин орқа деворининг шишиши). Гўдак ёшидаги болаларда кўпинча бодомча безлари ва юмшоқ танглай шиллиқ қавати гиперемияси кузатилади.
Бемор 3—7 кун давомида тузалади. Баъзи ҳолларда инфекциянинг генерализацияси рўй бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |