107
инсонлар ўз эҳтиѐжларини қондиради, мавқега эга бўлади, хар томонлама ўсади
ва умуман жамият ўсади.
Қарорларни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш раҳбарнинг кейинги
фаолиятидаги силжишларига боғлиқ. Битта муаммо бўйича бир неча қарорлар
ишлаб чиқилади ва улардан биттаси амалда қўлланилади. Бу қарорлар таснифи
муҳим назарий ва ҳаѐтий аҳамиятга эга.
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги нуқтаи назаридан қарорлар
қуйидаги турларга бўлинади: стратегик ва оператив.
Стратегик қарор - бу корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган мақсад
ва миссияларнинг шаклланиши.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида бу қарорлар корхонанинг
фаолиятидаги янгича ѐндашувлар, кескин бурилишларни силлик ўтишини
таъминлайди. Стратегик қарорлар корхона, ҳудуд, соҳа даражасида қарорлар
жамиятдаги янги манбаалар ҳисобига бутун иқтисодий ва ижтимоий
муаммоларни ечишга ѐрдам беради.
Оператив қарорлар бу моҳияти бўйича хўжалик бошқарув қарорларидир.
Улар бошқариладиган объектни узлуксиз ишлаш жараѐнини қўллаб-
қувватлаши учун жорий шахсий муаммолар бўйича қабул қилинади. Яъни,
унинг мураккаб механизмини структура ва ўзаро алоқаларни ўзгартирмасдан
ушлаб туришдир. Бу қарорларни раҳбар махсус тайѐргарликсиз
етарлича тез
қабул қилади. Бундай қарорларга ходимларни ишга олиш ва бушатиш,
уларнинг иш ҳақларини ўзгариши, корхонани кишга тайѐрлаш ҳақидаги ва шу
каби ҳужжатларни киритиш мумкин.
Ҳаракат доираси бўйича бошқарув қарорларини иқтисодий, ташкилий,
ижтимоий, техник ва технологик қарорларга бўлиш мумкин.
Шунингдек, бошқарув қарорлари бошқарув даражаси бўйича хам
қуйидаги босқичда бўлинади: уста, участка бошлиги,
цех бошлиги, ишлаб
чиқариш бошлиги, корхона ва бирлашма раҳбари, вазир...
Қарорлар таъсир қилиш йўналиши бўйича ташқи ва ички бўлади. Ташқи
қарорлар бошқа даражага қаратилади, ички қарорлар эса алоҳида бўлимлар ѐки
корхонани қамраб олади.
Бошқарув қарорлари функционал мазмуни бўйича иқтисодий, ташкилий,
координацион, рағбатлантирувчи, бошқарувчи ва назорат қарорларга бўлинади.
Қайта ишлашни ташкиллаштириш бўйича шахсий, хамкасбий ва
малакавийларга бўлинади. Шахсий қарорлар раҳбарнинг жамоадаги
келишувисиз ва муҳокамасиз ѐки алоҳида
шахслар томонидан ишлаб
чиқарилади. Купинча булар корхона тараққиѐти йўлидаги принципиаль
муаммоларга даҳли бўлмаган оператив қарорлардир. Ҳамкасб каролари асосан
моддий тайѐргарлик талаб қиладиган, бир гуруҳ мутахассислар ва раҳбарлар
томонидан ишлаб чиқариладиган ва қабул қилинадиган қарорлардир. Улар хар
томонлама мазмунга эгадирлар. Жамоа қарорлари мансаб ѐки ходимлардан
қатъий назар бугун иштирокчилар томонидан умумий мажлисда ишлаб
чиқарилади. Бундай қарорлар ишлаб чиқаришнинг баҳоли саволларини кўриб
чиқишда қабул қилинади.
108
Мехнат тури бўйича қарорлар стандарт ва ностандарт қарорларга
бўлинади. Стандарт, баъзан дастурий қарорлар - бу қарорларнинг ўзини ишлаб
чиқиш ва уни қабул қилиш жараѐнидаги қарорлардир. Дастурлаш ва уни қабул
қилиш жараѐнидаги қарорлардир. Дастурлаш мумкин бўлган қарорлар орасида
шундай стандарт босқичга етдики, уларни математик модел шаклида тасвирлаш
мумкин. Яъни ЭҲМнинг техник ишига аҳамиятли қисмни киритиш имконияти
туғилади. Ностандарт қарорлар
- бу энг мураккаб, асосий қарорлар, ҳам
қилинадиган муаммога ижодий ѐндашиш учун кенглиги билан ажралиб туради.
Ижодий қарорлар ҳар доим жадаллик ва янгиликда намоѐн бўлади. Бироқ
ностандартликнинг характерини диққат билан таҳлил қилиш зарур. Чуқур, кенг
таҳлилда бу ҳолларни унчалик ва янги эмаслигини кўриш мумкин, агарда уни
бир қатор алоҳида муаммоларга бўлиб чиқса.
Шу тариқа бошқарув қарорлари инсон фаолиятининг ҳар қандай
доирасида ташкилий бошланиши бўлиб ҳисобланади. Унинг асосида қонунлар
тасдиқланади.ю материал-техник, молиявий ва мехнат ресурслари ишлатишни
режалаштириш, ижрочилар ва раҳбарлар маъслияти оширилади ва мақсадга
етишиш йўлида уларнинг ўрни белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: