Менежмент асослари


 Мавзу: “Иқтисодиѐт ва менежмент” фанининг предмети ва вазифалари



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

Мавзу: “Иқтисодиѐт ва менежмент” фанининг предмети ва вазифалари. 
1.1.Иқтисодиѐт ва менежментнинг моҳияти ва вазифалари
1.2.Иқтисодиѐт ва менежментнинг предмети ва изланиш услублари. 
1.3.Курснинг мазмуни ва вазифалари. 
1.1.
Иқтисодиѐт ва менежментнинг моҳияти ва вазифалари. 
Менежмент курси бозор муносабатларининг конунларини урганувчи 
мухим фанлардан бири хисобланади."Менежмент" ва "Менежер" сузлари 
хозирги даврда бизнинг ишбилармонлик ва кундалик хаетимизда давлатни 
бозор иктисодиѐтига утишдаги иктисодий тараккиети гояларини акс эттириб 
кенг ишлатилади. 
Инглизча суз "Management" узбек тилида бошкарувни ташкил килиш 
маъносида таржима килинади. Шундай килиб, умумий режада менежмент 
бошкарувни билдиради, яъни у еки бу фаолият турини (ташкил этишни ва 
рахбарлик килишни) иктисодий молияни ва бошка инсон хаетидаги 
ишбилармонлик сохасини ташкил килиш ва бошкаришни билдиради. 
Гарбий адабиетда менежментнинг жуда куп тушунчалари урин 
олган.Шулардан учтасини мисол келтирамиз: 
1. - бу ташкилотда, унда ишловчи одамлар харакатини аник йуналишига 
солиш хисобига максад-ниятларига эришиш; 
2. - бу ташкил этилмаган бир гурух одамларни самарали, максад сари
йуналтирадиган ва унумли мехнат гурухига (ташкилотга) 
айлантирадиган махсус фаолият туридир
3. - бу ташкилотнинг максадига эришишидаги мехнат ва моддий 
ресурсларни аник йуналишда ишлатилиши эвазига эришиладиган
режалаштириш, ташкил килиш, бошкариш ва назорат килиш жараенидир. 
Бу тушунчалар хар хил булсада, улар 3 та умумий характерга эгадир, 
яъни 3 та бир хил белгига эга:
1. Бошкарувда аник максад борлигини курсатади.
2. Бу турдаги фаолиятнинг алохида аклий тавсифи борлиги ажратиб 
курсатилади. 
3. Хар бир ташкилотда бошкарувнинг урни борлигидан ахборот берилади. 
Учинчи аниклашувда менежмент маъносининг белгиларига кушимча 
килиб бешта жараенни бирлашгани, яъни режалаштиришни ташкил 
килиш, рахбарлик килиш, тугри йулга солиш ва назорат килиш 
аниклаштирилади. 
Менежмент - бу иктисодга таалукли, бозор муносабатларига асосланган 
алохида бошкарув туридир. 
1. Менежмент иктисодий бошкарув усулларига асосланиб, даромад ва 
фойда олишни кузда тутади. 
2. Менежмент - бу максадга мувофик бошкарув усули еки бу мехнатни 
самарали ташкил килишга йуналтирилган бошкарув. 
3. Бу махсулот сифатини ва мехнат унумдорлигини оширишни уз вазифаси 
деб билувчи бошкарувдир. 



4. Менежмент - бу юкори малакали бошкарувдир. Бу ташкилий
фаолият тури булиб, унинг мухим бугини, бу аник бошкарув
шароитларини, янгиликлар лойихасини ишланиши,ташкилот 
тараккиетининг тактикаси ва стратегияси,шунингдек ,бошкаларни 
хар томонлама ва аник тахлил килишдир. 
5. Менежмент узини эгилувчан ва уддабурон бошкарув тизими деб 
билади,уз вактида кайта тузилиш,бозор конъюктураси,хамда ракобат 
курашини,ижтимоий тараккиет омилини зийраклик билан сеза олиш 
кобилиятига эга. 
6. Менежмент - бу шундай фаолиятки бунда инсон харакатларини 
тайерлаш, ташкил килиш ва тугри йулга солиш хакидаги санъатдир. 
Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан 
бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий 
томонларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш лозим. 
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун 
маҳсулот тайѐрлашда мехнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб 
туради. 
Ижтимоий-иқтисодий 
бошқарув 
мавжуд 
ишлаб 
чиқариш 
муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, менежмент мақсадларини белгилайди. 
Ташкилий-техникавий бошқарув мехнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият 
туридан иборатдир. Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади ишловчилар 
самарали мехнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий ҳимоя 
қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни 
таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-
қувватлашдан иборатдир. 
Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон 
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида «Кучли ижтимоий 
сиѐсат, аввало сермахсул мехнат қилиш учун яхшироқ рағбат ва имкониятлар 
яратишдан, иқтисодий йўл танлаш ва фаолият кўрсатиш эркинлигига бўлган 
кафолатли ҳуқуқни қарор топдиришдан, аҳолининг мехнат ва ижтимоий 
фаоллигини оширишдан хам иборатдир», деб таъкидлаган эди. 
Менежмент моҳияти ишлаб чиқариш усули, ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига боғлиқ ҳолда 
ўзгаради. 
Ишлаб 
чиқариш 
ривожланиши 
ва 
иқтисодий 
алоқалар 
мураккаблашуви билан бошқарув хам мураккаблашади ва мустақил фан 
сифатда ажралиб чиқади. Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли 
шакллари мавжуд бўлган шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида 
рақобат вужудга келиб, ишлаб чиқаришни бошқариш, фойдани кўпайтиришга 
йўналтирилади. 
Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа 
қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни 
ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоѐн бўлишини ҳисобга олган ҳолда 
хўжалик раҳбарлари республика халқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва 
тактикасини белгилайдилар. 



Жамият ҳаѐтининг барча томонлари демократик янгиланиши шароитида 
асосий масала иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий тараққиѐтни 
рағбатлантириш. Бошқариладиган бозор билан шахс ва жамоа манфаатларини 
самарали боғлаш масалаларидан иборатдир. Назарий ва амалий нуқтаи 
назардан ишлаб чиқариш эгалари бўлган мехнаткашлар манфаатлари энг муҳим 
манфаат эканлиги, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиѐтни 
жадаллаштирувчи қудратли ҳаракатлантирувчи куч эканлиги шубҳасиздир. 
Бундан бошқарувни ислоҳ қилишнинг стратегик ғояси мехнаткаш кишининг 
обрўсини кўтаришдан, чунки, иқтисодиѐтни соғломлаштиришнинг асоси бўлиб 
виждонан ва маъсулият билан мехнат қилишга хизмат қилади; ишчининг 
мехнатдан манфаатдорлигини кескин ошириш, ўз қобилиятини тўлиқ сарф 
этиш, уни жамиятни ҳаракатлантирувчи кучларнинг умумий тизимига 
қўйишдан иборат. Бунга фақат ишчи ишлаб чиқаришнин ҳақиқий эгаси 
сифатида мехнат қилган ҳолдагина эришиш мумкин, бу жуда мураккаб масала, 
чунки инсон фақат ижтимоий шахс - яъни жамиятга боғлиқ ва унинг таъсири 
остида бўлиб қолмай, табиий мавжудот ҳамдир. Худди шунга боғлиқ ҳолда 
унинг шахсий манфаатларини (унга боғлиқ ҳолда ҳулқи, ҳаракатлари) хар доим 
хам ижтимоий манфаатлар билангина эмас, балки ўз идроки манфаатлари билан 
хам мос келмайди. Кишилар ўртасидаги иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар 
акс этувчи манфаатлар улар мақсадлари, мехнат интизоми, фаоллигига 
бевосита таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳаракатларини тартибга солади. 
Бозор муносабатларига ўтиш ишлаб чиқариш ва бозорнинг самарали 
ўзаро 
таъсирини, 
давлат 
бошқаруви 
ва 
корхоналарнинг 
ўз-ўзини 
бошқаришнинг мутаносиб нисбатда бўлишини таъминловчи такомиллашган 
хўжалик механизмини яратишга йўналтирилгандир. Давлат менежментининг 
асл мақсади барқарор ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини кучли 
демократик ҳуқуқий давлат ва фукаролик жамиятини кўришдан иборатдир. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish