Менежмент асослари



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

 
Таянч иборалар:


114 
Қарор, 
ташкилий 
қарор, 
программалаштирилган 
қарор, 
программалаштирилмаган қарор, рационал қарор, қарор қабул қилиш мезони, 
таваккалчилик, аниқлик шарти, ноаниқлик шарти, эҳтимол. 
 
Саволлар: 
1. Бошқарув қарорлари қандай кўринишларга бўлинади? 
2. Тезкор ва стратегик қарорлар нима билан фарқланади? 
3. Бошқарув қарорлари самарадорлигига қандай омиллар таъсир этади? 
4. Бошқарув қарорларига қандай талаб қўйилади? 
5. Бошқарув қарорларининг илмий асосланганлиги деганда нимани тушунасиз? 
6. Қарорни бажаришнинг якунловчи босқичи деганда нимани тушунасиз? 
7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишдан қандай фойдаланилади? 
11 Мавзу: Стратегик режалаштириш ва уни амалга ошириш. 
11.1 Стратегик режалаштиришнинг мақсад ва вазифалари 
11.2 Стратегик режалаштиришда муҳит таҳлили. 
11.3 Стратегияларнинг турлари. 
11.4 Корхона миссияси. 
11.1 Стратегик режалаштиришнинг мақсад ва вазифалари 
Стратегик режалаштириш барча бошқарув вазифаларини ўзаро 
бирлаштириб, 
корхона 
бошқарувида 
асос 
яратганлиги 
ва 
унинг 
ривожланишини таъминлаганлиги учун хам менежментнинг муҳим элементи 
бўлиб ҳисобланади. Стратегик режалаштириш корхонанинг ўз мақсадларига 
эришиш учун махсус стратегиялар ишлаб чиқилишидаги ҳаракатлар ва 
хулосалар тўплаш бўлиб ҳисобланади. 
Стратегик режалаштириш жараѐнида бошқарув фаолиятининг тўрт 
асосий тури мавжуд: 
1. Ресурсларни тақсимлаш – бу жараѐн ўз ичига корхонанинг чекланган 
асосий фондлар, бошқарув қобилиятлари, тўпланган бошқарувли ва 
технологик тажрибалар каби ресурсларнинг тақсимланишини ўз ичига 
олади. 
2. Ташқи муҳитга мослашиш стратегик фаолиятни тўла қамраб олади ва 
корхонанинг ташқи муҳит билан муносабатларини яхшиланишига хизмат 
килади. Корхонадан ташқи муҳитнинг қулай ва ноқулай шароитларига 
хам мувофиқ келиши талаб этилади. 
3. Ички мувофиқлашув, корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини ажратиб 
олиш ва шу орқали ички соҳаларнинг самарали интеграциялашуви билан 
боғлиқ стратегик фаолиятни ўз ичига олади. 
4. Ташкилий стратегик олдиндан кўра билиш, менежерлар дунѐқарашини 
ўтмишдаги стратегик хулосаларга таянган ҳолда ривожлантириб 
боришни амалга ошириш. Тажрибаларга таяниш корхона стратегиясини 
тўғри йўналтириш, ҳамда стратегик бошқарув қобилиятини ошириш 
имкониятини беради. 


115 
Стратегик режани ишлаб чиқишда корхона қуйидаги ишларни амалга 
ошириши зарур бўлади: 
Корхона 
миссиясини 
ишлаб чиқиш. 
Корхонанинг 
мақсадларини 
ишлаб чиқиш. 
Ташқи муҳитни 
таҳлил этиш ва 
уни баҳолаш. 
Стратегик 
мукобилларни 
ишлаб чиқиш ва 
уни таҳлил этиш. 
Корхонанинг кучли 
ва кучсиз 
томонлари бўйича 
бошқарувли 
тадқиқотлар олиб 
бориш. 
Корхонанинг 
ички муҳитини 
таҳлил этиш ва 
уни баҳолаш 
Корхона 
стратегиясини 
танлаб олиш. 
Стратегияни 
қисмларга 
бўлиш. 
Стратегик 
режани 
тузиш. 
Стратегик режани миссия ва бошқа мақсад 
билан мувофиқ келишини текшириб кўриш. 
Умумий стратегик режани корхонанинг узоқ муддатли фаолиятини 
муайян йўналишга солувчи дастур сифатида қараш ўринлидир. Зеро, зиддиятли 
ва доимо ўзгариб турувчи муҳит корхона режасида мунтазам ўзгартиришлар 
киритишини тақозо этади. 
Стратегик режани ишлаб чиқишда энг муҳими бу корхона мақсадларини 
танлаб олиш бўлиб ҳисобланади. Корхонанинг бош мақсади, унинг фаолият 
юритишини таъминлайдиган мақсади бу унинг миссияси бўлиб ҳисобланади. 
Мақсадлар миссияни амалга ошириш учун ишлаб чиқилади. Миссиясиз 
корхона ўз фаолият йўналишини йўқотади ва бу мақсадларнинг хам амалга 
ошмай қолишига олиб келади. 
Корхонанинг глобал мақсадлари миссияга асосланиб, ташкилотнинг 
қадриятлари ва мақсадларини ҳисобга олган ҳолда менежерлар таркиби 
томонидан ишлаб чиқилади. 
Мақсадлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлса, уларни амалга ошириш 
мумкин бўлади: 
- мақсадлар аниқ ва ўлчовли бўлганда; 
- мақсадлар муайян вақтга мулжалланганда; 
- мақсадлар корхона учун эриша оларли бўлганида; 
- мақсадлар ўзаро боғлиқ ва бунда улар бошқа мақсадларнинг амалга 
оширилишига ҳалақит беришмаганида; 
Мақсадларни 
ишлаб 
чиқиш 
жараѐнини 
тўғри 
ташкил 
этиш 
қуйидагиларни талаб этади: 
- корхона атроф муҳитидаги ўзига хос жиҳатларини юзага чиқариш ва 
уларни таҳлил этиш; 


116 
- корхона бўйича мақсадларни ўрнатиш; 
- мақсадлар иерархиясини тузиш; 
- индивидуал мақсадларни ўрнатиш; 
Белгилаб олинган мақсадлар корхона, унинг бўлинмалари ва барча 
ходимлар учун қонун даражасига кўтарилиши лозим. Аммо мақсадлар доимо 
ўзгаришсиз колавермайди. Улар ички ва ташқи муҳит таъсирида ўзгариб 
боради. Шунинг учун мақсадларнинг ўзгариш жараѐни вазиятли характерга эга 
бўлиб ҳисобланади. 
Корхонанинг мақсадли фаолият юритиши ва ривожланиши учун бир қанча 
мақсадлардан фойдаланилади. 
Мақсадлар классификацияси. 
Ўрнатилиш даври. Стратегик, ўрта муддатли, тактик. 
Мазмуни. Иқтисодий, социал, ташкилий, техник, илмий, сиѐсий. 
Вазифавий тузилиши. Маркетинг бўйича, инновацион, ходимлар, ишлаб 
чиқариш, молиявий, маъмурий.
Ҳаѐтий цикл даври. Лойиҳа, юксалиш, объектнинг яратилиши, ҳаѐтий циклнинг 
тугаши, объектнинг ўсиши. 
Муҳит. Ички, ташқи. 
Обрў. Алоҳида обрўли, обрўли, бошқалар. 
Ўлчови. Миқдорли, сифатли. 
Такрорланиши. Доимий такрорланадиган, бир мартали. 
Иерархия. Ташкилот, таркиби. 
Мақсадларнинг вазифавий амал қилиши: 
Вазифавий йўналтирилганлиги. Асосий мақсади. 
Маркетинг. Бозорда ўз маҳсулотини сотиш бўйича 
етакчилик қилиш. 
Ишлаб чиқариш. Бозордаги талабгир маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича энг 
юқори унумдорлик даражасига эришиш.
Инновациялар, илмий- янги турдаги маҳсулотни яратиш бўйича Техникавий 
изланишлар. олдинга чиқиш ва маҳсулотни сотишдан 
тушган тушумнинг бир қисмини илмий-техникавий изланишларга ажратиш. 
Молия. Молиявий ресурслар миқдорини саклаб туриш ва уларни тўлдириш. 
Ходимлар. Ходимларнинг ижодий имкониятларини ривожлантириш учун 
шароит яратиб бериш ва уларни мехнатга бўлган муносабатларини
яхшилаш. 
Менежмент. Бошқарувнинг энг муҳим жиҳатларини аниқлаш ва режадаги 
натижаларга эришишдаги асосий вазифаларни белгилаб олиш. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish