209
малакасини тахлил қилиши натижасида касбий потенциалини янгилаш ва
ўқув жараёнида қўллаши, шунингдек топшириқни бажаришда аниқ
белгиланган алгортм асосида фаол харакат қилишидир.[3]
Мастер-класс дарсларида иштирок этаётганбарча қатнашчиларнинг
фаоллигини оширишда уста-ўқитувчи томонидан асосан 3 та масалага
эътибор қаратилиши лозим.
1.Ўрганиш жараёнида фикрлаш, ўйлаш ва мотивацияни юзага
келишини таъминлаш.
2.Фаолият давомида ўзини назорат қилиш, ташкилотчилик ва
қилинадиган ишни режалай олиш.
3.Мастер-класс жараёнида хар бир иштирокчига алоҳида эътибор
билан ёндашиш.
Юқорида қайд этилган масалалар уста-ўқитувчининг фаолият давомида
шахсий сифатларини белгилаб беради. Агар бажарилаётган топшириқлар
тадқиқот характерида бўлса, уни бажариш давомида олинадиган билимлар
ишга
илмий
ёндашиш
орқали
амалга
оширилади.
Мастер-класс
машғулотлари вақтида иштирокчилар уста-ўқитувчининг ёки мастернинг хар
бир хатти харакатини диққат билан кузатади, махоратини ва устакорлигини
ўзлаштиришга харакат қилади. Бажарилаётган хар бир ишнинг элементар
амалларини синчиклаб кузатади. Масалан: СТД-120 маркадаги токарлик
дастгоҳида ёғоч материалдан шаклдор буюм тайёрлаш жараёнида уста-
мастернинг хатти харакатлари натижасида ҳосил бўлаётган турли
(цилиндрсимон, конуссимон, тўғри ва эгри чизиқли) шаклларни кузатиш ва у
орқали устанинг махорати сирларини ўзлаштиришга ҳаракат қилинади.
Технология таълими практикуми дарсларини мастер-класс асосида
ташкил қилишда асосан қуйидагиларга эътибор бериш керак: жараён
ўтказиладиган объектни танлаш ва мақсадни аниқлаш; керакли
материалларни (баённома, инструкция ва бошқалар) тайёрлаш; машғулот
жараёнида олинган маълумотларни (ёзувлар, жадваллар, баённомалар)йиғиш;
олинган натижаларга ишлов бериш ва расмийлаштириш; натижаларни
таҳлил қилиш ва олинган натижалар асосидаги хулосалар.[4]
Дарсларни мастер-класс шаклида ўтказилганда олиб борилган
кузатувлар шуни кўрсатадики, бунда фаолият аниқ мақсадга эга бўлиши ва
олдиндан ўйлаб қўйилган режа асосида амалга ошиши, уста-мастер
билимини кўпроқ намойиш орқали кўрсата олиши ёки керак бўлса,
бажараётган операцияларини қайтадан бир неча марта такрорлаб намойиш
этиши, технологик жараёнларнинг мазмун ва мохиятини аниқ фактлар ва
мисоллар билан изохлай олиши керак бўлса илгари бажарилаган ишлардан
намуналар кўрсата олиши билан ўз мастерлиги ва махоратини қатнашчиларга
намойиш қилади. Бу эса технология таълими практикуми дарсини мастер-
класс асосида ўтказилишида уста-мастер ва қатнашчиларнинг олдига
қўйилган вазифани тўлиқ бажаришга имкон беради ҳамда талабаларнинг
ўқув билиш фаолиятини кучайтиради шунингдек, таълим беришда
самарадорликниоширади.
Do'stlaringiz bilan baham: