Меҳнат ва касб таълими


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
M.N. Mo’minova, M.A. Mahsumova “Ovqat tayyorlash texnologiyasi va oziq-
ovqat tovarshunosligi” Toshkent-“Ilm ziyo”-2012, 358 bet. 
2.
U.Ahrorov, SH. Ahrorov “Taom tayyorlash texnologiyasi” “Sharq” nashriyoti-
matbaa aksiyadorlik kompaniyasi bosh tahririyati toshkent-2008, 366 bet. 
3.
N.A. Muslimov, Sh.S. Sharipov, O.A. Qo’ysinov “Mehnat ta’limi o’qitish 
metodikasi, kasb tanlashga yo’llash” O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta 
maxsus ta’lim vazirlig. Toshkent: O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati 
nashriyoti, 2014, 456 bet. 


199 
ЗАМОНАВИЙ «ТЕХНОЛОГИЯ» ДАРСЛИГИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
А.Т.Алимов
БухДУ доценти 
М.Расулов
БухМТИ 26-17 НГКСТ гуруҳи талабаси 
Ҳозирги пайтда таълим тизимидаги умумтаълим мактаб ўқувчиларини 
касбга йўналтириш, уларда меҳнат қилиш кўникмаларини шакллантириш, ўз 
қобилиятлари, хоҳиш ва истаклари бўйича мустақил ҳаёт йўлини белгилаб 
олишлари учун шароит яратиш, дунёқарашини, юксак меҳнат интизоми ва 
маданиятини шакллантириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Чунки 
келажакда янги техника ва технологияларни қўллай оладиган, мустақил 
қарорлар қабул қилувчи юксак малакали кадрлар тайёрлаш айнан 
умумтаълим мактабларидан бошланади. Бу вазифаларни амалга оширишда 
таълим жараёнининг ишлаб чиқариш соҳаларининг сўнгги ютуқларини, янги 
техника ва технологияларни қамраб олган замонавий ўқув адабиётлари билан 
таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Умумий ўрта таълим мактаблари учун замонавий “Технология” 
дарсликларининг яратилиши ва ўқув жараёнига жорий этилиши нафақат ёш 
авлоднинг замонавий билимларини эгаллашда, балки уларда амалий кўникма 
ва малакаларнинг шаклланишида ҳам катта роль ўйнайди. 
Шу ўринда Б.М. Мирзахмедов “Замонавий таълимнинг ривожланиш 
босқичида 
дарсликлар 
янги 
авлодини 
яратиш 
бўйича 
педагогик 
ўзгаришларни ўрнатишни талаб этади ва ушбу ўзгаришлар орқали ўқув 
адабиётларини таҳлил қилиш мезонлари ва шакллари аниқланади. Яхши 
ёзилган дарслик ўқув жараёнидаги кўп муаммо ва қийинчиликлардан халос 
этади, ўқитиш самарадорлигини оширади, ўқувчиларнинг билимларини 
тизимлаштиришни таъминлайди, ижодий қобилиятларини ривожлантиради, 
ҳамда касбий қизиқишини кучайтиради” деб таъкидлайди. Дарсликларнинг 
янги авлоди ўз таркибида ўқув предметининг мазмуни ҳамда ўқувчилар 
билиш фаолиятининг кўринишларини мужассам тарзда ифодалаши зарур

Шунинг учун ҳам “Меҳнат таьлими”нинг бугунги кундаги ўрни ва 
ролини, вазифаси ва мақсадини аниқ белгилаб олиш, юқоридаги параграфда 
келтирилган талаблар асосида, ҳамда педагогик ўзгаришларни инобатга 
олган ҳолда дарсликнинг янги авлодини яратиш мақсадга мувофиқ бўларди. 
Умумтаьлим мактаблари учун дарсликларни яратиш назарияси бўйича 
тадқиқотлар 
олиб 
борган 
олимлар 
томонидан 
қуйидаги 
дидактик 
тамойиллари ишлаб чиқилган: билимларни пухта эгаллаш; ривожлантирувчи 
таьлимга йўналтириш; 
таьлим жараёнининг тарбиявий йўналганлиги; таьлим ва тарбия бирлиги; 
илмий дунёқарашни шакллантириш; илмийлик; тушунарлилик ва 


200 
қизиқарлилик; ҳаётийлик ва тарихийлилик; таьлимнинг ҳаммабоблиги; 
таьлимнинг амалиёт билан боғлиқлиги; билимларни онгли равишда 
ўзлаштирилиши; ўқув материалида аниқ ва мавҳум тушунча ва 
далилларнинг бирлиги; таьлимнинг ижтимойиллиги; ўқувчиларнинг 
шахсий хусусиятларини ҳисобга олиниши; таьлимнинг ўқувчилар ёши, 
психологик хусусиятлари ва савиясига мослиги; таьлимнинг узвийлиги ва 
узлуксизлиги; гендер тамойиллари.
Баъзи муаллифлар ўқув адабиётини яратиш босқичларини қуйидаги 
тартибда амалга оширишни изоҳлайдилар: 
1.Мақсадларни белгилаш ва муаллифлар жамоасини танлаш. 
2. Изланиш ва ўқув материалини тўплаш. 
3. Ўқув адабиётини ёзиш жараёнини режалаштириш ва амалга ошириш. 
4. Қўлёзма тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш. 
5. Қўлёзма сифатини аниқлаш. 
6. Таҳрир қилиш ва нашр этиш.
Дарсликни моделлаштиришдаги қаратилган бир қатор фундаментал 
тадқиқотларни ўрганиш асосида биз “Технология” дарслигининг қуйидаги 
моделини тавсия қиламиз (расм).
Ушбу моделга мувофиқ дарслик 2 қисмдан иборат бўлиб, 1 қисмда 
асосий ўқув материаллари босма шаклда тақдим этилади.
Ўқув материали дарсликнинг асосий мазмунини тасвирлайди. Биз томондан 
Ўқув материали тузилмасини ишлаб чиқиш ва уни лойихалаш бўйича бир 
қатор олимларнинг фундаментал тадқиқотлари хам ўрганилди ва асосий 
талаблар ҳамда тамойилларга риоя қилинди. Бунинг учун учта қуйидаги 
компонент ўрганилади: меҳнат предмети (материаллар), меҳнат қуроли, 
технологик жараёнлар. 
Технология дарслиги асосий матнларида материалларни ўрганиш масаласига 
эътибор қилинади. Бутун технология мобайнида қоғоз, картон, мато, 
пластмасса, ёғоч, металлар каби материаллар керак бўлади. 
Матнда материалларни ўрганиш яъни уларнинг қўлланилиши соҳаси, 
ишлаб чиқариш усуллари, материалларнинг асосий хоссалари (асосан физик 
ва 
механик); 
зичлиги, 
ранги, 
чидамлиги, 
пластиклиги, 
мўртлиги, 
эгилувчанлиги, нам тортиш хусусияти ва бошқалари. 
Технология дарсликларда объектли расмлар берилиши кўпроқ талаб 
қилинади. Дарсликдаги тасвирий материаллар билан ҳам мазмунан ҳам 
жойлашиши бўйича ўзаро боғлиқ ҳамда жойлаштирилиши лозим.
Дарсликларининг тасвирий жиҳатларига юқорида қўйилган талаблардан 
келиб чиқиб, амалий нуқтаи назардан қуйидагиларга эътибор бериш муҳим. 
Муқовадаги фототасвирнинг дарслик мазмунига мос келишига; тасвирий 
материалнинг матн мазмуни билан мос келишига; тасвирий материал 
ўлчамининг мақбул танланишига; матн ва тасвирий материал орасидаги 
ўзаро алоқадорлигининг боғлиқликни; тасвирнинг ўрганилаётган объектга 
мос келишига; аниқ объектларни реал ҳолати бўйича тасвирланишига; 


201 
тасвирий материаллар ҳақиқийлигига ва ёритилишига, тушунтирилишига; 
ёпиқ жараёнларни тасвирланишига; тасвирларнинг кўргазмавийлигига; 
тасвирий рангнинг танлашга; тасвирий материалнинг матнни ўқишга ҳалақит 
бермаслигига эътибор қаратиш керак.

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish