“Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари”
Меҳнат муҳофазаси — иш жараёнида инсоннинг меҳнат қобилиятини ва ҳавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган қонунлар мажмуаси, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, гигиеник ва профилактика тадбирлари ва воситаларидир.
Касб касаллиги — киши организмига иш шароитларинииг зарарли таъсири натижасида келиб чиққан (сурункали чангли бронхитлар, титраш касаллиги, ҳар хил кимёвий газлар билан заҳарланиш) касалликдир. Иш жараёнида ҳаво таркибидаги зарарли моддаларнинг йул қўйса бўладиган конценграцияси — ишчи ҳар куни 8 соатдан (ёки бошқа иш куни, умуман ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмаган) ишлаганда нафақа ёшига етгунча касаллик ёхуд соғлигида ўзгаришлар келтириб чиқармайдиган миқдор.
Ҳавфсизликни таъминлашда системали таҳлил маълум самара бериши аниқланган. Бунда «одам-машина» системаси диққатга сазовордир. «Одам-машина» системаси шундай тушуниладики, улар машина-одам-оператор йиғиндисидан ташкил топган бўлсадиққатга сазовордир, у меҳнат фаолиятини, иш жойида амалга оширади. Бу системада машина деб техник воситалар йиғиндисига айтилади, бўлардан одам ўз иш фаолияти ва меҳнат жараёнида фойдаланади. Операторнинг жароҳатланишини, касб касаллигини бартараф этиш ва иш самарасини ошириш учун системаиинг ҳавфсиз ишлашини юқори даражада таъминлаш керак, Лекин ишлаш вақтида чанг, тебраниш, шовқин ва бошқалар натижасида вужудга келадиган ҳодисалар системанинг бўзилишига олиб келади.
Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси кўплаб қонун чиқарувчи расмий хужжатлар билан белгилаб қўйилган бўлиб, тартибга солиб ва бошқариб турилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, меҳнат ҳақидаги қонунлар асосларида меҳнат муҳофазасига оид асосий низомлар келтирилган.Ўзбекистон Республикасида соғлом ва ҳавфсиз меҳнат шароитини яратиш давлат аҳамиятига молик ишдир. Ўзбекистон Ресиубликаси Конституциясида: Ҳар бир шахс «...ишсизликдан ҳимояланиш хуқуқига эгадир» —дейилган.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлатимиз фуқоролари, миллати ва ирқидан қатъи назар, тенг хуқуқлидирлар. Аёлларга эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилган. Шароити оғир ва зарарли ишларда аёллар ва ёшлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади. Хомиладор аёлларнинг тунда ва ишдан ташқари вақтда ишлашлари чекланган.Меҳнат муҳофазасининг вазифаси зарарли ва ҳавфлиишлаб чикариш омилларининг ишловчиларга таъсирини энг кам даражага келтиришга имкон берадиган чора-тадбирларни кўришдан, ишчининг шикастланишини олдини олишдан, юқори меҳнат унумдорлигига эришишга ёрдам берадиган қулай шароитларни яратишдан иборат. «Меҳнат муҳофазаси» кўрси 4 бўлимдан иборат:
1. Меҳнат қонунчилиги асослари — Ҳуқуқий меъёрлар мажмуаси бўлиб, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат муносабатларини бошқариб туради.
2. Ишлаб чиқариш саиитарияси — ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар таъсирини олдини оладигаы чора-тадбирлар ва техника воситалар мажмуасидир.
3. Техника ҳавфсизлиги — ишчиларни ҳавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан асраб қолиш ва заҳарланувига олиб келувчи тадбирларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ва техника воситаларидир.
4. Ёнғин ҳавфсизлиги — корхонада ёнғин пайдо бўлиши ҳавфини олдини олиш, инсоннинг моддий бойликларини муҳофаза қилишдан иборат.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — иш вактидаюз берадиган ҳодиса.
Ишлаб чиқаришдаги ҳавфли омил — ишлаб чиқаришда ишловчиларга муайян шароитларда таъсир этганда шикастланишга ёки соғлиқнинг кескин ёмонлашувига таъсир этадиган омил. Бунга мисол қилиб, ҳаракатланаётганмашина, трактор, юк кўтариш воситалари билан кўтариладиган юк, машина ва механизмларнинг муҳофазаланмаган, айланувчан ва қайтма-илгарилама ҳаракат қилувчи қисмлари (карданли, занжирли, тишли, тасмали ўзатма) ҳаракати ҳавфли омиллар қаторига киради. Ишлаб чиқаришдаги зарарли омил — ишчиларга иш вақтида таъсир этиб касалланишига ёки иш қобилиятининг пасайишига олиб келадиган омил. Зарарли омилларга —пестицидлар, минерал ўғитлар, чанг, шовқин, титраш, иш жойида намликнинг ортиши ёки кучли ёритилганлиги, иқлим шароитлари ва бошқалар киради.Электр ҳавфсизлиги — кишиларни электр токи, электр ёйи, электрмагнит майдонининг зарарли ҳамда ҳавфли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлайдиган ташкилий ва техник чора-тадбирлар системаси. Шикастланиш — ишлаб чиқаришдаги зарарли ёки ҳавфли таъсирлар натижасида инсон органлари ёки тери қоплами физиологик бир бутунлигининг бўзилиши. Озиқ-овқатларни тайёрлаш ва истеъмол қилиш инсон ҳаётидаги муҳим муаммолар – жисмонан соғлиги ва организмлар фаолияти билан боғлиқ. Шунинг учун озиқ-овқат тайёрланаётганда санитария ва гигиенага катта аҳамият берилади. Фақат шахсий гигиенага, хонанинг, иш жойининг, идиш-оёқларнинг тозалигига, фақат янги маҳсулотларни ишлатиб, сифатли ва фойдали таомни тайёрлаш мумкин. «Технология» фани бўйича дарсларда ишлаш учун қандай санитария ва гигиена қоидаларини эсда тутишингиз керак? Келинг, улар билан танишамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |