Қ овурилган тухумли таомлар
Кўзли тухум (яичница глазунья). Қиздирилган товага сариёғ солинади, қиздирилади ва аста-сёкин тухум солинади. Оқсил қуюқ консистенцияга, сариғи эса – ярим суюқ консистенцияга эга бўлгунча қовурилади. Тайёр бўлган таом порцияларга бўлинади, тарелкага қўйилади, устидан қиздирилган ёғ қўйилади. Кўзли тухумни порцион товаларда узатилади ёки бутербродлар тайёрлаш учун ишлатилади. Бундай таомни тайёрлаш учун 1 дона тухум, 5 грамм саригёғ керак бўлади Таомнинг чиқиши 40 граммни ташкил этади. Гренкали тухум. Оқ ёки қора ноннинг қизартириб пиширилган жойи олинади, кубик шаклида кесилади ва саригёғда қовурилади. Устидан тухум қўйилади ва қиздириш шкафида 3-4 минут тоблаб пиширилади. Узатишда «кўзли тухум» дай узатилади. Қовурилган тухумни олдиндан қовуриб ёки қайнатиб кўк нўхат, помидор, қовоқча билан узатиш мумкин. Табиий омлет. Идишга хом тухум, сут, туз солиб енгилгина кўпиртирилади. Бундай аралашма тайёрлаш учун солинадиган сариёғнинг бир қисмини солиш мумкин. Омлет противенда ёки товада қовурилади.
Идиш яхшилаб қиздирилади, ёғ солинади ва аралашма қўйилади. Олдин омлет паст ҳароратда, пичоқ билан аралаштириб, юзи қизаргунча қовурилади. Кейин 3-5 минут қовуриш шкафида яна пиширилади. Узатишда порцион бўлакларга бўлинади (ҳар бир порцияга бирта), устига ёғ қўйиб кўкат сепилади. Пишлоқкли қўймоқ. Бу таомни юқорида айтиб ўтилган омлетдан фарқи омлет тайёрланадиган аралашмага қирғичдан ўтказилган пишлоқ солинади. Табиий қўймоқдай қовуриб, узатилади. Пишлоқли қўймок ишлаб чикариш технологик схемаси қуйидагича. Помидорли қўймоқ. Помидор ювилиб 4 бўлакка бўлинади ва озгина саригёғда қовурилади, устига қўймоқ аралашмаси солинади ва қуюлгунга қадар қовурилади. Тайёр таом кесилади (1 порцияга 1бўлак), устидан ёғ қўйилади ва кўкат сепиб узатилади. Бундай таомни тайёрлаш учун 1 дона тухум, 5 грамм саригёғ, 25 грамм сут, 50 грамм помидор керак бўлади Таомнинг чиқиши 70 граммни ташкил этади. Тухумли котлет. Қайнатилган тухум яхшилаб майдаланади, совумаган маннўй бўтқаси билан аралаштирилади, шакл берилади, нон ушоқларига (суҳари) бўланади ва асосий усул билан икки томони қовурилади. Котлетларни узатишда (1 порцияга 1-2 дона) ликопчага қўйиб, устидан қиздирилган ёғ қўйилади. Тоблаб, қизартириб пишириладиган тухумли таомлар. Табиий қизартириб пишириладиган қўймоқ. Тайёрланган омлет аралашмаси ёғланган противенга солинади ва 160-180 0С ҳароратда қиздириш шкафида пиширилади, юзи қизариб қатлам ҳосил бўлгунга қадар қизартириб пиширилган қўймоқдай узатилади. Сабзили қўймоқ. Тозаланган сабзи пиширилади, эзилади ва қўймоқ аралашмаси билан аралаштирилади. Табиий қизартириб пиширилган омлетдай тайёрланиб узатилади. Қўймоқни пишлоқ билан ҳам тайёрлаш мумкин. Бундай таомни тайёрлаш учун 1 дона тухум, 3 грамм саригёғ, 30 грамм сут, 50 грамм сабзи керак бўлади таомнинг чиқиши 100 граммни ташкил этади. Шпинатли қўймоқ. Консерваланган шпинат – пюре ёғ билан аралаштирилади, 3-5 минут иситилади, кейин совутилади ва қуймоқ аралашмасига қўшилади. Қовуриш шкафида қуюқлашгунча пиширилади. Тайёр қуймоқ бўлакларга квадрат ёки учбурчак шаклда кесилади ва ёғ билан узатилади. Гуруч бўтқаси билан тайёрланган қўймоқ. Гуруч бўтқаси пиширилади, ёғ солинади, тайёрланган противенга солинади ва тайёрланган қўймоқ аралашмаси устига қўйилади, ҳаммаси биргаликда аралаштирилади, текисланади, қовуриш шкафида пиширилади. Тайёр қўймоқ бўлакларга бўлиб (1 порцияга 1 та) устидан қиздирилган саригёғ қўйиб узатилади. Драчена. Буғдой унини ёғсиз оч-сарик ранггача қизартирилади, унга сут хом тухум, туз қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Аралашма кўпиртирилади ва тиндирилади. Аралашмага сметана ёки сариёғ қўшиш мумкин. Чуяндан тайёрланган това ёғ суртилади, устига аралашма 1 см қалинликда қўйилади ва қиздириш шкафида қўймоқ юзи қизаргунча пиширилади. Тайёр драчена порцион бўлакларга бўлинади ва дарҳол узатилади, чунки у тез котиби кўринишини ўзгартиради. Таомни шакар қўшиб ёки мураббо солиб узатиш мумкин. Тухумдан тайёрланган суфле. Ўртача қуюқлашган сутли сардак тайёрланади ва 50 0С ҳароратгача совутилади. Тухум сариғи оқидан ажратиб сутли сардакка қўшилади. Оқсилли тургун кўпик ҳосил бўлгунга қадар урилади, тайёрланган аралашмага аста-сёкин қўшилади. Тайёрланган суфле аралашмаси ёғ суртилган противенга солинади ва қиздириш шкафида пиширилади. Таомни сув ҳаммомида ҳам пишириш мумкин.
Тайёр суфле порцион бўлакларга кесилади, тарелкага солинади ва узатилади. Бундай таомни тайёрлаш учун 1 дона тухум, 7 грамм сариёғ, 50 грамм сут, 5 грамм буғдой уни керак бўлади Таомнинг чиқиши 95 граммни ташкил этади.
15-мавзу Творогдан тайёрланадиган таомлар технологияси.
Творогдан тайёрланган таомлар болалар овқатида кенг қўлланилади, чунки творогда оқсиллар, асосан, фосфор ва кальций бор. Қайсиким бўлар боланинг ўсиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Творог енгил хазм бўлади. Унинг таркибида аминоқислоталар бўлиб, улар ёғлар алмашинувини яхшилайди ва пархез вқатланишда муҳим аҳамиятга эга. Творог, худди сут-катик маҳсулотларидек, патоген микроорганизмлар ривожланишида яхши муҳит бўлиб ҳисобланади. Творогдан тайёрланган таомлар совуқ ёки иссиқ ҳолда узатилади. Уларни тайёрлашдан олдин идишдан олинади, текширилади, эзувчи жиҳозга солиб яхшилаб эзилади (протирают). Бунда маҳсулот 2 % оғирлигини йўқотади. Баъзан творог намлигини йўқотиш учун прессланади. Буғда пиширилган олмали творог пудинги. Олма пўчоғи ва уруғидан тозаланади. Творог ва майдаланган олма эзилтирилади. Тухум сариғидан ажратилади, тухум оқи яхшилаб уриб кўпиртирилади. Сариғига шакар қўшиб яхшилаб аралаштирилади, устига творог олма, нон ушоғи қўшилади. Унга кўпиртирилган тухум оқсили солинади аста-секин аралаштирилади. Тайёрланган масса маълум бир шаклдаги ёғ суртилган шакар сепилган идишга солинади ва сув ҳаммомида пиширилади. Тайёр бўлганини билиш учун игна санчилади. Игна қуруқ бўлса маҳсулот тайёр бўлган ҳисобланади. Тайёр пудинг 5 минут совутилади ва ширин сардак ёки мураббо билан узатилади. Сўрниклар. Хом тухум пучогидан тозаланади, шакар билан яхшилаб аралаштирилади ва эзитирилган творогга қўшилади. Ун ёки маннўй ёрмаси, туз солиб яхшилаб аралаштирилади. Сўрникларга айлана шакл бериб, унга бўланади, асосий усул билан 2 томони қизартирилади ва 5 минут қовуриш шкафида пиширилади. Узатишда (1 порциясига 1-2 дона) сўрниклар тақсимчага солиб, устидан ёғ, ширин сардак ёки қиём қўйиб узатилади. Сўрникларни қайнатилган картошка қўшиб ҳам тайёрлаш мумкин. Таомни тайёрлашда 100 грамм творог, 20 грамм буғдой уни, 1/6 дона тухум, 10 грамм шакар, 5 грамм саригёғ, 20 грамм киём керак. Чиқиши 130 грамм. Қизғиш рангли сўрниклар. Сабзи тозаланиб, майда кесилади, сувда консистенцияси мулойим бўлгунга қадар пиширилади, олиб яхшилаб эзиб устига творог қўшилади. Қолган жараён худди юқорида айтгандек боради. Керакли маҳсулотлар:торог 100грамм, сабзи 50 грамм, буғдой уни 20 грамм, шакар 10 грамм, тухум 1/6 дона, мураббо 20 грамм, сариёғ 5 грамм. Чиқиши 170 грамм. Қиздириш шкафида пиширилган творогли пудинг. Хом тухумнинг сариғини яхшилаб шакар билан аралаштирилади ва эзилган творог маннўй ёрмаси (сутга солинган) туз қўшилади. Тайёрланган массага кўпиртирилган тухум оқсили киргизилиб аста-секин аралаштирилади. Противенга ёғ суртилиб, нон ушоқлари (суҳари) сепилиб тайёрланган масса солинади: юзаси яхшилаб текис қилинади, устига сметана ёки ёғ қўйилади. Таом 25-30 минут 200-220 0С ҳароратда қовуриш шкафида пиширилади. Тайёр пудинг юзасида мулойим қизартирилган қатлам ҳосил бўлади. таом 5-10 минут совутилади, квадрат бўлакларга бўлинади, узатишда (1 порцияга 1 та бўлак) киём ёки ширин сардак устидан қўйилади. Пудингга майиз, ванилин, ёнғоқ қўшиш мумкин. Керакли маҳсулотлар: творог 100 грамм, маннўй ёрмани 10 грамм, сут 20 грамм, тухум ¼ дона, шакар 10 грамм, саригёғ 5 грамм, киём 20 грамм. Чиқиши 135 грамм. Творогли запеканка. Бу таом худди пудингдан тайёрланади, фақатгина тухум массасига ажратмасдан, (сариғини оқидан ажратмасдан) қўшилади. Маннўй ёрмаси ўрнига маннўй бўтқасини ишлатиш мумкин. Творог ва сабзавотлардан тайёрланган ватрушка. Творог эзилади, майиз ювилади ва сувга солиб қўйилади, сабзи кесилади, кам сувда сариёғ солиниб димлаб пиширилади. Тухум шакар билан яхшилаб аралаштирилади, устига творог, ун солинади тайёрланган масса айлана шаклида кесилади. Айлана ўртаси чуқур қилинади, устига сабзи майиз билан аралаштирилган ҳолда қўйилади. Тайёрланган ватрушкалар ёғланган противенга терилади устига тухумдан тайёрланган льезон ва сметана қўйилади. Қовуриш шкафига юзаси қизаргунча қўйилади. Узатишда (2 дона 2 порцияга) ватрушкалар устига ёғ қўйилади. Керакли маҳсулотлар: творог 100 грамм, буғдой 15 грамм, шакар 10 грамм, тухум ¼ дона, саригёғ 10 грамм, сабзи 50 грамм, майиз 10 грамм, сметана 5 грамм. Чиқиши 170 грамм.
Do'stlaringiz bilan baham: |