Калла поча тайёрланиши
1 куй калласи ва почаси
Упка,жигар,талок,Корин ,
2 кг пиёз
0,5 кг картошка
0,5 кг сабзи
0,5 помидор
2/3 дона бўлгор калампири
100 Гр гуруч
Йўғон ичак (хасип учун)
Туз,приправа
Қўй тили
Қозонга сув солиб қайнатиб, ичакдан бўлак қўйни калла почаси жигар, ўпка қорин тили, хаммасини солиб 5 минут қайнатиб олиб қорин ўпка жигарни оламиз Мясорубкадан ўтказиб пиёз гуруч туз приправа мурч хам солса бўлади аралаштириб оламиз Қозонга пиёз помидор бўлгор қалампири тўғраб тузини ростлаб оламиз ва йўғон ичакга қиймамизни яхшилаб жойлаштириб соламиз қиймага озгина қайнаб турган шўрвасидан солиб юборса ичакга қийма яхши кириб жойлашади. Ичакни четларини ип билан бойлаб қайнаб турган шурвага соламиз кун буйи паст оловда қайнайди сўзишдан ярим соат олдин хасипларни олиб куйиб картошка соламиз картошка пишгач, қозондаги калла поча, тилни олиб шурвани косаларга сузамиз гўштларини лаганга тўғраб дастурхонга тортамиз.
12- мавзу Парранда гўштли таомларни тайёрлаш технологияси.
Дориворланган парранда гўштига иссиқ сув қўйилади. (1 кг учун 2-2,5 л сув) ва қайнагунча қиздирилади. Сўнг кўпиги олинади. Майдаланган пиёз ва илдизлар солиниб, паст оловда ёки паст ҳароратда (900С атрофида) қайнатиш давом этилади. Қайнатиш вақти парранданинг кўриниши ва унинг ёшига боғлиқ. Жўжанинг тайёр бўлиши 20-30 минут, ёш товуқ 50-60 минут, катта ёшдагилари 2-3 соат. Ғоз, ўрдак, кўркалар 1 соатдан 2 соатгача қайнатилади. Паррандани қайнатишда йўқотиш массаси 25-28% ни ташкил этади. Тайёр бўлган парранда гўшти суюқликдан олиниб, совутилади ва бўлакларга бўлинади. Порцияларга бўлинган парранда иссиқ шўрва қўйиб, оғзи ёпиқ идишда сақланади. Узатишда қайнатилган паррандага қайла қўшилади, ёғ, сардак шўрва қўйилади. Қайласига қайнатилган ёки димланган гуруч, картошка пюреси сут сардакли картошка, кўк нўхат берилади. Жўжа, товуқ филеси ва котлет массаси димлаб пиширилади. Димлаб пишириш учун тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар идишга терилади, устига шўрва ёки сув қўйилади, хушбўй сабзавот, туз аралаштирилиб қопқоғи ёпилиб димланади. Мазаси яхшиланиши учун унга қуруқ вино қўшиш мумкин. Товуқ филесининг оқ рангини сақлаш учун унга лимон шарбати сепилади. Филени пиширишда олинган шўрва эса сардак тайёрлаш учун ишлатилади.
Узатишда парранда қайнатилган ёки димланган гурунч, қайнатилган картошка ёки сабзавот қаби қайлалар билан берилади. Баъзи таомларга қайнатилган қўзиқорин аралаштирилади. Сардак сифатида буғланган, тухумли оқ сардак, қизил эстрагонли сардак ишлатилади. Товуқ ва бошқа парранда лахм гўштидан тайёрланган котлетлар иситилган нон бўлаги устига қўйилиб, устига кесилган қўзиқорин терилиб узатилади. Лахм гўштдан котлет массаларини димлашда оғирлигини йўқотиш 12 %, бутун жўжа тўшида 27 % ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |